Сюрреализм- атамаси француз тилидан олинган бўлиб, "ўта реализм" деган маънони билдиради. Дастлаб у адабиѐтда, ХХ асрнинг бошларида Францияда пайдо бўлиб, кейин санъатнинг бошқа бир қатор турларида ҳам қарор топган. Бу оқим вакиллари санъатда ақл-заковат, мантиқ, эстетик ва аҳлоқий ҳиссиѐтларни тасвирлашга қарши чиқадилар.
Улар ўз ғояларида ақлий фаолиятда ва жамият ҳаѐтида шаклланган тизимни тубдан ўзгартиришни илгари суради. Бу оқим вакиллари ижодкор онгига дафъатан келиб қолган сўз, ғоя, фикр, турли тасаввурларнинг дастлабкиси, кутилмаган ҳолатдаги шакл асарнинг асоси бўлиши керак, деб ҳисоблаганлар. Бу оқимга исѐнкорлик руҳидаги, ҳаѐтдаги тартиб ахлоқий
қоидалар билан ҳисоблашмайдиган, жамиятни ўзгартириш ғоясида юрган ижодкорлар қўшилишган.
7. 4. Импрессионизм
XIX аср охири ХХ аср бошларида пайдо бўлиб, унинг вакиллари реал борлиқни ҳаракатда, ўзгарувчанликда тасвирлаш, ҳаѐтнинг қисқа дақиқаларини жонли ва ҳиссиѐтли тасвирланиши ғоясини илгари сурганлар.
Импрессионизм сўзи — французча бўлиб, "таассурот" сўзидан келиб чиққан. ХХ асрнинг иккинчи ярмида француз рассомларидан Э.Мане, О.Ренуар, Э.Дега кабилар бу оқимга асос солдилар. Улар ўз асарларида мавжуд ҳаѐтдаги мураккабликларни соф ва осон идрок этишга ундадилар.
Уларнинг асарларига деталларнинг мувозанатда бўлиши, композициянинг қисмлардан ташкил топиши, одам қоматларининг турли шакллар ва гардишлар билан кесилгандек кўринишида тасвирлаш хос эмас. Бу оқимда кейинчалик К.Моне, О.Роден, П.Гоген, С.Дали, П.Пикассолар самарали ижод қилдилар.
Импрессионизм йўналишида яратилган энг машҳур асарлардан бири Пабло Пикассонинг "Шар устидаги қизча" номли сувратидир.
С.Далининг "Уруш қиѐфаси", О.Ренуарнинг "Жанна Самара портрети", Э.Уорхолнинг "Автопортрет", Л.Гавиранинг "Экология", П.Гогеннинг "Кечув" каби сувратлари ҳам мазкур оқим моҳиятини очиб берувчи ѐрқин асарлар намунасидир (3 — 4-расмлар).
расм. Сальвадор Дали. 4-расм. О.Ренуар. Жанна Самара
портрети.
С. Далининг уруш қиѐфаси номли сувратида, рассом киши бош суяги тасвири орқали қирғинбарот уруш одамзодни қандай фожиаларга гирифтор қилиши мумкинлигини образли тарзда ифодалайди.
Импрессионизм оқимидаги асарлардан яна бири - ўзбек рассоми С.Алибековнинг "Дўппили автопортрет" номли сувратидир. Асар 1986 йилда яратилган (5-расм).
Бу асардан томошабин бетакрор таассурот олиши мумкин. Бу таассурот реалистик рангтасвирдан фарқли ўлароқ турли деталлар (дўппилар, қуш, кул, гул, табиат, рассом ва аѐл бошлари ва бошқалар)нинг бетартиб жойлашуви, шунингдек, бетартибликка қарамай улардаги ниҳоятда ѐқимли ва тоза рангларнинг кишига завқ бағишлаши билан боғлиқдир.
Бу деталлар ўртасидаги умумийлик ва уларни боғлаб турувчи жиҳат шундаки, асардаги рассом, аѐл, қуш, гул, дўппи тасвири орқали муаллиф инсоний муҳаббатни тараннум этган. Шу мақсадда рассом муҳаббат тимсоли бўлган қизил рангдаги мато орқали уларни бир-бирига боғлашга ҳаракат қилади.
5-расм. С.Алибеков. Дўппили автопортрет.
Do'stlaringiz bilan baham: |