УўК: 65. 89 Кбк: 56. 12 А–82 Асаб тизимингиз саломат бўлсин



Download 1,12 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/53
Sana23.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#147889
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   53
Bog'liq
Asab tizimi

4.12. Халқ табобати 
Энди эса асаб тизими, хусусан, остеохондрозни 
халқ табобати усулида даволаш ҳақида сўз юритамиз. 
Ҳаммом ва уқалашсиз, очиғини айтганда, умуртқа ва 
унга боғлиқ касалликларни даволаш беҳуда вақт ва 
меҳнат сарфлашдан бошқаси эмас. Дорилар билан 
фақат оғриқни қолдириш мумкин. Аммо у ҳам кейин-
ги хуруж гача самарали. Шундай экан, мануал терапи-
яга ўтишдан аввал ҳаммомлар ҳақида эслаб оламиз! 
Инсон учун табиатнинг ўзи берган шифодан оддийроқ 
ва ёқимлироқ ҳеч нарса йўқ – бу албатта сув. Қадимдан 
аждодларимиз сув ва ҳаммом буғининг мўъжизавий 
таъсири ҳақида яхши билишган. Ҳозирга келиб эса, 
ҳаммомнинг ҳар томонлама шифобахш таъсирини 
исботловчи кўплаб илмий далиллар пайдо бўлди.
Ҳаммом бизнинг организмга қандай таъсир қилади
Ҳаммом буғи тана тешикчаларини очади ва тозалайди, 
кирни йўқотади, терининг юза қисмидаги нобуд бўлган ҳу-
жайраларни юмшоқ олиб ташлайди. Ҳаммомда юрак-то-
мир тизими стимул яцияси содир бўлади, қон айланиши 
тезлашуви ҳисобига организмнинг аъзолари ва тўқима-
лари ўз таъминотини яхшилайди, моддалар алмашину-
вининг якуний маҳсуллари (уларни шлаклар деб аташ 
қабул қилинган) тери билан организмдан тезда чиқиб ке-
тади. Ҳаммом, айниқса, бўғимлар ва пайларга фойдали 
таъсир қилади. Ҳаммомдан сўнг нафас олиш енгиллаша-
ди, чарчоқ ёзилади, бутун вужуд бўшашиб, ёқимли ором 
олади. Албатта, эт увишиб турганда, терида яллиғланиш 


Асаб тизимингиз саломат бўлсин
70
ўчоқлари бор бўлса, агар сизда тахикардия ва гиперто-
нияга мойиллик кузатилса, ҳаммомда парланиш тавсия 
қилинмайди.
Дунё маданиятида ҳаммомнинг ҳам ўз ўрни бор. 
Тозалик ва соғлиқни сақлашда муҳим аҳамияти ту-
файли ҳаммомлар азал-азалдан инсоният эътиборида 
бўлган. Бинобарин, ҳар бир халқ асрий тажрибасидан 
келиб чиқиб, ҳаммом билан боғлиқ озодалик ва сало-
матлик анъаналарини шакллантирган. Айни пайтда 
дунёга машҳур бир нечта ҳаммом тури бор. Рус ҳам-
моми – парли ҳаммом, ҳаво намлиги юқори, ҳарорати 
40-45°С. Иссиқ ҳаволи ҳаммомлар уч хил бўлади: турк 
ҳаммоми – ҳаво ҳарорати 50°С, қуруқ; рим ҳаммоми – 
ҳаво ҳарорати 70°С, қуруқ; фин ҳаммоми (ёки сауна) – 
ҳаво ҳарорати 80-120°С, намлиги 5-45 %.
Муқаррар шарт шундан иборатки, ҳаммомга овқатдан 
бир соат кейин борган яхшироқ. Бошни ҳўлламанг, бал-
ки кигиз ёки жун қалпоқ ки йиб олинг. Парланганда ётиб 
олган маъқул. 10-15 дақиқадан зиёд парланиш тавсия 
қилинмайди, ёш қанча катта бўлса, парланиш вақти шун-
ча кам бўлгани мақсадга мувофиқ. Сўнгра салқин хона-
га ўтинг, бундан ҳам яхшироғи – совуқ душ қабул қилинг. 
Ундан кейин бадан уқаланса, катта фойда беради. Агар 
ҳаммасини тўғри бажарсангиз, ҳаммом муолажаси сизда 
бардамлик, тетиклик ва қувонч ҳиссини уйғотади, қувват-
га тўласиз. Агар аксинча, ҳаммомдан сўнг нафас олиши 
оғирлашиб, ҳорғинлик ва ғамгин кайфият пайдо бўлса, у 
ҳолда эҳтиёткор бўлганингиз маъқул.
Энди эса мануал терапия ҳақида сўз юритамиз. 
Бошингизни ўнгга-чапга айлантиринг. Қисирлаяптими, 
оғрияптими? Иякни елка томонга роппа-роса 90° га 
буриш қийинми? Гарданингиз ўқтин-ўқтин оғриб ту-
радими? Бошингиз айланадими? Агар учала саволга 
ҳам тасдиқ ишораси билан жавоб берсангиз, у ҳолда 
бў йинни тўғрилаш керак. Буни уйқу олдидан қилиш ях-


Асаб тизимингиз саломат бўлсин
71
широқ самара беради. Албатта, ёлғиз ўзингиз бўйинни 
тўғрилай олмайсиз. Бунинг учун кимдир ёрдам бериши 
керак. Аввал ўзингиз уйда кимнидир бўйнини тўғрилаш-
га ёрдамлашинг, кейин эса сизда ҳам шуларни такрор-
лашни илтимос қилинг. Бунинг учун аввал у кроват ёки 
диванга чалқанча ҳолатда ётиб олиши лозим. Шундай 
ётсинки, боши ундан ташқарига чиқиб, осилган ҳолат-
да турсин. Ияги ва бошининг орқасидан ушлаб, бош-
ни ўзингизга тортинг, сўнгра чап ва ўнг томонга енгил 
буринг. 10 дақиқа шундай давом этинг. Бу муолажадан 
сўнг бўйинга майин илиқлик югуради, фикрлар ҳам ти-
ниқлашади. Қанийди, ётсам-у ухласам дейди киши!
Ухлайсизми? Марҳамат! Лекин шунчаки ухламанг, 
медитация билан ухланг! Мисол тариқасида қуйида 
келтирилган матнни ҳозирги техника воситаларидан 
фойдаланган ҳолда аудиоёзувга айлантиринг-да, уни 
тинглаб ётинг. Имконингиз бўлса, матнни қандайдир 
ёқимли куй билан уйғунлаштиришингиз ҳам мумкин.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish