Уй жойдан фойдаланиш



Download 219,5 Kb.
bet11/11
Sana21.02.2022
Hajmi219,5 Kb.
#32245
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
12.Т-Шахснинг индивидуал хусуссиялари ва уларнинг диагностика килиш. характер, темперамент, кобилият

Одатлар деганда шахснинг ўзида мавжуд бўлган ва шаклланган хатти-ҳаракатлар тушунилади.
Характер (феъл) – ходимнинг хатти-ҳаракати ва фаолиятида намоён бўладиган индивидуал-психологик хусусиятлар мажмуи. У индивидуалликнинг муҳим белгиларидан бўлиб, кишига такрорланмас хусусиятлар бағишлайди. Характер шахснинг иродаси, ҳистуйғулари, темпераменти ва интеллектуал (ақлий) хислатларида намоён бўлади.
Характер белгилари ходимнинг барқарор хусусиятлари ҳисобланади, лекин улар ўзгариши мумкин. Характер ходимларнинг анча барқарор ва яққол кўринадиган белгиларидан бўлиб, хатти-ҳаракат (хулқ-атвор), қилмишларда, кишининг табиатга, жамиятга ҳамда ўзига ва ўз фаолиятига муносабатларида кўзга ташланади. Характер ижтимоий шароитлар, ўрганиш ва тарбияланиш асосида аста секин шаклланади. Бунда жамоа ва раҳбар, атрофдагиларнинг хулқатвори катта аҳамиятга эга. Касбий фаолият характерни тарбиялаб ҳамда ривожлантирибгина қолмай, балки унинг ижобий белгилари мустаҳкамланиши, салбийларининг эса йўқолишига олиб келади.
Раҳбарнинг характери жамиятга, муҳитга мослашади ва шароитга қараб ўзгариб боради.
Ходимларнинг характерини ўрганиш ва баҳолай билиш муҳим хислат ҳисобланади. Бунинг учун раҳбар психологик ва педагогик таъсир этиш усулларини билиши лозим. Тартиб-интизомли бўлишда бир қатор ўзаро боғлиқ фазилатлар: эътиборлилик, ҳаракатчанлик, ижрочилик, принципиаллик, қатъият, фаоллик, мустақил ҳаракатланиш шаклланиши керак бўлади. Ходимлар билан олиб бориладиган тарбиявий-профилактик ишларда қуйидаги асосий мақсадлар кўзланади:
– муайян ғояга ишонтириш;
– уюштириш;
– сафарбар этиш;
– маънавий-руҳий рағбатлантириш;
– ғоявий тарбиялаш;
– ғоявий иммунитетни шакллантириш;
– ҳаракат дастури бўлиш.
Раҳбар ўз хулқи билан ходимларга ўрнак бўлиши керак. Ходимларда ижобий одатларни шакллантириш ва салбийларини бартараф қилиш учун иккита йўналиш танлаб олинган:
1) ўзини тутиш учун қандай ҳаракат қилиш кераклигини тўғри тушуниш;
2) ўзини тўғри тутишни ташкил этиш.
Қўшимча
Бошкарув психологиясининг марказида доимо инсонлар ва уларнинг ички рухияти туриши зарур. Бунда эса рахбарнинг психологик журъати катта рол уйнайди. Шундай килиб рахбарнинг махорати уз кули остида фаолият курсатувчиларга яхширок ишлаш ва яшаш истагини бера олишдан иборатдир. Бошкариш энг аввало кишилар билан ишлашдир. Хар бир рахбар киши мехнат малакаларидан ташкари муаян характерга хам эга булади, уларда эхтиежлар, манфаатлар, интилишлар, одатлар, кайфиятлар, хиссиет ва хоказоларнинг бутун биркалоннаси мавжуддир.Булардан айримлари уни илхомлаштиради, шавк завк уйготади, гайратига гайрат кушиб янада купрок ишлашга уннайди, бошкаларни эса уни эзади, мехнат фаоллигини оширишга халакит беради. Демак, киши характерини хусусиятларини пухта синчиклаб урганиб туриб, рахбарлик ишларини муваффакиятли олиб бориш мумкин эмас.
Кишининг характери тугма еки хает жараенида уз-узидан вужудга келган тасодифий бир нарса эмас. Инсон характерига уни куршаб турган мухит, жамоа катта таъсир утказади. Купинча бир ишлаб чикариш жамоасидан кишилар виждонли, мехнатсевар булган бир вактда, бошкасида куплари ишга совукконлик билан карайдиган холларни хам кузатиш мумкин. Кишилар жамоада узларини кандай тутишга одатланган булсалар, жамоадаги колган кишилар хам узини шундай тутишга харакат харакат килади. Киши уз теварак атрофидаги одамларнинг таъсири остида булади, бошкаларга Бирон-бир даражада таклид килади, умум кабул килинган хулк атвор нормаларига буйсинади ва айни вактда жаьоага таъсир этади. Одамнинг ишлаб чикариш жамоаси билан узаро мулокати натажасида алохида муносабатлар вужудга келади. Жамоа рахбарлари ва мутахассислари барча ишларида уз кул остида ишловчиларнинг характери психологияси хусусиятларини, узаро рахбарлик килиб турган жамоанинг, социал-психологик белгиларини хисобга олишлари керак. Шу билан бирга рахбар жамоада шундай мухит вужудга келтирадики, бунда бирон бир фаолиятда фаолликни ошириш ходимнинг шахсий эхтиежига айлнади. Рахбар купрок шахсий рамуна курсатиш, маънавий рагбатлантириш, ишотириш, тушунтириш ва ташвикот килиш йули билан бевосита еки социал мухит оркали уз кули остида ишловчиларни ишлаб чикариш жараеннинг бошкаришга жалб этади, жамоанинг хар хил аъзоларининг бошка-бир хил аъзоларига узаро психологик таъсирида фойдаланади, доимий равишда тарбиявий ишларни олиб боради. Инсонда узининг эхтиежлари ва жамоа ишчиси моддий жихатдан яхши таъминланган. Унинг эхтиежлари ва кизикишлари сезиларли даражада кенгайиб, хилма-хил булади, яна хам юксакрок талаблар биринчи уринга куйилмокда. Шу муносабат билан эса кишиларнинг ишлаб чикариш ва жамиятдаги хатти-харакатининг рагбатлантирувчи асослари хам узгармокда. Шу муносабат билан эса кишиларнинг ишлаб чикариш ва жамиятдаги хатти-харакатнинг рагбатлантирувчи асослари хам узгармокда. Агар якиндагина мехнат фаоллигини асосий шарти иш хакининг микдоридан сунгра эса кулай моддий иш шароитини таъминлашдан иборат буган булса, хозирда мехнатга моддий рагбатлантиришнинг мухим роли сакланиб колган холда маънавий, социал-психологик факторларга тобора купрок ахамият берилмокда. Хозир одам узининг иш жой сифатида купрок хак туланадиган корхонани ёки булинмани эмас, балки коллективи ахилбулган яхши ходимни хурмат килинадиган, у хакда гамхорлик килинадиган, узини хужалик деб хис киладиган, кулай психологияни вазият таркиб топган корхона сарфлаб ишламокда. Бу кишлок хужалик корхоналарининг ёш булинмани танламокда ва бор кучини сарфлаб келмокда.
«Сизлардан утингим шуки, деган эди Президентимиз И. Каримов Халк депутатлари Наманган вилояти кенгашининг навбатдан ташкари сесиясида нуткида хаёт узгариши, онгу тафаккурнинг юксали иш билан одамларни бошкариш хам рахбарга хам маъсулият юклайди. Барчамиз бир хакикатни хеч качон унитмаслигимизни истардим: мансаб курсида утирган, хокимият номидан иш юритадиган баъзи рахбар шахслар узини номаъкул ишларини яширишга канча уринмасин, одамлар узига нисбатан, жамоотчилика нисбатан бузилиётганлигини куриб, бундай рахбарнинг чегарадан чикиб кетаётганини барибир халк сезади, билади».
Яхши жамоада шундай вазият вужудга келадики, бунда хар бир ходим уз фаолиятига харакати билан рахбарнинг ва бутун жамоанинг доимий назорат остида булишни тушинилади. Психологлар хар бир шахснинг характерини урганаётганда, хеч булмаганда куйдаги уч саволга жавоб бериш керак деб хисоблайдилар:
1.Бу одамнинг муддаоси нима? Шунингдек, у нимага кизикади, нимага интилади, нимани хаётда энг кимматли нарса деб хисоблайди? Бу унинг эхтиёжлари, мойилари, интилишлари, кизикишлари, орзу-умидлари, дунёкараши билан боглик масаладир.
2.У нимага кодир? Бу одамнинг кобилияти, истедоди олган билимлари, мехнатмалакалари, хаётий ва профисонал тажрибаси билан боглик масаладир.
3.Бу одам кандай? Бу кишининг, шахсий ижтимой-психологик сифатлари ва манавий киёфаси тугрисидаги характери ва темпараметри, хусусиятлари билан боглик масаладир.
Рахбар уз жамоаси ходимларини урганиш жараёнида бахолаш услуби деб аталган метотдан фойдаланиши максадга мувофик. Рахбар уз жамоаси ходимларини узаро бир-бирига такослаб бахо беради. Бундай такосланиш натижасида муаян жамоа дойрасида халок булган ходимлар жамоа буйича уртача курсаткичлардан яхширок курсаткичларга зга булиб чикиш мумкин, факат бутун жамоа дойрасида бахо берилаётгандагина жамоа курсаткичилари билан таккослаш керак.





Download 219,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish