- Сурункали юрак етишмовчилиги юракка узоқ муддат ортиқ даражадаги оғирлик тушиши натижасида ривожланади. Юрак етишмовчилиги кўпинча юрак ритми бузилиши билан қўшилган ҳолда намоён бўлади. Жигарнинг катталашуви, шишлар ривожланиши, нафас қисиши, бўшлиқлар истисқосига олиб келувчи веноз тўхтаб қолиш — сурункали етишмовчиликнинг оқибатида пайдо бўлади.
Сурункали юрак етишмовчилигида парвариш қилиш тамойиллари 1 - 1. Юрак етишмовчилиги яққол намоён бўлган даврда бемор ётиш режимига мухтож бўлади, беморнинг орқасига ёстиқ, ёки ёстиқ таглиги қўйинг.
- 2. Тери ранги, шишлар, нафас қисиши, пулс, артериал босимни ҳар куни назорат қилиб боринг.
- 3. Суюқлик қабул қилиш ва овқатланиш режимини текшириб туринг (суюқлик, ош тузи чекланиши, калсийга бой бўлган сутли парҳез тайинланиши).
- Гипертония - артериал босимни ошиб кетиши касаллиги. У томир тонуси асаб регулятсиясининг бузилиши оқибатида майда артерияларнинг узоқ вақт қисилиб қолиши натижасидир. Одатда, бу касаллик яхшиланиш ва ёмонлашиш даврлари билан узоқ йиллар давом этади. Гипертония касаллигининг узоқ вақт кечиши юрак, буйрак ва бош мия функсияларининг бузилишига олиб келади.
Артериал босими ошган беморни парвариш қилиш бўйича тавсиялар - 1. Шифокор буюрган режим таъминланади.
- 2. Артериал босим даражаси доимий равишда назорат қилинади.
- 3. Рационал овқатланиш ва суюқлик ичиш таъминланади.
- 4. Шифокор томонидан тайинланган дори воситалари қабул қилиниши назорат қилинади.
- 5. Артериал босим кескин кўтарилганда (гипертоник криз) шошилинч ёрдам кўрсатилиб, тезкор шифокор маслаҳати таъминланади.
Гипертоник криз — артериал босимнинг бош оғриғи, бош айланиши, кўнгил айниш, қусишнинг кучайиши билан кескин ошиб кетиш хуружи; кризис гипертония касаллиги кечишини қийинлаштириб, миядаги қон айланишининг вақтинчалик бузилишлари, кўриш қобилиятининг пасайиши, ҳаракатларнинг қисқа муддатли бузилишлари, қисқа муддатли нутқ бузилиши билан кечиши мумкин. Оғир ҳолларда касаллик юрак етишмовчилиги (юрак астмаси), юрак мускулининг қисқариш хусусияти бузилиши, миокард инфарктига олиб келади. - Гипертоник криз — артериал босимнинг бош оғриғи, бош айланиши, кўнгил айниш, қусишнинг кучайиши билан кескин ошиб кетиш хуружи; кризис гипертония касаллиги кечишини қийинлаштириб, миядаги қон айланишининг вақтинчалик бузилишлари, кўриш қобилиятининг пасайиши, ҳаракатларнинг қисқа муддатли бузилишлари, қисқа муддатли нутқ бузилиши билан кечиши мумкин. Оғир ҳолларда касаллик юрак етишмовчилиги (юрак астмаси), юрак мускулининг қисқариш хусусияти бузилиши, миокард инфарктига олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |