Радиотелеметрия - радиоэлектрониканинг усул ва воситалари ёрдамида хар-хил катталикларни ва ўлчовларни аниқлаб масофага узатиш.
Радиоастрономия - осмон жисмлари ва космик фазони радиоэлектрониканинг усул ва воситалари ёрдамида тадқиқ қилиш.
Радиоэлектрон услуб ва воситалар саноат, ишлаб чиқариш, бошқарув тизимида, турли ташкилотлар ва халқ хўжалигининг кўплаб соҳаларида қўлланилмоқда. Барча айтиб ўтилган радиоэлектрониканинг соҳалари ахборотни ЭМТ ёрдамида узатиш, қабул қилиш ва бошқа турга ўтказишдан иборат бўлганлиги учун умумлаштирилган ҳолда радиоэлектрон ахборот тизимлар ва воситалари тушунчаси номи билан бирлаштирилган.
XX асрнинг иккинчи ярмида ЭМТ энергиясидан ахборот узатишда эмас ва аксинча радиоэлектрон ахборот тизим ва воситаларининг ишини издан чиқарувчи тизим ва воситалар сифатида қулланила бошланди. Бу хар хил турдаги радиоэлектрон қаршилик кўрсатувчи қурилма ва тизимлардир (РЭП). Бундан ташқари радиоэлектрон услуб ва воситалар ёрдамида ЭМТни нурлантириш эмас аксинча юқори частота энергиясини хосил қилишдир холос. Бу саноатдаги юқори частотали ток қурилмалари,тиббиётда ЮЧ токларни қизитиш қурилмалари, ядро физикасида элементар зарядларни тезлаткичлар,техникада тез кечадиган процессларни ўлчагичлардир.
2. Ахборот, маълумот ва хабар хақида умуий тушинчалар.
Алоқа – бу жўнатувчи ва қабул қилувчи орасидаги ахборот (маълумот) алмашув жараёни деб айтилади.
Маълумот – бу бизни қамраб турган атроф муҳит ва жамиятда содир бўлаётган хабарлар (жамланмасидир) тўпламидир.
Хабар (ахборот) – бу маълум бир (сўз (нутқ), матн, қиёфа) формасидаги маълумотларни жўнатиш учун мўлжалланган ахборотлардир.
Атрофимизни қамраб олган, атроф муҳитда содир бўлаётган ҳодисалар хақидаги хабарларни ва маълумотларни биз китоб, газета ва журналларни ўқиш, телевизор кўриш, радио эшитиш ва хозирги кунда эса интернетнинг иштимоий ва сийёсий тармоклари орқали оламиз.
Ахборот алмашишда маълумотлар бирор бир тилда ёки белгида бўлиши керак. Маълумотларни ичида ушлаб турган белгилар тўплами хабарлар дейилади.
Ахборот, хабар ва маълумотларни керакли манзилга узатиш ва қабул қилиш қуйдаги ахборот ташувчилар (қоғоз,магнит ленталари), физик жараёнда эса товуш, ёруғлик нури ва ЭМТ ёрдамида бажарилади.
Инсонлар маълумотларни кўпроқ сезги органлари (эшитиш ва кўриш) орқали олади.
Маълумотларни ёруғлик ёки товуш сигналлари ёрдамида узатилиши кенг тарқалган бўлиб, бундай узатилиш тўғридан-тўғри узатилиш дейилади.
Агар бу маълумотлар инсон сезги органлари томонидан қабул қилинса, бунда хабарни бевосита узатиш дейилади.
Бундай усулларни имконияти чекланган бўлиб, ёруғлик ва товуш энергиялари муҳитда ютилиб тарқаб кетилиши, ҳамда инсон сезги органларини чекланганлиги сабабли улар бу сигналларни сезмаслиги мумкин.
Агар маълумот инсон сезги органлари томонидан қабул қилинмаса, унда хабар юқори сигналга айлантирилади. Маълумотни физик жараён орқали масофага узатилиши сигнал дейилади. Хабарларни ҳамма имконияти бўлган ташувчилар сигналлар дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |