Европа ва Америка санъатида ХIХ аср охири — ХХ аср бошларида шаклланган оқимдир. Бу йўналишдаги рассомлар ижодининг асосини символик, яъни рамзий образлар ташкил этади.
Бу символ-рамзлар турли маънони билдириб, асарда яширин холда ифодаланади. Айниқса, дунѐни тутиб турувчи сирли ва ғайритабиий мистик кучларни ифодалаш бу оқимда асосий ўринни эгаллайди. Унинг эн машҳур вакиллари сифатида франциялик ранггасвирчи П.Шаванна ва германиялик Х.Маре, А. Феербах ларни алоҳида этироф этиш мумкин.
Кубизм
ХХ асрнинг биринчи чорагида Францияда пайдо бўлган оқимдир. У геометрик шакл — куб сўзидан келиб чиққан. Бу йўналишдаги рассомлар реалистик санъат анъаналаридан воз кечиб, реал предмет шаклларини
геометрик шакллар - куб, шар, цилиндр, конус ва уларнинг қўшилмасидан ҳосил бўлган кўринишлар ѐрдамида тасвирлар эдилар. Бу йўналишдаги санъат намояндаларидан П.Пикассо, Ж.Брак, Х.Грис, А.Лентулов кабиларни кўрсатиш мумкин.
Кубизм оқимига ҳос характерли асарлардан бири А. Позднеевнинг 1987 йилда яратилган "Театр кишилари" номли сувратидир. (119-расм). Асар синчиклаб кузатилганда, суврат мазмунидаги ҳар бир детал у ѐки бу геометрик шакл асосига қурилганлигини кўриш мумкин.
Қуйида эътиборингизга ҳавола этилаѐтган асарни кузатинг. Қани, бир ўйлаб кўрингчи? Унда тасвирланган театр артистлари нечта ва улар нима билан машғул? Асар композицияси мақсадга мувофиқ тузилганми? Суратда ранглар тўғри танланганми? Асар ҳақида ўз таассуротингизни сўзлаб беринг.
Футуризм
Бу атама — лотинча "футура" сўзидан олинган бўлиб, келажак маъносини билдиради. Бу оқим вакиллари "келажак санъати" ни яратиш мақсадида анъанавий маданиятни, унинг барча ахлоқий ва бадиий моҳиятини инкор этадилар. Улар асосан саноатлашган йирик шаҳардаги замонавий фан ва техника ютуқларини, уларнинг ҳаракати, куч-қувватини улуғлайдилар. Футуризм тасвирий санъатда ўз мазмуни билан кубизмга жуда яқин туради.
Футуристлар ўз асарларида шаклларнинг кесишуви, сурилиши, тўқнашувларини, айни бир хил мотивларнинг кўплаб қайтарилишини ифодалар эдилар. Бу билан улар томошабинга замонавий шаҳарлардаги шиддатли тараққиѐт ҳаракатини тақдим этмоқчи бўладилар.
Футуризм дастлаб Италияда пайдо бўлиб, унинг асосчилари Филиппо Маринегги ва Уго Боччони, Карло Карра эдилар. Бу оқим Европадаги бир қатор мамлакатларда ҳам кенг тарқалди.
Футуризм оқимида яратилган асарлардан бири сифатида германиялик рассом Ш.Хубернинг "Тўкин-сочинлик жамиятида" номли сувратини кўрсатиш мумкин. Асар 1987 йилда яратилган бўлиб, у орқали футуризм оқимининг асосий ғояларини осон тушуниб олиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |