Ҳудудий мажмуаларнинг назарий асослари


Озиқ-овқат саноатини жойлаштириш



Download 0,75 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/31
Sana25.02.2022
Hajmi0,75 Mb.
#304808
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   31
Bog'liq
hududij mazhmualarning nazarij asoslari

Озиқ-овқат саноатини жойлаштириш
кўпроқ истеъмол омилига 
қараб амалга оширилади (бу маҳсулотлар ҳам барча учун ва доимо зарур). 
Шунингдек, уларнинг транспортда ташиш имкониятлари, сифатининг 
бузилмаслиги ҳам инобатга олинади. Жумладан, ёғ-мой ишлаб чиқариш, 
консерва, вино саноати, қанд лавлаги ва тамакини қайта ишлаш кўпроқ хом 
ашё районларида, гўшт, сут саноати шаҳар жойларга яқин қурилади. 
Кондитер фабрикалари бевосита шаҳарлардан жой олади.
Ун саноати, дон маҳсулотлари комбинатлари ҳам аксарият ҳолларда 
кичик шаҳарларда, ғаллакор районларда ёки уларга яқин бўлган шаҳарларда 
ривожланади. Келтирилган ундан турли хил маҳсулотларни ишлаб чиқариш 
истеъмол районларида-шаҳарларда ташкил қилинади. Бундай марказларда 
баъзан йирик ёғ-экстракция, консерва ва вино саноати, тамаки ферментация 
корхоналари қурилиши мумкин. 
Шундай қилиб, озиқ-овқат саноатининг ҳудудий таркиби асосан 
истеъмол ва хом ашё омиллари таъсирида шаклланади. Айни вақтда бу 
тармоқ қишлоқ хўжалиги билан бевосита боғлиқлиги туфайли агросаноат 
мажмуалари кўринишида ҳудудий ташкил этилади.
Полиграфия саноати
 
кўпроқ шаҳарларда, хусусан пойтахт 
шаҳарларда жой олади. Сабаби- бундай шаҳарларга матбуот, китоб, газета ва 
журналларни нашр қилдириш ўзига хос вазифа (функция) ҳисобланади. 
Юқорида саноат ишлаб чиқаришини жойлаштириш масаласида 
омиллардан эмас, саноат тармоқларининг хусусиятларидан келиб чиқилди. 
Бу ерда фақат шуни эслатиш лозимки, ҳозирги шароитда саноат тармоқлари 
ва корхоналарни айнан қаерда жойлаштириш, уларнинг техник-иқтисодий 
хусусиятларидан ташқари, бозор муносабатлари-талаб ва таклиф, солиқ ва 
кредит, нарх-наво ва давлатнинг махсус минтақавий сиёсати таъсирида 
амалга оширилади. 


47 
Энг муҳими жойлаштирилган корхона тадбиркор учун ҳам, давлат 
учун ҳам қулай ва арзон бўлиши керак. +улайлик –транспорт харажатлари 
кам, экологик жиҳатдан мақбул, арзон демакдир. Келажакда маҳсулот 
қийматига, таннархига унга ишлатилган хом ашё сарф-харажатлари, яъни 
«ресурс учун тўлов» ҳам киритилиши керак. Зеро, бозор муносабатлари 
даврида у ёки бу ресурсни қазиб олган ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий 
манфаатлари, атроф-муҳитга кўрсатилган зарар албатта қопланиши лозим. 
Эндиги шароитда «бепул» нарсанинг ўзи йўқ ҳатто, ер, сув ҳам пуллидир. 
Саноат тармоқларининг ҳудудий мажмуа ёки район ташкил этиш 
қобилияти ҳам ҳар хил. Масалан, кимё ва нефтни қайта ишлаш, ўрмон, ёғоч 
ва целлюлоза, электр энергетика, қора ва рангдор металлургия кабилар 
бошқа саноат тармоқлари билан яқиндан алоқада бўлиб, улар кўпинча 
биргаликда, яъни тармоқларар ва ҳудудий мажмуа шаклида ташкил этилади. 
Чунончи, нефтни қайта ишлаш «бойиб кетиш» имкониятига эга, бинобарин, 
бундай саноат корхоналари жойлашган шаҳар тез орада ўсиш марказ ва
қутбларига айланиши мумкин. 
Арзон электр энергия берувчи сув электр станциялари ҳам ўзига 
бошқа саноат корхоналарини чақиради. Одатда, бундай марказларда рангдор 
ва металлургия, трансформатор заводлари барпо этилади. +урилиш 
материаллари саноати (айниқса цемент ишлаб чиқариш) эса рангдор ва қора 
металлургия, ИЭСлар мавжуд бўлган жойларда ташкил этилади.
Турли хил саноат тармоқларнинг шаклланиши тармоқлараро 
мажмуаларни вужудга келтиради. Агар улар бир жойда ўрнашган бўлса, 
бундай мажмуалар айни вақтда ҳудудий мажмуа ҳолатида ҳам бўлади. Шу 
билан бирга алоҳида саноат тармоқларининг мужассамлашуви ҳам ҳудудий 
мажмуа (агломерация) шаклида бўлиши мумкин. Бунга машинасозлик, енгил 
ва озиқ-овқат саноати районлари мисол бўла олади. 
Ҳудудий мажмуалар саноатни районлаштириш тизими билан ҳам 
бевосита боғлиқ. Жумладан, йирик саноат марказлари, саноат тугун ва 
районлари, албатта, ҳудудий мажмуа шаклига эга. Булардан энг мукаммали 


48 
саноат тугуни ёки агломерацияси ҳисобланади. Ўзбекистонда Тошкент, 
Фарғона-Марғилон, Самарқанд, Бухоро-Когон каби саноат тугунлари, 
Ангрен-Олмалиқ; Шўртанг-Муборакга ўхшаш саноат районлари шаклланган. 
Улар Айни вақтда ҳудудий мажмуалар шаклида ташкил этилган. 

Download 0,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish