Асаб тизимингиз саломат бўлсин
52
лари пайдо бўлиши билан асрлар давомида синалган
шарқона усулларни, бувижонларимиз қўллаган фойда-
ли ва хавфсиз воситаларни гўёки унутиб қўйдик.
Шифокорлар туғруқдан сўнг гўдак
етарлича яшов-
чан эмаслигини кўргач, унинг умуртқа ва бошчасини
тузатиш ҳақида ўйлашмайди, балки кимёвий препарат-
лар ёрдамида ундаги
моддалар алмашинувига кучли
таъсир қила бошлашади. Норасида гўдак қанча заиф
бўлса, дорилар ҳам шунча кўп бўлади! Ҳолбуки, ҳаёт-
нинг биринчи йилида асаб тизими фаол ривожланади
ва такомиллашади. Меъёр қарийб мустақил тиклана-
ди, фақат оз-моз кўмаклашиш даркор! Лекин кетма-кет
берилган дори воситалари туфайли боланинг хусусий
мослашув имкониятлари тобора камаяди! Бола кўп
йиқилади ва қаттиқроқ шикастланади. Туғруқдаги жа-
роҳатлар бир умрлик бўлиб қолади.
Ўсмирлик ёшида, организм гормонал руҳий изтироб-
ларни ҳис қилганда, ўзини тиклаш қобилияти заифла-
шади. Бола мактабдаги ўз имкониятидан юқори тала-
бларга боғлиқ равишда руҳан зўриқа
бошлайди, стресс
эҳтимоли ортади. Бундан ташқари, зарурий машқлар ва
ўз вақтида тузатиш чоралари ҳам қўлланилмайди. Шу
пайтгача нимжон болалар соғлиғи билан поликлиника
шуғулланиб келади. Аммо ҳозиргача организмнинг ҳи-
моя кучлари ва заиф нуқталарини мустаҳкамлаш иши
бўйича реал дастурларга эга эмас. Шунинг учун ёрдам
беришолмайди. Болалар шифокорларининг ҳам айби
йўқ: чин дилдан жон куйдиришади, лекин қандай ёрдам
беришни билишмайди!
Сенсор-моторли амнезия – ваҳимали
эшитилади,
худди шундай ҳам: табиий ҳаракатчан ва таъсирчан
ҳаёт хотирасини йўқотамиз!
Таассуфки, эрта болаликдаёқ умуртқанинг ёнлама
қийшайиши, барвақт букурлик ва думғаза суяги эгили-
ши шаклланади. Буларнинг бари умуртқа суякларининг
Асаб тизимингиз саломат бўлсин
53
қўзғалишига олиб келади ва умуртқани озиқлантирув-
чи қон томирларини ҳам қисман эзиб қўйиши мумкин.
Организм оғриқ нуқталарни эҳтиётлаб, унинг ёнида
жойлашган мушаклар зўриқишини қўллаб-қувватлай-
ди. Улар капиллярларни қиса бошлайди, қарабсизки,
остео хондроз деб аталмиш дилозор хасталик вужудга
келади. Ахир, умуртқа – ҳаёт таянчи! Клиник умуртқа
остеохондрози дегенератив-дистрофик касаллик бў-
либ, умуртқалараро дисклар юпқалашиши, умуртқалар-
аро бўғимлар артрози, умуртқа остеофитла рининг йири-
клашуви, баъзида диск чурраси билан тавсифланади. Бу
эса орқа мия ва унинг пўстлоғи эзилишига олиб келади.
Умуртқа остеохондрозининг сабаблари ҳар хил: оғир
юк кўтариш, баландликдан сакраш туфайли дискдаги
микрожароҳатлар, узоқ
мажбурий позалар, вибрация,
яқинда жойлашган хаста аъзоларнинг рефлектор таъ-
сирлари, умуртқа жароҳатлари, ёш ўзгаришлари.
Гап шундаки, умуртқалараро диск ўз томир тизимига
эга эмас, ундаги моддалар алмашинуви гиалурон кис-
лотага боғлиқ бўлиб, ушбу кислота сувни кўп миқдорда
ўзига тортиш хоссасига эга. Кучли зўриқишларда диск
бўртади ва умуртқа зўриқишини компенсациялайди.
Агар гиалурон кислота миқдори камайса, диск қуриб,
худди қоқ нонга ўхшаб қолади ва умуртқа зўриққан
пайт лар четлари қисирлаб, дарз кета бошлайди.
Умуртқалараро дискнинг марказида пульпоз ядроси
жойлашган бўлиб, у жуда қаттиқ сиқилган, шунинг учун
доим кенгайишга ва чўзилишга уринади, силкинишлар-
ни амортизациялайди.
Айнан шу ядронинг шарофати
билан диск умуртқа зўриқишларини ўзига олади ва бар-
тараф этади. Диск қисирлай бошласа, пульпоз ядроси
кенгайиб кетади ёки ҳатто тушиб қолади. Шу тариқа,
умуртқалараро диск чурраси ҳосил бўлади.
Диск баландлигининг аста-секин камайиши умуртқа
биомеханикаси бузилишига ва умуртқа канали торайи-
Асаб тизимингиз саломат бўлсин
54
шига олиб келади. Албатта, умуртқа мушаклари қанчадир
вақт умуртқалараро диск ларнинг бузилган функциясини
компенсациялайди, лекин умуртқа суякларининг ишқала-
ниш жойларида суяк тўқимаси ўса бошлайди. У умуртқа
ўқига перпендикуляр жойлашиб, яқин жойлашган тўқима-
ларни жароҳатлайди.
Умуртқа суяклари бамисоли
бир-бирининг устига
ўтириб олишади, бу билан томир ва асаб лар ўтган те-
шикларни торайтириб қўйишади. Остеохондроз кўпин-
ча умуртқанинг бел ва бў йин соҳаларида ривожланади.
Бу ҳам тушунарли, ҳаёт давомида айнан мазкур соҳа-
лар энг кўп статик ва динамик зўриқишга дуч келади.
Энди эса айрим маълумотларни эслаб қолишни
таклиф қиламан. «Қўрққанга қўша кўринадиган» маҳал-
ларда анча фойдали бўлиши мумкин. Остеохондрознинг
турли соҳаларда қандай намоён бўлишини яхши бил-
сангиз, шундай вазиятда хотиржамликни сақлай оласиз
ва асаб тизими телбавор стресс режимини ишга туши-
ришига йўл қўймайсиз.
Do'stlaringiz bilan baham: