Радиоқабулдаги шовқинлар
Радиоэлектрон шовқин – бу электромагнит ва акустик нурланишлардир, улар РЭЖ ишлашини қийинлаштиради ва ҳарбий техниканинг ишлашини ёмонлаштиради. Радиоэлектрон шовқинлар қабул қилувчи қурилмага таъсир қилиб қабул қилинаётган, кузатилаётган (маълумот) ҳамда кўрсатмаларни бузади, ҳамда туғри маълумотларни узоқ масофага узатишга таъсир қилади ва автоматик бошқарув ахборотларини қабул қилишни қийинлаштиради. РЭЖнинг шовқинлари оқибатида, тизимлар маълумот беришни тухтатиши мумкин.
Расм 1. 3.Ахборот тарқалиш тартиби
Радиоэлектрон шовқинлар ўзининг келиб чиқиши жиҳатидан сунъий ҳамда табиий шовқинларга бўлинади.
Табиий шовқинлар қуйидаги табиат ҳодисалардан келиб чиқади:
атмосфера шовқинлари;
космик, ҳамда қуёш нурланиши юлдузлар ва Галактика таъсирида пайдо бўладиган шовқинлар;
ёмғир, қор, дўл оқибатида пайдо бўладиган шовқинлар;
дарё ва денгизларнинг акустик шовқинлари оқибатида пайдо бўладиган шовқинлар ва бошқалар.
Сунъий шовқинлар қурилмалар ёрдамида пайдо бўлади.
Радиоэлектрон шовқинлар электромагнит ҳамда акустикга бўлинади, улар қурилмаларни аниқ ишлашига таъсир қилади.
РЭЖлар шовқин таъсирида ахборот бера олмаслиги мумкин ҳатто уларнинг тўлиқ ишчи ҳолатда бўлса ҳам.
РЭЖларни бир турдаги шовқинлар билан бостириш мумкин эмас, бунинг учун махсус қурилмалар қўлланилади радиолокацияда, радионавигацияда, радиоалоқада, лазерлида, инфрақизил техникада ва бошқаларда. Ундан ташқари бир синфга (турга) (мос) ишлайдиган (қурилмаларни лекин хар хил (турли) кўринишдаги сигналларда ишлайдиган қурилмаларни сўндиришда хар хил (турли) кўринишдаги шовқинлар қўлланилади.
Актив шовқинлар модулашмаган ҳамда модулашганга бўлинади. Биринчиси ўзгармас амплитудага эга, иккинчиси эса ўзгарувчан нурланиш кўрсатгичга эга.
Модуллашмаган шовқинлар узлуксиз гармоник тўлқинлар билан пайдо бўлади. Бундай шовқинлар РЛС ҳамда радиотелеграфнинг бир хил тизимини бостириш учун қўлланилади. Уларнинг қабул қилиш тизимига таъсир қилиш оқибатида РЛС экранида сигнал нуқтаси бошида камаяди, кейин эса бутунлай ўзгаради. Бу билан биргаликда индикаторда шовқинларнинг босими пасаяди. Бир хил пайтда РЛС экранида шовқинлар кузатилмайди.
Модуляр шовқинлар битта ёки бир неча кўрсаткичларининг ўзгарувчанлиги билан пайдо бўлади. Улар узлуксиз ёки узлукли (импулсли) электромагнит тўлқинларга ўхшаб кетиши мумкин. Амплитудали-модулятсияланган, частотали-модулятсияланган ҳамда амплитуда-частотали модуляцияланган шовқинлар бор. Амплитудали-модулятсияланган шовқинлар амплитуда модулятсияси ёки полоса шовқини оқибатида келиб чиқиши мумкин.
Индикатор экранида бундай шовқинлар тўлқинсимон йўллар, доирасимон кўриниш индикаторида эса радиал қийшиқ секторлар кўринишига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |