Радионинг яратилиш тарихи. Радиоэлектроника соҳаси ҳақида умумий тушунчалар
Р адионинг ҳаётимизга кириб келишида буюк рус физик илмшунос олимиАлександр Степанович Папов ўзининг улкан ҳиссасини қўшган десак бўлади.
Александр Степанович Попов электромагнит тўлқинларни биринчи бор радиоалоқа учун қўллаган.
Когерер, реле ва электр қўнғроғини қўллаган холда Попов электр тебранишини ушловчи ва уларни рўйхатга олувчи ускуна яратди – бу ускуна кейинчалик радиоприемник деб номланди.
Электромагнит реле
Антенна
Батарея
Когерер
Қўнғироқ болғачаси
Қўнғироқ косаси
Қўнғироқ электромагнити (реле)
Т арих манбаларида ёзилишича электр ҳодисаларини очилишига Грециялик Фалесга бориб тақалади. Ўша даврдаги Магнезия одамлари дарё бўйларида юрганларида, ҳар хил тошларни топиб уларни майда темирларни ўзига тортишини кузатишган. Шунинг учун ушбу тошларни шахарни номига атаб МАГНИТ деб номлашган. Фалес бундан бошқа сирли тошларни ҳам топган. Бу тошлар шуниси билан қизиқ эдики, улар темирларни ўзига тортмас, аммо жунматоларга уларни ишқалаганда, енгил патлар, дарахтларнинг қуруқ майда пўчоқлари ёпишар эди. Бундай тошларни ҳозирги пайтда ЯНТАР дейишади. Греклар янтарни ЭЛЕКТР деб номлашган. Шундан электр сўзи пайдо бўлган. Аммо ўша давр илмшунослари Янтар тошлари ҳусусиятларини аниқ айта олишмаган.
Х VII асрда илмшунос Отто Греки шундай электр машина яратдики олтингугурт қоришмасидан ташкил топган шарни айлантирганда ишқаланиш натижасида учқунлар учиб чиқар эди.
ХVII асрда Голландияда ЛЕЙДЕН университети олимлари электр зарядларини тўплаш усулини топишди. Ҳозирги пайтда бу қурилма КОНДЕНСАТОР деб ном олган. ХVIII аср физиги Александр Волта мукаммалроқ электр токини тўхтовсиз берувчи манбаа ихтиро этди.
1 819 йил профессор физик Ганс Христиан Эрстед электрланиш ва магнитланиш бир бирига боғлиқлигини аниқлади. У ихтироси мобайнида шундай ҳолатни кузатдики, ўтказгичдан ток ўтганда унинг ёнида турган мангит стрелкали қурилманинг стрелкаси ток ўтаётган симга нисбатан перпендикуляр ҳолатга келарди, токни узганда эса магнит стрелка ўз холатига қайтар эди.
Ф изик Ганс, ток ўтаётган симнинг атрофида магнит майдон ҳосил бўлади деган хулосага келди.
Анчавақтўтгач Физик Андре Ампер янги ихтирони очди. Агар икки ёнма-ён турган симларнинг ток йўналишлари бир томонлама ҳаракатланса, симлар бир-бирига тортилади, токнинг йўналишлари қарама-қарши бўлса симлар бир биридан итарилишини аниқлади.
Ф изик Майкл Фарадей элктр токи ва магнитланиш сабабларини ўрганишда янги, яъни электр магнит индуктсия ҳодисасини ихтиро қилди.Бу ҳодисанинг ҳусусияти шундан иборат эдики, агар сим ўралган ғалтакка стрелкали кўрсатгич улаб, ғалтакка магнит киритганимизда электр ўлчагич қурилмасининг стрелкаси бир томонга оғади, магнитни қайтарганимизда эса ўз ҳолатига қайтади. Магнит томонини ўзгартириб худди шу жараённи қайтарсак ўлчагичнинг стрелкаси бошқа томонга оғади.
Хулоса шундан иборат эдики магнит майдоннинг ўтказгич (сим) билан кесишиши ғалтакда эркин электронларни ҳаракатга келишига сабаб бўлади (индуктсия токи) ва электр токини хосил қилади.
Ш ундай қилиб Фарадей ўзгарувчан токларни бир ғалтакдан иккинчи ғалтакка симларсиз магнит майдон ҳосил қилган холда ўтказиш мумкинлигини аниқлаган. Бунинг натижасида трансформатор қурилмаси ихтиро қилинди.
Ф арадейнинг издоши Максвелл ўзининг изланишлари натижасида ўзгарувчан токдан ҳосил бўлган ўзгарувчан магнит майдон атроф муҳитда ўзгарувчан электр майдон ҳосил қилишини ва улар бир бирига боғлиқ ҳолда ёруғлик тезлигида тарқалишини аниқлаган.
1888 йили илмшунос Генрих Гертс электромагнит тўлқинлар борлигини ва уларни топиш мумкинлигини аниқлаган.
Генрих Герцни изланишларига рус физиги А. С. Папов катта баҳо берган ва узоқ изланишлар натижасида ҳосил бўлган электромагнит майдон ёрдамида маълумотларни маълум масофага узатиш мумкинлигини аниқлаган ва биринчи телеграф аппаратини ихтиро қилган.
А.С.Паповнинг изланишлари шунга олиб келдики, овоз маълумотларини қайта ишлаш натижасида электромагнит тўлқинларга айлантирган ҳолда узоқ масофаларга узатиш мумкинлигини аниқлаган ва бу билан радио қурилмасини ихтиро қилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |