Уй жойдан фойдаланиш


Профессионаллар ва ижрочилар. Профессионал



Download 219,5 Kb.
bet5/11
Sana21.02.2022
Hajmi219,5 Kb.
#32245
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
12.Т-Шахснинг индивидуал хусуссиялари ва уларнинг диагностика килиш. характер, темперамент, кобилият

Профессионаллар ва ижрочилар. Профессионал, яъни ўз касбининг моҳир устаси – бажарадиган меҳнати мазмунига эътибор беради, қийин вазифаларни яхши кўради, касбга оид янги маълумотларни олишга интилади, мустақил тарзда ҳаракат қилишни маъқул кўради, ўзгаларни бошқаришни ва бўйсунишни ҳам хоҳламайди. Унинг учун асосий мотивация – вазифани танлашдаги эркинлик, мустақиллик ва назоратнинг йўқлигидир.
Ижрочи – жамоада, бошқа ҳамкасблар гуруҳида шижоат билан фаол ишлайди. Ишга ўз вақтида келиб, вақтида кетишни яхши кўради. Иш жойида масъулиятни ва вазифани аниқ тақсимлаш тарафдори, ўзи нима бажариши кераклигини аниқ билишни хоҳлайди. буйруқ ва топшириқларни бажаришга мойиллик билдиради, масъулият ва етакчиликдан ўзини олиб қочади. Бундай тоифага мансуб ходимлар учун асосий мотивация – раҳбарият томонидан уларнинг хулқи ва фаолияти натижасини ижобий баҳолаш, жамоа олдида маънавий рағбатлантириш, ташкилот вакиллигини ифодаловчи вазифаларга жалб этиш.
Характер хислатларининг шаклланишида оиланинг роли катта. Ота-онанинг турли воқеа ва ҳодисаларга, нарсалар ва атрофдагиларга муносабати бола учун намуна вазифасини ўтайди. Шунинг учун тарбия давомида болани турли ҳаёт жабҳаларига жалб этиш, ота ва она билан ҳамкорликда бирон-бир ва вазифани охирига етказиш, бирламчи характер хислатларини шакллантиради. Педагогик психологияда жуда ўринли ибора мавжуд: “Иккичи ўқувчилар бўлмайди, балки эътиборсиз ва интизомсиз ота-оналар бор”.
Характер шаклланиши ҳақида гапирилар экан, кўпчиликнинг фикрича, характер мактабгача тарбияланади, деган тушунча ҳукм суради. Ҳатто 5 ёшгача бола шаклланиб бўлади, деган фикрни қаттиқ туриб ҳимоя қиладиган кишиларни кўплаб учратиш мумкин. Умуман олганда, шахснинг шаклланиши бир умр давом этувчи жараён бўлиб, бунда, айниқса, ўсмирлик даври ва инсоннинг ўз-ўзини тарбиялаши жараёни беқиёс катта ўрин тутади. Ҳозирги пайтда катта ёшлилар таълими дастурларини фаол татбиқ этиш, улғайган инсоннинг комилликка эришишига кўмак кўрсатиш бир қанча таълим муассасаларининг марказий вазифасига айланмоқда. Ҳатто улғайган шахснинг ривожланиш ва комилликка эришиш жараёнини ўрганувчи махсус фан – Акмеология ҳам пайдо бўлди.
Ташкилот миқёсида ходимларни классификациялашга оид яна бир ёндошув машҳур психолог К.Юнг томонидан яратилган психотиплар ҳақидаги таълимот бўлиб, бунга мувофиқ инсон характерининг айрим хислатлари туғма асосга эга. Масалан, улардан бири инсон ўзига куч-қувват олишда қаерга йўналганлиги билан боғлиқ ҳолатдир. Кимдир шу қувватни ташқи муҳитдан олса, кимдир ўз ички дунёсига мурожаат этади. Ташқи муҳитга йўналган инсонлар экстраверт инсонлар, ўз ички дунёсига қаратилган шахсга интроверт ибораси қўлланилади. Ушбу икки типнинг батафсил тавсифи қуйидагича:

Download 219,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish