Тўйинган рангларга соф холдаги хроматик ранглар киради. Тўйинмаган ранглар таркибида оқ ранг ѐки кулранг кўпроқ бўлади.
Ҳар кандай предметнинг ҳажми, шакли, материали ва уларнинг жойлашувини биз фақат ѐруғ-соя жиҳатдангина эмас, ранг жиҳатдан ҳам идрок этамиз. Ҳажм ва материални идрок этиш предметлар юзасида жойлашган ѐруғ- соя ва рангларга боғлиқ бўлади. Биринчи ва иккинчи пландаги предметларнинг ранглари бир-биридан ўз тўйинганликлари билан кескин фарқ қиладилар. Шунинг учун ҳам биз нарсалар шаклининг табиий эмас, перспектив кўринишини тасвирлаганимиздек предметлар рангларини ҳам табиий эмас, перспективада кўринаѐтганидек шартли тасвирлашимиз керак бўлади.
Кузатувчига нисбатан турли хил узоқликда жойлашган ва бир хил яшил рангга эга бўлган дарахтлар турли тусда, ўрмон эса узоқдан деярли оч кўкимтир кулранг кўринади. Чунки, кузатувчидан объектгача бўлган масофадаги ҳаво қатлами маълум зичликга эга бўлганлиги сабабли ранг нурларини маълум микдорда ушлаб қолади. Натижада предметларнинг кўринаѐтган ранглари ўз тўйинганлигини йуқотади. Бундай ҳолни У.Тансиқбоевнинг " Тоғ йўли'' номли асарида яққол кўриш мумкин.
Кузатувчи билан объект ўртасидаги масофанинг узоқ-яқинлиги фақат рангларнинг тусларигина эмас, балки уларнинг ѐрқинлигини ҳам ўзгартиради. Узокда жойлашган нарсалар кўпроқ ҳаво ранг тусда кўринадилар. Чунки, осмондаги зангори ва ҳаворанг нурлар фазога тарқалиб, унга ҳаво ранг тус беради. Атмосферадаги намлик ва чанг заррачаларининг сони ва ўлчовига қараб ѐруғликнинг тарқалиш даражаси, характери ўзгаради. Агар ҳаво намлик билан тўйинган бўлса, йирик заррачалар ѐруғликни кўп тарқатади ва у кўпроқ оқиш кўринадн.
Ранг (ҳаво) перспективаси
Предмет кузатувчидан узоқлашган сари ўз рангларининг тўйинганлигини йўқотади, натижада ҳаворанг буюм зангори тусга киради, сояда эса ѐруғлашади, предметлардаги ранг ва ѐруғлик фарқлари камаяди. Шунингдек, предметнинг бўртган жойлари, бўлаклари ўз аниқликларини йуқотади.
Ранг (ҳаво) перспективаси деганда борлиқдаги нарса ва ходисаларнинг кузатувчидан узоқлашган ѐки яқинлашган сари уларнинг рангларида бўладиган ўзгаришлар тушунилади. Айрим мутахассислар уларни ҳаво перспективаси деб ҳам аташади. Чунки, рангларнинг перспективада ўзгаришига, асосан, ҳаво
қатлами таъсир кўрсатади. Шунингдек, рангларни узоқдан ўзгариб кўринишига ѐмғир, туман, қор ѐғиши ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Ёруғлик манбаининг ўзгаришига қараб ҳам ўтлар, дарахт барглари, ер, уйларнинг ранглари турлича тусга кирадилар. Мазкур нарсалар эрта баҳордаги тонг пайтида ҳаворанг ва зангори тусда бўлсалар, кундузи эса улар ўзларидаги ҳамма бор жиҳатларини намоѐн қиладилар. Бу ходисани Ў.Тансиқбоевнинг "Қайроққум ГЭСи тонги", З.Иноғомовнинг "Чойга" номли асарларида кўриш мумкин.
Қишнинг қуѐшли ѐрқин кунида қор пушти ранг тусда, соя жойда у ҳаворанг ѐки заногори тусда кўринади.
Предметнинг ранги уларни ўраб олган нарсаларнинг ранги таъсирида ҳам ўзгаради. Бундай ходисани ранг рефлекси деб юритилади. Предметлар рангини биз теварак-атрофдаги нарсаларнинг рангларига нисбатан идрок этамиз. Агар предмет турган жойдаги фон ўзгартирилса, ўша предметнинг ранги ҳам ўзгаргандек туюлади. Сариқ предмет зангори фонда сариқ ѐки қизил фондагига қараганда янада сарғиш туюлади, яшил рангдаги предмет қизил фонда сариқ ѐки зангори фондагига қараганда ѐрқин ва янада яшил туюлади. Илиқ рангдаги предмет ѐнида турган совуқ рангли предмет янада совуқроқ тусга эга бўлади. Зангори ранг яшил ранг билан ѐнма-ѐн турса илиқ туюлади. Агар предмет ранги совуқ бўлса, унинг сояси илиқ туюлади ва аскинча.
Манзарадаги биронта дарахтни тасвирлашда уни фақат биргина яшил бўѐқ билан бўяш нотўғридир. Дарахт ранги ѐруғликнинг таъсирида, ѐн атрофдаги нарсаларининг таъсирида ўзгаради. Шунинг учун ҳам уни ўзига ўхшатиш учун турли ранглардан фойдаланиш керак бўлади. Шундагина у хаққоний чиқади. Агар дарахтни фақат бир хил тусдаги ранг билан бўялса, у ноаниқ, сунъий, жонсиз бўлиб, кўринади.
Нарсаларни биргина ранг номи билан айтилиши жайдари (локал) ранг деб юритилади, яъни барг-яшил, сабзи-сариқ, гул-қизил. Ҳақиқатда эса ҳар қандай предметда бир эмас, бир неча хил ранг акс этган бўлади. Лекин уларнинг бир-бирларига нисбатлари кўпроқ ѐки камроқ бўлади. Ҳақиқий санъат асарларини синчиклаб кузатар эканмиз, уларда тасвирланган нарсалар ва одамларнинг ранглари бир-бирлари билан ўзаро боглиқ эканлигини сезамиз. Шунинг учун ҳам сурат ишонарли кўринади.
Тасвирда ѐки суратда бошқа ранглардан устунлик қиладиган умумлашган ранг брикмаларига колорит дейилади. Агар суратда қизил ранг устунлик қилса, уни қизил колоритли деб юритилади. Суратлар илиқ, совуқ, олтин, кулранг колоритларда бўлиши мумкин.
Суратларда колорит турли предмет рангларининг уйғунлиги орқали ҳамда теварак-атрофдаги нарса рангларининг таъсирида ҳосил бўлади. Осмон ранги
предметларнинг соясига совуқ тус беради. Қуѐш предметларнинг ѐруғ қисимларини бирлаштиради. Кечки сунъий ѐруғлик манбалари эса предметларга умумий сарғиш зарғалдок тус беради. Унинг нури таъсирида зангори ва ҳаворанг ранглар кўринмай қолади, сариқ, қизил ранглар ѐрқин, кулранг эса илиқ тус олади. Кечки сунъий ѐруғликни ўзида акс эттирувчи сурат умумий зарғалдоқ- сарғиш колоритга эга бўлади.
Теварак-атрофдаги нарсаларнинг акс таъсири ҳам натуранинг колоритига таъсир этади. Қуѐш нурига чўлғанган фазо ўзининг умумий ѐруғлиги ва кўп ранглилиги билан фарқланади. Бироқ манзарада ѐки натурада қуѐш нурлари рангларининг турли-туман бўлишига қарамай тушувчи сояларда осмон, ер, теварак-атрофдаги нарсаларнинг ранглари акс этган бўлади. Шунга мувофиқ турли рангдаги манзарада ҳамма предметлар учун умумий бўлган икки-уч хил ранглар тўпланган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |