Ҳудудий маркази тасвирий санъат ва чизмачилик фанини ўҚитиш методикаси



Download 5,98 Mb.
bet40/68
Sana22.02.2022
Hajmi5,98 Mb.
#84759
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   68
Bog'liq
4.2.-модуль-тасвирий

Назорат саволлари:


  1. Композиция атамасини қандай таърифлайсиз?

  2. Натюрморт композицияси қандай тузилади?

  3. Сюжетли композицияга изоҳ беринг?

  4. Локли миниатюра санъати қачон қайта тикланган?



ФОЙДАЛАНГАН АДАБИЁТЛАР





  1. Р.Хасанов‖Мактабда тасвирий санъатни ўқитиш методикаси‖ЎзР ФА ―Фан‖ нашриѐти.2004 йил.

  2. Р.Хасанов. ―Тасвирий санъат асослари‖ 2009 йил.

  3. Р.Хасанов.‖Тасвирий санъатдан синфдан ташқари ишлар‖. ―Ишонч нашр савдо‖МЧЖ нашриѐти. 2017 йил.

  4. Р.Халилов, Рисунок, Издательство «Наврўз» 2013,

  5. Б.Барбер ― Full ourse of the drawing‖, Barselona-2014

  6. Қ.Мираҳмедов. 6-синф тасвирий санъат дарслиги. Ғ.Ғулом-2017 йил.

    1. Мавзу: Рангшунослик ва ранг туслари, унинг халқаро стандарт жадвали ( 2соат назарий).


Режа:

  1. Рангларни номланиши ва турлари

  2. Ранг (ҳаво) перспективаси

  3. Композицияда рангларнинг ўрни

  4. Рангларни киншилар рухиятига таъсири

  5. Рангларни халқаро стандарт жадвали



    1. Рангларнинг номланиши ва турлари


Тасвирий санъатда, айниқса рангтасвирда рангнинг роли бениҳоя каттадир. У асарнинг мазмунини ва ғоясини очилишига унинг томошабинга эмоционал таъсирини кучайтиришга, шунингдек композициядаги мувозанатни сақлашга хизмат қилади.
Рангтасвир машғулотларида бўѐқлар билан ишлаш мураккаб жараѐнлардан ҳисобланади. Фақат таълим жараѐнини тўғри ташкил этиш, кўргазмали воситалар ва методик услублардан самарали ҳамда ўринли фойдаланиш натижасидагина рангшунослик бўйича билим, малака ва кўникмаларни пухта ўзлaштиpилишигa эришиш мумкин.
Ранглар ҳақида фикр юритиш ва бўѐқлар билан ишлашдан аввал уларнинг номлари, туслари, эталонлари ҳақида тасаввурга эга бўлиш лозим. Улар:

  • Ок - пахта ранги.

  • Қора - кўмир ранги.

  • Кулранг - ѐнган ўтиндан хосил бўлган кул ранги.

  • Қизил - анор гулининг ранги.

  • Сариқ - момақаймоқ (қоқиўт) гулининг ранги.

  • Зангори - тўқ осмон ранги.

  • Ҳаво ранг - осмон ранги.

  • Мовий (нилуфар) - эрта тонгдаги соф осмон ранги.

  • Малла - лимон мевасининг ранги.

  • Яшил - туқ барг ранги.

  • Бинафша - гунафша гулининг ранги.

  • Қирмизи - анор меваси доналарининг ранги.

  • Жигарранг - мол жигарининг ранги.

  • Зарғалдок - апелсин, зарғалдоқ шафтоли ранги.

  • Мош ранг - пишган мош донининг ранги.

  • Пушти - оч зарғалдоқ ранг.

  • Пистоқи - кунгабоқар мағзининг ранги.

  • Новвоти - новвот ранги.

  • Тўгиѐ - ѐрқин яшил.

  • Шингоб - тилла ранг.

  • Сабза - эрта баҳорда янги ўсиб чиққан ўт ранги.

  • Ложувард - энг тўқ зангори ранг.

  • Садаф – оқ сарғиш ранг.

  • Лоларуй - лола гулининг ранги.

  • Нилгун -оч жигар ранг.

  • Сиймоб - симоб ранги.

  • Тўтигий - зангори ва яшил ранглар қўшилмасидан олинган ранг.

  • Фируза - зангори ѐрқин ва ялтироқ тош ранги.

  • Новшадил - ўткир ѐрқин яшил ранг.

-Гулгун- шафақ ранги.

  • Зафарон – тўқ сариқ ранг.

  • Зумрад - яшил рангли ялтироқ тош ранги.

  • Норанжваш - оч апелсин ранги.

  • Нофармон - оч бинафша ранги.

  • Самоний - сомон ранги.

Маълумки, мутахассислар рангларни икки турга бўлишади. 1. Асосий ранглар. 2. Қўшимча (хосила) ранглар. Асосийга қизил, сарик, зангори ранглар киради. Қўшимча ранглар ана шу асосий рангларни бир-бирлари билан аралаштириш орқали олинади. Масалан, қизил ва сариқ рангдан зарғалдоқ, сариқ ва зангори рангдан яшил, қизил ва зангори рангдан бинафша ранглар олинади. Бу олинган рангларни иккинчи бор аралаштириш орқали янада янги
рангларни хосил қилиш мумкин. Янги рангларни хосил қилишда оқ ва қора ранглар ҳам иштирок этишлари мумкин.
Рангшуносликда рангларни хроматик ва ахроматик турлари ҳам бўлади. Хроматик сўзи юнон тилидан олинган бўлиб, ранг маъносини англатса ахроматик сўзи рангсиз оқ, қора, кулранг деган тушунчадир.
Рангшунослик фанида илиқ ва совуқ ранглар тушунчалари ҳам бор. Мутахассислар илиқ ранглар қаторига сариқ, қизил, зарғалдоқ, сабза, пушти, садаф, малла, қирмизи, лоларуй, гулгун, зафарон, норанжваш, сомоний, барикарам кабиларни киритишади. Улар ўз хусусиятларига кўра бир кўришда кишиларда илиқлик кайфиятини ҳосил қиладилар.

Download 5,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish