«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХИ Ёнғин ўчириш тактикаси фанлари кафедраси бошлиғи полковник
А.Ю.Тишабаев
2019 йил «______»______________
“Педагогика. Психология” фанидан
МАВЗУ № 12 « Шахснинг индивидуал хусусиятлари ва уларни диагностика қилиш. Характер, темперамент ва қобилият» мавзуси бўйича маъруза
Вақти: 2 соат
Маъруза режаси
(Интерфаол усул курсантлар тайёргарлик кўради)
Темперамент ва нерв системасининг типлари ҳақида тушунча.
Характер.
Қобилиятлар.
АДАБИЁТЛАР
1.Ш.М.Мирзиёев Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. Т.: Ўзбекистон, 2016. - 53 б.
2.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли Қарори.
3.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июлдаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775-сонли Қарори.
4.Р.Абдуллаева, А.Раҳмонов. Шахснинг касбий фаолияти ва психологик хусусиятларини аниқлаш усуллари. Тошкент – 2011 йил.
5.Б.Н.Сирлиев, А.А.Бекназаров. Психология. Тошкент – 2015 йил.
6.А.И.Расулов Психодиагностика. Тошкент – 2017 йил.
7.Б.А.Хаджиева, Х.А.Нишанбаев, Таълим ва тарбияда инновацион педагогик технологиялар, 2019 йил. ЁХИ.
8.Махмудов Р.М. Касбий педагогика. –Т., 2003.- 92б.
9.Ғайбуллаев Н., Р.Ёдгоров., Р.Маматқулова., Л.Тошмуродова. Педагогика. – Т., 2000. – 163 бет.
10.Сластёнин В.А. и др. Педагогика. – М., 2004. – 512 с.
11.Педагогика. А.К.Миноваровнинг умумий тахрири остида. – Т., 1996.
12.Халматова М. Оилавий муносабатлар маданияти ва соҳлом авлод тарбияси. - Т., 2000.
КИРИШ
Жамоа шахслар мажмуасидан иборатдир. Жамоадаги ҳар бир шахс ўз интилиш ва мақсадларига эга. Жамоани бошқариш, авваламбор, унинг таркибий қисми бўлмиш ходимларнинг хусусиятини инобатга олишни талаб қилади. Шахснинг ўзига хослиги эса кўп омиллар таъсири остида шаклланади. Бу омиллар қаторида ёшлик даври, оила муҳити ва ҳатто, ирсий белгилар ҳам ўз ўрнини топган. Жамоада турли характерли ходимлар ягона мақсад сари уюшадилар ва бизнинг асосий вазифамиз шу турли туманликни ягона йўлда бирлаштиришдан иборатдир. Шахс қайтарилмас, у ўз сифатлари ва борлиги билан ноёбдир. Ана шу қайтарилмаслик ва ноёбликнинг асосида унинг индивидуал психологик хусусиятлари мажмуи ётади. Дунёда бир бирига ўхшаш бўлган икки кишини топиш жуда мушкул, одам ташқи қиёфаси, бўй басти билан бошқа бирор кимсага ўхшаши мумкин, лекин феъли, мижози ва шахс сифатидаги хусусиятлари нуқтаи назаридан айнан бир хил инсонлар бўлмайди.
Демак, индивидуал сифатлар бизнинг онгли ҳаётимизнинг ажралмас қисми, идрокимиз, хотирамиз ва фикрларимиз йўналтирилган муҳим предмет ҳисобланади. Ушбу мавзумизда биз сизларга шахснинг индивидуал психологик хусусиятлар ҳисобланган темперамент, характер, қобилиятлар ҳақида маълумотлар беришга ҳаракат қиламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |