ТЕМПЕРАМЕНТ ВА НЕРВ СИСТЕМАСИНИНГ ТИПЛАРИ ҲАҚИДА ТУШУНЧА
Одамлар қадим замонлардан бошлаб бир-бирларидан ўзларининг темпераментлари билан ҳам яъни ҳиссиёт ва турли ҳаракатларининг қанчалик тез қўзғалиши, қанчалик узоқ давом этиши билан ҳам фарқланиб келганлар.
Темперамент тўғрисидаги тасаввурлар тарихи. «Темперамент» термини антик фаннинг индивидуал-психологик фарқлари табиатига бўлган қарашларига бориб тақалади. Қадимги Юнон олими Гиппократ (эр.ол.V аср) таълимотига биноан, инсонларнинг темперамент хусусиятлари жиҳатидан тафовутланиши, уларнинг тана аъзоларидаги суюқликларнинг (хилтларнинг) турлича нисбатда жойлашувига боғлиқ. Унинг таъбирича, инсон танасида 4 хил суюқлик мавжуд бўлиб, улар ўт(сариқ) ёки сафро(юнонча “холе”), қон (лотинча “сангиус”), қора ўт(юнонча “мелас”), балғам (юн. флегма) кабилардан иборат. Унинг мулоҳазасича: 1) ўтнинг хусусияти – қуруқликдир, унинг вазифаси – тана аъзоларидаги қуруқликни сақлаб туриш ёки баданни қуруқ тутишдир; 2)қоннинг хусусияти - иссиқликдир, унинг вазифаси танани иситиб туришдир; 3)қора ўтнинг хусусияти – намликдир, унинг вазифаси бадан намлигини сақлаб туришдир; 4)балғамнинг хусусияти - совуқликдир, унинг вазифаси - баданни совутиб туришдан иборатдир. Гиппократнинг таълимотига мувофиқ, ҳар бир инсонда шу 4 хил суюқлик мавжуд бўлиб, унинг биттаси устиворлик касб этади.
Гиппократнинг типологияси рамзий маънода ҳозирги замон психологиясида ҳам қўлланилиб келмоқда.
Темпераментнинг илмий психологик асослари ва унинг физиологик механизмлари кейинги даврларда ҳам яратилди ҳамда бу борада ҳозирда ҳам изланишлар олиб борилмоқда. Темпераментнинг физиологик асосларига улкан ҳисса қўшган олимлардан бири академик И.П.Павловдир(1849-1936). Академик И.П.Павловнинг таълимотига кўра, темперамент олий нерв фаолиятининг уч хил хусусияти билан боғлиқдир:
1)қўзғолиш жараёни ва тормозланиш жараёнининг кучи;
2)қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг мувозанатлашган ёки мувозанатлашмагани (яъни бирининг иккинчисидан устунлиги ёки заифлиги)
3)қўзғалишнинг тормозланиши билан алмашиниши тезлиги(нерв жараёнларининг ҳаракатчанлиги)
Академик И.П.Павлов таълимотига кўра темперамент турларини қуйидагича характерлаш мумкин.
а) кучли, мувозанатли эпчил;
б) кучли, мувозанатсиз, эпчил;
в) кучли, мувозанатли, суст;
г) кучсиз
Немис психологлари Э.Кречмер ва У.Шелдонларнинг назариясига кўра темпераментлар асаб тизими умумий типининг нерв-физиологик хусусиятига эмас, балки баданнинг жисмоний тузилишига, унинг баъзи қисмлари ўртасидаги алоқага, организм турли таркибларининг муносабатларидан тузилган организмнинг умумий тузилмасига боғлиқдир деган фикрлар жаҳон психологиясида устивор ўрин эгаллайди. Лекин бу фиклар тўғри эмас.
Демак, темперамент деганда одамларни бир- биридан ажратиб турувчи табиий туғма индивидуал хусусиятларни тушунамиз.
Анъанавий ёндошувга асосан қуйидаги темперамент типлари мавжуд: холерик, сангвиник, флегматик, меланхолик.
Шахснинг у ёки бу темпераментга мансублигини билиш, унинг бирон – бир вазифаларни юклаш имконини беради. Ҳар бир темперамент типига қисқача тавсиф қуйидагича ифодаланиши мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |