Ҳудудий маркази тасвирий санъат ва чизмачилик фанини ўҚитиш методикаси


Масалан, қизил ва зангорини қўшиш орқали бинафша, қизил ва сариқни қўшиш орқали зарқалдоқ, сариқ ва зангорини қўшиш орқали эса



Download 5,98 Mb.
bet45/68
Sana22.02.2022
Hajmi5,98 Mb.
#84759
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   68
Bog'liq
4.2.-модуль-тасвирий

Масалан, қизил ва зангорини қўшиш орқали бинафша, қизил ва сариқни қўшиш орқали зарқалдоқ, сариқ ва зангорини қўшиш орқали эса


яшил рангларни ҳосил қилиш мумкин. Ранглар табиатан икки хил хусусиятли: илиқ ва совуқ бўлади.
Илиқ ранглар қаторига қизил, сариқ зарқалдоқ ва уларга яқин ранглар, совуқ ранглар қаторига яшил, зангори, бинафша ва уларга яқин бўлган раглар киради. Шунингдек ахроматик ва хроматик ранглар ҳам бўлади. Оқ, кул ранг ва қора ранглар ахроматик ранглардир. Қолган рангларнинг ҳаммаси хроматик ранглардир. Ахроматик ранглар бир-биридан фақат оч-тўқлиги билан фарқ қилади. Масалан, оқ, кул ранг, қора, қорароқ, жуда қора ва қ.к.
Хроматик ранглар эса бир-биридан ранг туси яъни - қизил, сариқ, кўк, яшил, жигарранг ва хоказо, оч-тўқлиги яъни - оч қизил, тўқ сариқ, тўқ қизил, оч сариқ каби ва тўйинганлиги яъни ѐрқин, хиралилиги билан фарқ қилади. Ранг доирасида қарама-қарши жойлашган ранглар контраст ранглар деб аталади.
Контраст ранглар бир-биридан кескин фарқ қилиб, бири иккинчисини янада ѐрқин қилиб кўрсатади. Масалан, яшил ранг фонида қизил ранг жуда ѐрқин бўлиб кўринади ва аксинча қизил ранг фонида яшил ранг анча ѐрқинлашади. Ранг билан ишлашда ранг гармониясини, яъни ранглар уйғунлигини билиш катта аҳамиятга эга.
Нарса ва ҳодисаларни тасвирлашда мойбўѐқ, темпера, акварел, гуаш каби бўѐқлар ишлатилади. Нарсаларни бўѐқ ѐрдамида тасвирлаш анча мураккаб жараѐн бўлиб, чизувчидан рангларнинг хусусиятларини ва уларни самарали, ўқувли тарзда ишлатиш усуллари (техникасини) билишни тақозо этади.
Бўѐқлар ѐрдамида нарсанинг ҳажми, перспективаси, фактураси ва фазовий ҳолатини тасвирлаш рангтасвирнинг асосини ташкил этади. Ҳар бир нарсани чизувчи тасвирлар экан у рангларга жиддий эътиборини қаратиши керак. Ана шунда рангнинг табиатдаги кўриниши ва тасвирдаги кўриниши фарқли эканлигини билиб олиш мумкин. Чунки, нарсанинг ранги биздан узоқ- яқинлигига қараб ўзгариб кўринади. Бунинг сабаби эса ҳаво, атроф-мухитнинг предмет кўринишига таъсиридандир. Қоғоз сатҳида ранглар муносабатларини тўғри нисбатларда топиб ишлатиш рангтасвирнинг ҳаққоний акс этишида муҳим аҳамият касб этувчи омиллардан энг муҳими деб ҳисобласак ўринлидир. Акварель буѐғида ишлаш ҳам ўз навбатида жиддий ўқиб ўрганишни, қаттиқ машқ қилишни талаб этувчи машғулотдир. Бунинг учун амалий ишнинг ўзи кифоя эмас. Ишнинг назарий қисми амалиѐт билан бир пайтда пухта ўрганиб боришни тақазо этади.

    1. Download 5,98 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish