Уй жойдан фойдаланиш



Download 219,5 Kb.
bet9/11
Sana21.02.2022
Hajmi219,5 Kb.
#32245
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
12.Т-Шахснинг индивидуал хусуссиялари ва уларнинг диагностика килиш. характер, темперамент, кобилият

Реалистлидерликка ва бошқарувга интиладиган шахс. Бундай одам раҳбарлик қобилиятига эга. Агар раҳбарлик лавозимидаги ўрин бўшаши кутилаётган бўлса, улар ишлайдилар, акс ҳолда бўшаб кетадилар.
3. ҚОБИЛИЯТЛАР

Икки ўқувчи дарсда тахминан бир хил жавоб беришди. Лекин педагог уларнинг жавобига ҳар хил муносабат билдиради; бирини мақтайди, бошқасининг жавобидан қанотланмайди. «Уларнинг қобилиятлари ҳар хил, - деб тушунтирди у. – Иккинчи ўқувчи жуда яхши жавоб бериши мумкин эди». Иккитаси институтга киряпти. Бирови имтиҳонлардан ўтди, бошқаси муваффақиятсизликка учради. Бу улардан бирининг қобилиятлари кўплигидан далолат берадими? Абитуриентларнинг ҳар бири тайёрланишга қанчадан вақт сарфлагани аниқланмагунча бу саволга жавоб бериб бўлмайди. Билим олишдаги муваффақият фактининг биргина ўзи билан қобилиятни аниқлаб бўлмайди.


Одатда ҳар бир одам ўзининг шахсий ҳислатларига кўра фақат эҳтиёжлари ва қизиқишлари жиҳатдан бир-биридан фарқ қилмай, балки қобилиятлари ва истеъдоди жиҳатидан ҳам фарқ қилади. Шунинг учун ҳам шахсий хусусиятлар устида гап кетганда, қобилият ва истеъдод ҳақида кўп гапирилади.Масалан, фалончи жуда қобилиятли одам, фалончининг истеъдоди жуда зўр деб гапирилади.
Қобилиятлар шахснинг мазкур фаолиятини муваффақиятли амалга ошириш шарти ҳисобланган ва бунинг учун зарур билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш динамикасида юзага чиқадиган фарқларда намоён бўладиган индивидуал-психологик хусусиятдир.
Одамларнинг ўқув, меҳнти ва ижодий фаолиятидаги ўзига хосликни тушунтириш учун психология фани биринчи навбатда қобилиятлар ва иқтидор масаласига мурожаат қилади. Чунки қобилиятли одамдан аввало жамият манфаатдор, қолаверса, ўша инсоннинг ўзи ҳам қилган ҳар бир ҳаракатидан ўзи учун наф кўради.
Қобилиятлар муаммоси энг аввало инсон ақлу заковатининг сифати, ундаги малака, кўникма ва билимларнинг борлиги масаласи билан боғлиқ. Айниқса, бирор касбнинг эгаси бўлиш истагидаги ҳар бир ёшнинг ақли ва интеллектуал салоҳияти унинг малакали мутахассис бўлиб етишишини кафолатлагани учун ҳам психологияда кўпроқ қобилият тушунчаси ақл заковат тушунчаси билан боғлаб ўрганилади. Ҳар бир нормал одам ўзининг ақлли бўлишини ҳоҳлайди. “Мен ақллиман” демасада, қилган барча ишлари, гапирган гапи, юритган мулоҳазаси билан айнан шу сифат билан одамлар уни мақташларини ҳохлайди. “Ақлсиз, нодон” деган сифат эса ҳар қандай одамни, ҳаттоки ёш болани ҳам хафа қилади. Яна шу нарса характерлики, айниқса, бизнинг шарқ халқларида бирор кимасага нисбатан “ўта ақлли” ёки “ўта нодон” иборалари ҳам ишлатилмайди, биз бу хусусиятларни ўртача таснифлар доирасида ишлатамиз: “Фалончининг ўғли анчагина ақлли бўлибди, ановининг фарзанди эса бироз нодон бўлиб, ота-онасини куйдираёиган эмишди” деган иборалар аслида “ақллилик” категорияси инсоннинг юрагига яқин энг нозик сифатларига алоқадорлигини билдиради.
Илм-фандаги анъаналар шундайки, ақл ва идрок масаласи, одамнинг интеллектига боғлиқ сифатлар жуда кўплаб тадқиқотлар объекти бўлган. Олимлар қобилиятларнинг ривожланиш механизмлари, уларнинг психологик таркиби ва тизимини аниқлашга, ишончли методикалар яратиб, ҳар бир кишининг ақли сифатига алоқадор бўлган кўрсаткични ўлчашга уринганлар. Кўпчилик олимлар одам интеллектида унинг вербал (яъни сўзларда ифодаланадиган), миқдорий (сонларда ифодаланадиган), фазовий кўрсаткичларини аниқлаб, уларга яна мантиқ, хотира ва ҳаёл жараёнлари билан боғлиқ жиҳатларини ҳам қўшганлар.
Ч.Спирмен факториал анализ методи ёрдамида юқорида санаб ўтилган кўрсаткичлар ўртасида боғлиқлик борлигини исбот қилиб, ақлнинг ҳақиқатан ҳам мураккаб тузилмага эга бўлган психик хусусият эканлигини кўрсатди. Бошқа бир олим Дж. Гильфорд эса ақлни бир қатор ақлий операциялар (анализ, синтез, таққослаш, мавҳумлаштириш, умумлаштириш, системага солиш, классификация қилиш натижасида намоён бўладиган хусусият сифатида ўрганишни таклиф этган. Бу олимлар ақл сўзидан кўра интеллект сўзини кўпроқ ишлатиб, бу сўзнинг ўзига хос талқини борлигига эътиборларини қаратганлар. Чунки уларнинг фикрича, интеллектуал потенциалга эга бўлган шахснигина қобилиятли, деб аташ мумкин. Интеллектуал потенциал эса бир томондан – шахсга бевосита алоқадор тушунча сифатида қаралган ва унинг аҳамияти шундаки, у борлиқни ва бўладиган ҳодисаларни олдиндан башорат қилишга имкон беради. Шу ўринда “интеллект” сўзининг луғавий маъносини тушуниб олайлик. Интеллект – лотинча сўз – intellectus – тушуниш, билиш ва intellectum – ақл сўзлари негизидан пайдо бўлган тушунча бўлиб, у ақл идрокнинг шундай бўлагики, уни ўлчаб, ўзгартириб, ривожлантирса бўлади. Бу - интеллект ва у билан боғлиқ қобилиятлар ижтимоий характерга эга эканлигидан далолат беради. Дарҳақиқат, қобилиятлар ва интеллектга бевосита ташқи муҳит, ундаги инсоний муносабатлар, яшаш даври таъсир кўрсатади. Буни биз бугунга кунимиз мисолида ҳам кўриб ҳис қилиб турибмиз. Янги авлод вакиллари – келажагини ХХI аср билан боғлаган ўғил-қизларнинг интеллект даражаси уларнинг ота-боболариникидан анча юқори. Ҳозирги болалар компьютер техникасидан тортиб, техниканинг барча турлари жуда тез ўзлаштириб олмоқда, жаҳон тилларидан бир нечтасини билиш кўпчилик учун муаммо бўлмай қолди, минглаб топшириқлардан иборат тестларни ҳам ёшлар ўзлаштиришда қийналмаяптилар. Қолаверса, оила муҳитининг ақл ўсишига таъсирини ҳамма билса керак. Агар бола оилада илк ёшлигидан маърифий муҳитда тарбияланса, унинг дунёқараши кенг, хоҳлаган соҳа предметларидан бериладиган материалларни жуда тез ва қийинчиликларсиз ўзлаштира олади. Ҳаттоки, бундай болага олий ўқув юртида бериладиган айрим предметлар мазмуни ҳам ўта тушунарли, улар янада мураккаброқ масалаларни ечишни ҳохлайдилар. Баъзан ўта иқтидорли ва қобилиятли бола ҳақида гап кетса, ундаги бу сифат туғма эканлигига ишора қилишади. Талантли, гениал олим, санъаткор ёки мутахассис ҳақида гап кетса ҳам шундай.
Умуман, қобилиятларнинг туғма ёки орттирилган эканлиги масаласи ҳам олимлар диққат марказида бўлган муаммолар ҳисобланади. Психологияда туғмалик аломатлари бор индивидуал сифатлар лаёқатлар деб юритилади ва унинг 2 хили фарқланади: табиий лаёқат ва ижтимоий лаёқат. Биринчиси одамдаги туғма хусусиятлардан – олий нерв системаси фаолиятининг хусусиятлари, мия ярим шарларининг қандай ишлаши, қўл- оёқларнинг биологик ва физиологик сифатлари, билиш жараёнларини таъминловчи сезги органлари – кўз қулоқ, бурун тери кабиларнинг хусусиятларидан келиб чиқса (булар ота-онадан наслий ўтади).
Иккинчиси эса ижтимоий лаёқат бола туғилиши билан уни ўраган муҳит, мулоқот услублари, сўзлашиш маданияти, қобилиятни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар (улар ота-она томонидан яратилади)дир. Лаёқатлилик белгиси – бу ўша индивидга алоқадор бўлиб, у бу иккала лаёқат муҳитини тайёрлигича қабул қилади.
Қобилиятсизлик ва интеллектнинг пастлиги сабабларидан ҳам бири шуки, ана шу икки хил лаёқат ўртасида тафовут бўлиши мумкин.
Масалан, гениал рассом оиласида бола туғилди дейлик. Унда рассомчилик учун туғма генетик белгилар ота томонидан ўтди дейлик. Унда рассомчилик учун туғма генетик белгилар отаси томонидан берилган дейлик. Лекин боланинг онаси фарзандининг ҳам рассом бўлишини ҳохламаслиги мумкин, ўзига ўхшаш қўшиқчи бўлишини хохлаши мумкин. Аёл болани ёшликда фақат мусиқа муҳитида тарбиялайди. Табиий лаёқатнинг ўсиши учун эса ижтимоий лаёқат муҳити йўқ, ижтимоий лаёқат ўсиши учун эса, табиий, туғма лаёқат йўқ бўлгани сабабли, болада ҳеч қандай талант намоён бўлмаслиги, у оддийгина мусиқачи ёки қўшиқчи бўлиш билан чекланиши мумкин. Интеллект тестлари ва қобилиятдаги туғма ва орттирилган белгиларни ўрганишнинг психологик аҳамияти айнан шунда. Илк ёшликдан боланинг ўзидаги мавжуд имкониятларни ривожлантириш шарт-шароитини яратишишини тўғри йўлга қўйиш керак.
Орттирилган сифати шуки, бола токи билим, малака ва кўникмаларни ўстириш борасида харакат қилмаса, энг кучли туғма лаёқат ҳам лаёқатлигича қолиб, у иқтидорга айланмайди. Энг талантли, машҳур шахсларнинг энг буюк ишлари, эришилган улкан муваффақиятларининг тагида ҳам қисман лаёқат ва асосан тинимсиз меҳнат, интилиш, ижодкорлик ва билимга чанқоқлик ётган. Шуни ҳам унутмаслик керакки, қобилиятсиз одам бўлмайди. Агар шахс адашиб, ўзидаги ҳақиқий иқтидор ёки лаёқатни билмай, касб танлаган бўлса, табиий, у атрофдагиларга лаёқатсиз, қобилиятсиз кўринади. Лекин аслида нимага унинг қобилияти борлигини ўз вақтида аниқлай олишмагани у умр бўйи шу тоифага кириб қолади.
Шунинг учун ҳам ҳар бир онгли инсон ўзидаги қобилият ва зеҳнни илк ёшликдан билиб, ўзи яхши кўрган, «юраги чопган» иш билан шуғулланса, ва ундан қониқиш олиб, қобилиятини ўстиришга имконият топиб, ютуқларга эришса, биз уни иқтидорли деймиз. Иқтидор- инсоннинг ўз хатти- ҳаракатлари, билимлари, имкониятлари, малакаларига нисбатан субъектив муносабатидир. Иқтидорли одам гениал ёки талантли бўлмаслиги мумкин, лекин у ҳар қандай ишда мардлик, чидамлилик, ўз-ўзини бошқара олиш, ташаббускорлик каби хусусиятларга эга бўлиб, ўзлари бажараётган ишни бажонидил, ситқидилдан бажаради. Улар ана шундай ҳаракатлари билан баъзи ўта истеъдодли, лекин камҳаракат кишилардан кўра жамиятга кўпроқ фойда келтирадилар. Иқтидорли инсонда истеъдод соҳиби бўлиш имконияти бор, зеро истеъдод- ҳар томонлама ривожланган, ниҳоятда кучли такрорланмас қобилиятдир. У тинимсиз меҳнат, ўз қобилиятини такомиллаштириб бориш йўлида барча қийинчиликларни енгиш ва иродаси, бутун имкониятларини сафарбар қилиш натижасида қўлга киритилади.
Қобилиятлар аввалом бор умумий ва махсус турларга бўлинади ва ҳар бирининг ўз психологик тизими ва тузилиши бўлади. Шахснинг умумий қобилиятлари ва ундаги шундай индивидуал сифатлар мажмуики, улар одамга бир қанча фаолият соҳасида ҳам муваффақиятли фаолият кўрсатиш ва натижаларга эришишга имкон беради. Масалан, техника олий ўқув юртининг талабаси ҳам ижтимоий-гуманитар, ҳам аниқ фанлар, ҳам техника фанлари соҳасидаги билимларни ўзлаштира олади. Бунда унга умумий билимдонлик, нутқ қобилиятлари, тиришқоқлик, чидам, қизиқувчанлик каби қатор сифатлар ёрдам беради. Махсус қобилиятлар эса маълум бир соҳада ютуқларга эришиш юқори кўрсаткичлар беришга имкон берувчи сифатларни ўз ичига олади. Масалан, спорт соҳаси билан бухгалтерлик ҳисоб-китоб бўйича ишлаётган икки кишида ўзига хос махсус қобилиятлар бўлмаса бўлмайди. Ҳар бир қобилият ўзининг тизимига эга. Масалан, математик қобилиятни оладиган бўлсак, унинг таркибига эса умумлаштириш малакалари, ақлий жараёнларнинг эгилувчанлиги, мавҳум тафаккур қила олиш каби қатор хусусиятлар киради. Адабий қобилиятларга улардан фарқли, ижодий ҳаёл ва тафаккур, хотирадаги ёрқин ва кўргазмали образлар, эстетик хислар, тилни мукаммал билишга лаёқат; педагогик қобилиятларга эса – педагогик одоб, кузатувчанлик, болаларни севиш, билимларни ўзгаларга беришга эҳтиёж каби қатор индивидуал хоссалар киради. Худди шунга ўхшаш қолган барча қобилиятларни ҳам зарур сифатлар тизимида таҳлил қилиш мумкин ва бу катта тарбиявий аҳамиятга эга.
Одамнинг қобилиятларида намоён бўладиган туғма хусусиятларга, яъни туғма лаёқатларга истеъдод деб аталади. Истеъдод одамнинг илк ёшлик даврида бошлаб кўрина бошлайди.
Истеъдоднинг юксак тараққиётига талант дейилади. Талантли одам бошқаларга нисбатан жуда маҳсулдор ишлай оладиган, ўзининг шу соҳага доир жуда ҳам моҳирлиги билан хайратда қолдирадиган бўлади.
Талант системали равишда бажариладиган фидокорона меҳнат самарасидир. Бунга талантли шоир , тлантли композитор, талантли математик ва талантли рассомларнинг ҳаётларидан, ўз устиларида қанчалик аёвсиз ишлаганликларидан кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Масалан, Абу Али Ибн Сино, Фаробий, Беруний, Ал-Ҳоразмий, Улуғбек, Навоий каби буюк мутафаккир эгалари ғоят истеъдодли, ғоят талантли кишилар бўлишлари билан бирга ўзларининг устиларида кечаю кундуз тинмасдан ишлайдиган меҳнатсевар одамлар бўлганлар.
Қобилиятлар кишининг шундай психологик ҳусусиятларидирки, билим, кўникма, малакалар орттириш шу ҳусусиятларга боғлиқ бўлади, лекин шу ҳусусиятларнинг ўзлари мазкур билим, кўникма ва малакаларга тааллуқли бўлмайди. Акс ҳолда имтиҳонда қўйилган баҳо, доска олдидаги жавоб, муваффақиятли ва муваффақиятсиз бажарилган контроль ишлар киши қобилиятлари тўғрисида қатъий хулоса чиқариш имконини берган бўлур эди. Шу билан бирга психологик тадқиқотлар ва педагогик тажриба маълумотлари гувоҳлик беришича, баъзан дастлаб нималарнидир бажара олмаган ва бу билан теврак-атрофдагилардан ўнғайсиз ажралиб турган киши таълим олиш натижасида фавқулодда кўникма ва малакаларни тез ўзлаштириб олади ва тезда маҳорат йўлида ҳаммани қувиб ўтади. Унда бошқаларга қараганда зўр қобилиятлар намоён бўлади. Қобилиятлар билим, кўникма ва малакаларни эгаллашда намоён бўлса ҳам, билимлар ва кўникмаларни эгаллаш билан боғланиб қолмайди. Қобилиятлар ва билимлар, қобилиятлар ва малакалар, қобилиятлар ва кўникмалар айнан бир-бирига ўхшаш эмас.
Малакалар, кўникма ва билимларга нисбатан кишининг қобилиятлари қандайдир имконият сифатида намоён бўлади. Тупроққа ташланган дон ана шу дондан униб чиқиши мумкин бўлган бошоққа нисбатан атиги имконият бўлиб ҳисоблангани сингари (лекин уруғ тупроқнинг таркиби ва намлиги, об-ҳаво қулай шароит яратсагина униб чиқади) кишининг қобилияти бу билимлар ва кўникмаларни эгаллаш учун имконият ҳисобланади, холос. Бу билим ва кўникмалар эгалланадими ёки эгалланмайдими, имконият ҳақиқатга айланадими ёки йўқми, буларнинг ҳаммаси кўплаб шароитларга боғлиқ бўлади. Шарт-шароитлар жумласига, масалан, қуйидалар киради: теварак-атрофдаги одамлар (оилада, мактабда, меҳнат коллективида) кишининг бу билим ва малакаларни эгаллаб олишдан манфаатдор бўладими ё йўқми унга қандай таълим берадилар, ана шу малака ва кўникмалар керак бўладиган ва мустаҳкамланадиган меҳнат фаолияти қандай ташкил этилади ва ҳоказо.
Психология қобилиятлар ва фаолиятнинг муҳим компонентлари бўлмиш билимлар, малакалар ва кўникмаларнинг айнан бир хиллигини инкор қилар экан, уларнинг бирлигини таъкидлайди. Қобилиятлар фақат фаолиятда, шунда ҳам фақат ана шу қобилиятларсиз амалга оширилиши мумкин бўлмаган фаолиятдагина намоён бўлади. Агар кишини расм чизишга ўргатишга ҳали ўргатилмаган бўлса, агар у тасвирий фаолият учун зарур бўлган ҳеч қандай кўникмани эгалламаган бўлса, унинг расм солиш қобилиятлари тўғрисида гап бўлиши мумкин эмас. Фақат расм чизишга ва тасвирий санъатга махсус ўқитиш жараёнида ўқувчида қобилиятнинг бор ё йўқлигини аниқланиш мумкин. Бу унинг иш усулларини, ранг муносабатларини қанчалик тез ва осон ўзлаштириб олишида, теварак-атрофимиздаги оламда гўзалликни кўришга ўрганишида намоён бўлади.
Болада ҳали зарур кўникма ва малакалар системаси, мустаҳкам билимлар, таркиб топган иш усуллари йўқлигига асосланиб, жиддий текшириб кўрмай, шошилинч равишда мазкур ўқувчида қобилиятлар йўқлиги ҳақида хулоса чиқариш педагогнинг жиддий психологик хатоси ҳисобланади. Болалик пайтида кишидаги муайян қобилиятларнинг атрофдагилар томонидан тан олинмаганлиги, кейинчалик уларни янада ривожлантириш муносиб шон-шуҳрат келтирганлиги ҳоллари кўплаб ўқувчи ҳисобланар ва унинг келажакда гениаллигидан, афтидан, ҳеч нарса далолат бермас эди.
Бир томондан, қобилиятларнинг ва иккинчи томондан, кўникма, билим ва малакаларнинг бирлиги нимада ифодаланади? Қобилиятлар билим, малака ва кўникмаларнинг ўзида кўринмайди, балки уларни эгаллаш динамикасида намоён бўлади, яъни, бошқача қилиб айтганда, мазкур фаолият учун муҳим бўлган билимлар ва кўникмаларни эгаллаш жараёни турли тенг шароитларда қанчалик тез, чуқур, осон ва мустаҳкам амалга оширилишида намоён бўлади.
Худди ана шу ўринда юзага чиқадиган фарқлар бизга қобилиятлар ҳақида гапириш ҳуқуқини беради.
Хулоса
Шундай қилиб агар шахснинг маълум сифатлар йиғиндиси одамнинг педагогик жиҳатидан асосланиб берилган вақт ичида эгалланган фаолияти талабларига жавоб берса, бу нарса бизга унда мазкур фаолиятга қобилият борлиги тўғрисида хулоса чиқаришга асос бўлади. Агарда бошқа киши худди шунақа бошқа шароитларда унинг олдига фаолият рўбарў қилаётган талабларнинг уддасидан чиқа олмаса, унда тегишли психологик сифатлар, бошқача сўзлар билан айтганда, қобилиятлар йўқ деб тахмин қилишга асос бўлади. Ўз-ўзидан маълумки, бундай одам зарур кўникма ва билимларни умуман эгаллай олмайди, деган маъно келиб чиқмайди. Бу кўникма ва билимларни эгаллаш чўзилиб кетади, педагоглардан анча зўр бериш ва вақт сарфлашни талаб қилади, натижаси нисбатан оз бўлса ҳам фавқулодда кўп куч-ғайрат сарфлашни ва шу кабиларни талаб қилишини билдиради. Бу ҳол бироз вақт ўтгач, шунингдек, қобилиятларнинг ривожланиши мумкинлигини ҳам инкор этмайди. Қобилиятлар индивидуал-психологик хусусиятлар бўлиш билан бирга уларни шахснинг бизга маълум бошқа хусусиятлари ва хислатларига – ақл-идрок фазилатларига, хотира, характернинг ўзига хос хусусиятларига, эмоционал хусусиятларга ва шу кабиларга қарама-қарши қўйиб бўлмайди, лекин улар билан бир қаторга қўйилиши мумкин. Агар у фазилатлардан биронтаси ёки уларнинг йиғиндиси фаолият талабларига жавоб бермаса ёки ана шу талаблар таъсири остида шаклланса, ундай пайтда бу шахснинг индивидуал-психологик хусусиятларни қобилиятлар деб ҳисоблаш учун ҳам асос бўлади.

Download 219,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish