Учинчи бўлим xвии аср ғарбий европа адабиети xвии б о б. Классицизм адабиети



Download 214,05 Kb.
bet18/29
Sana20.06.2022
Hajmi214,05 Kb.
#681352
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   29
Bog'liq
Документ Microsoft Office Word

МОЛЬЕР (1622-1673)
Ҳаёти ва адабий театрчилик фаолияти. Француз миллий театрининг асосчиси йирик драматург-комедиограф Жан Батист Мольер Парижда савдогар оиласида туғилди. Унинг ҳақиқий фамилияси Поклен бўлиб, Мольер унинг адабий тахаллусидир. Мольер 1639 йилда Клермон колледжини битириб, Орлеан университетида адвокат унвонини олиш учун имтиҳон топширади. Бироқ уни суд иши ҳам, савдо иши ҳам қизиқтирмайди. Ёшлигидан театрни яхши кўрган Мольер ўртоқлари билан 1643 йилда Парижда «Ялтироқ театр» ташкил этади. Бироқ труппа ўз мустақил репертуари, актёрлик тажрибаси ва моддий асоси бўлмаганидан ёпилиб қолади. Шундан сўнг Мольер дўстлари (Бежар) билан кўчиб юрувчи провинция комедиантлар труппасига кириб ишлай бошлайди. Бу вақтдаги оғир шароит унинг иродасини буколмайди, балки яна ҳам чиниқтиради. Мольер бу йиллар (1645-1658) да бой тажриба орттиради, турли социал гуруҳларнинг турмуши билан танишади, труппанинг обрўйини ошириш учун курашади. Спектаклларда асосий ролларни ўзи ўйнайди. 1650 йилда Мольер труппанинг бошлиғи бўлади. Мамлакатда давом этган гражданлар уруши, фронде ҳаракати, халқ оммасининг оғир аҳволи Мольер дунёқарашининг демократик руҳда шаклланишига таъсир кўрсатади.
Мольер ижодий фаолиятининг илк босқичида француз халқ фарсини ўзлаштиргани ҳолда итальян ниқобли комедияларини француз театрига мослаб қайта ишлаб, ўз труппасини репертуар билан таъминлаб туради. Лион шаҳрида 1653 йилда унинг биринчи комедияларидан бўлган «Телба» пьесаси қўйилади, бу эса Мольер труппасининг шуҳратини ошириб юборади. Шундан кейин Мольер пьесаларини Парижда кўрсатишга ҳаракат қилади. У 1658 йилнинг октябрь ойида қирол саройида аввал Корнелнинг «Никомед» трагедиясини, сўнгра унга қўшимча равишда ўзининг «Ошиқ бўлган доктор» пьесасини кўрсатади. Мольернинг бу кичик фарси (бош ролни унинг ўзи ўйнаган) катта муваффақият қозонади. Шундан кейингина қирол труппани Парижда қолдиришга рухсат этади.
1662 йилда «Аёллар учун сабоқ» пьесаси қўйилганидан сўнг аристократия ва черков реакцияси ёзувчининг обрўйига путур етказиш учун кенг доирада кураш олиб боради, унга қарши туҳмат уюштириб, Мольерни еретик (даҳрий) сифатида куйдириб ўлдирилишини талаб этади. Бироқ Людовик XИВ ёзувчидан фойдаланиш, уни ўзига итоат эттириш ва бунтарлик интилишларидан қайтариш учун уни ҳимоя қилади. Айни вақтда «Тартюф»ни тақиқлашга, «Дон Жуан»ни репертуардан чиқаришга фармойиш беради.
Мольер ҳаётининг сўнгги йилларида қизғин ижод билан банд бўлади, унинг асарларида танқидий тенденция яна кучая бошлайди. Буни шу даврда яратган йирик асари «Ёлғон касал» комедиясида очиқ кўриш мумкин. Оғир шароит реакция тазйиқи остида тинмай ишлаган ва курашган ёзувчининг соғлиғини заифлаштиради. 1673 йилнинг 17 февралида бетоб бўлишига қарамасдан Мольер «Ёлғон касал» пьесасидаги бош ролни ижро этади. Бутун ўйин давомида у ўзини ёмон ҳис қилади, томоша тугагандан бир неча соат ўтгач, йирик драматург вафот этади. Париж архиепископи «тавба қилмаган гуноҳкор» деб Мольерни кўмишга рухсат бермайди. Ёзувчининг яқинлари қийинчилик билан ижозат олиб, унинг жасадини кечаси қабристоннинг бир чеккасига кўмадилар.
Мольер француз классик комедиясини француз халқ фарси традициялари билан Рим комедияларининг энг яхши намуналарини танқидий ўзлаштириш асосида яратди. Драматургияга қадам қўйган Мольер ҳукмрон классицизм эстетикаси принциплари негизида ёзишга киришган бўлса ҳам, лекин у сарой адабиёти қоидаларига ўралашиб қолмади. Мольер классицизмнинг трагедияни «юқори», комедияни эса «тубан» жанр деб кўрсатишларига қарши чиқади. Трагедияга нисбатан яхши комедияни яратиш қийинлиги, кишиларни кулдирадиган ва улар дидига ёқадиган комедия ёзиш осон иш эмаслигини таъкидлаб кўрсатади. У театрнинг тарбиявий ролига ҳам катта аҳамият беради. Уни «жамият ойнаси» деб атайди. Мольернинг кўрсатишича, «комедиянинг вазифаси кишиларни кулдириб туриб, улардаги нуқсонларни тузатишдан иборатдир». Мольер комедия ҳақида сўзлаб, ёзувчининг асосий мақсади давр «нуқсонларини кулгили манзараларда фош этиш» дан иборатдир, деб кўрсатади. Актёр саҳнада сунъийликка йўл қўймаслиги керак. Одам ҳаётда қандай бўлса, саҳнада ҳам худди ўшандай бўлиши лозим.
Шундай қилиб, Мольер классицизм назариясининг тор ва чекланганлигини танқид қилади. У уч бирлик қонунига ҳамма вақт риоя қилавермайди, бу қоида Мольер кўзлаган мақсадларни ёритишга торлик қилса, унинг қобиғидан ташқарига чиқаверади. Натижада у классицизм қоидаларига амал қилиб эмас, балки реал турмуш талабларига таяниб, реалистик ижоднинг ажойиб намунаси бўлган комедиялар яратишга муваффақ бўлади.
«Кулгили нозанинлар» (1659) комедияси Мольернинг номини кўпчиликка маълум қилган унинг биринчи оригинал асаридир. Бунда ёзувчи катта жасорат билан прециоз аристократ «маданияти»ни ҳам, мешчан буржуа маҳдудлигини ҳам очиқ танқид қилади.
Буржуа Горжибюснинг қизи Мадлон ва жияни Като мешчанлик руҳида тарбияланадилар. Прециоз романларини ўқиган бу кизлар соддаликка эмас, аристократиянинг усти ялтироқ ва дабдабали ҳаётига интиладилар. Пойтахтдаги аристократ аёлларга эргашиб, нутқларида баландпарвоз мавҳум иборалар ишлатадилар. Улар «нафислик харитаси»ни билмаган «билимсиз» жазманларни рад этадилар.
Ниҳоят, қизлар томонидан таҳқирланган икки йигит қасос олиш мақсадида хизматкорлари Маскариль билан Жодлени маркизча кийинтириб, уларнинг ҳузурига юборадилар. Аристократ йигитига хос олифта, чаққон ва гапдон Маскариль тездан қизларнинг диққатини ўзига жалб қилади. Унинг сунъий ҳаракатлари ва сўзлари («Менинг қалбим қил устида турибди») Мадлон ва Катога табиий кўринади. Унинг ҳар бир сўзи қизларга роҳат бағишлагандек туюлади. Икки хизматкор қизлар билан ўйинга тушиб турган вақтда рад этилган ошиқлар – Лагранж ва Дюкруазилар кириб келиб, хизматкорлари устидаги кийимларни ечиб олиб, сохта сўз ва ҳаракатларга мафтун бўлган калтабин мешчанкалар устидан куладилар.
Халқ фарсига асосланиб ёзган бир пардали бу пьесасида Мольер 50-йиллардаги дворян реакцияси таъсири натижасида кенг тарқалиб бораётган прециоз адабиётига, аристократик хулқ-атвор ва таннозликка қатъий зарба берди. Асар қаҳрамонларидан бирининг «Таннозлик руҳи билан фақат Парижгина эмас, балки провинция ҳам касалланган», дейиши бевосита Мадлон билан Катога ҳам тегишлидир. Чунки улар прециоз санъатига хос ибора ва абстракцияга бериладилар. Масалан, Мадлон ойна сўзи ўрнига «нозанин сирдош», кресло сўзи ўрнига «суҳбат қулайлиги» иборасини ишлатади. Като ўз суҳбатдошига ўтиришни таклиф этар экан: «Сиздан сўранаманки, жаноб, ушбу креслога нисбатан шафқатсиз бўлмасангиз, чунки мана у чорак соатдан бери сизни ўз қучоғига чақирмоқда, унинг сизни ўз бағрига олиш истагига илтифот этсангиз»,- дейди. Ёзувчи прециозчиларнинг нутқинигина эмас, уларнинг турмушдан ажралиб қолган хатти-ҳаракатларини ҳам қаттиқ қоралайди. Шунинг учун реакцион доиралар ва, биринчи галда, черков ёзувчига қаттиқ ҳужум қилиб, вақтинча бўлса ҳам, бу пьесани саҳнадан олиб ташлашга эришадилар. Бироқ драматург реакция тазйиқига бардош бериб, феодал-аристократиянинг чиркин ҳаёти ва диний жаҳолатни фош этишни тўхтатмайди. Аксинча, у бир пардали «Сганарель» (1660) номли шеърий комедиясини ёзиб, француз буржуазиясининг ярамас ва кулгили томонларини янада қаттиқроқ фош қилади.
Мольер «Эзмалар» (1661) номли комедия-балет яратади. Бу асарида ҳам юқори гуруҳ вакилларининг бемаъни ҳаётини сатира остига олди. «Эзмалар» ёзувчининг реалистик комедия ижод этишдаги дадил қадами эди.
«Эрлар учун сабоқ», «Аёллар учун сабоқ» (1662) комедияларида Мольер оила, никоҳ масалаларини кўтариб чиқади. Ёзувчн аёлларга ишонмайдиган бой буржуа Арнольф образини катта маҳорат билан яратади. Арнольф хотинни ҳам мулк сифатида сотиб олишдан қайтмайдиган эгоист. У камбағал деҳқон оиласидан Агнесса исмли қизни сотиб олиб, уни аввал монастирда, сўнгра уйда итоаткор руҳда тарбиялаб, ўзига хотин қилмоқчи бўлади. Содда қиз Агнесса Орас деган йигит билан танишиб, у билан севишиб коладилар. Арнольф севгини «гуноҳ» деб, қизнинг чин муҳаббатига турли йўллар билан қаршилик кўрсатади. Бироқ кўзи очилган ва Арнольфга қул бўлиб қолишни истамаган Агнесса севгилиси билан қочиб кетади.
Эпикур ва Лукрецийнинг материалистик фалсафасидан таъсирланган Мольер инсоннинг табиий ҳис-туйғуларини дин ва жаҳолатдан устун қўяди, муҳаббат ҳар қандай оғир тўсиқларни енгишга ҳам қодир эканини кўрсатади. Комедияда ёшлик кексалик устидан, маърифат жаҳолат устидан, гуманистик ахлоқ буржуа хулқ-одатлари устидан тантана қилади. Беш пардали бу пьесаси билан драматург француз сатирик комедиясига асос солади. Асарда классицизм қонунларига ён берилганлигига қарамай (бу севишганларнинг ҳаракатларини кўрсатишда эмас, балки уларнинг учрашуви ҳақида сўз борганда, муҳокама юритишнинг кучайишида кўринади), бу пьеса ёзувчида халқчиллик тенденциясининг ривожланганидан далолат беради. Шу сабабли «Аёллар учун сабоқ»нинг саҳнага қўйилиши реакцион гуруҳларнинг ёзувчига қарши ҳужумини янада кучайтиради.
Ҳукмрон доиралар бу комедияда мавжуд тузум тартиблари ва динга қарши қаратилган ўткир тиғни тез пайқадилар. Драматургга қарши очиқ кураш ва иғво-фитнанинг уяси бўлган тескаричи гуруҳлар Мольерга рақобатчи Визе, Брусо, Манфлериларни ишга соладилар. Реакцион адабиётшунос Донно де Визе «Аёллар учун сабоқ» ҳақидаги мақоласида Мольерни одобсизликда, дворянликни ҳақоратлаш ва мавжуд тартибларни масхаралашда айблаб, ёзувчини қаттиқ жазолашни талаб қилади. Душманлари ҳужумига жавобан, Мольер 1663 йилда «Аёллар учун сабоқ»ни танқид» ва «Версал экспромти» комедияларини кўрсатиб, сатанг аёллар, тентак маркизлар, унинг театрининг муваффақиятларини кўролмаган қобилиятсиз актёрларни масхара қилади, уларнинг ёзувчига қўйган айбларининг асоссиз эканини исботлайди. Қорагуруҳчилар билан олиб борилган қатъий курашлари Мольернинг иродасини букмайди, балки у бу ҳаёт-мамот кураши ичида тобланади, абсолют монархияга таянган ҳамма социал-кучлар руҳонийлар, феодал-аристократия ва буржуазияни қаттиқ масхара қилувчи «Тартюф» (1664), «Дон Жуан» (1665), «Мизантроп» (1666), «Амфитрион» (1668), «Жорж Донден» (1668), «Хасис» (1668) каби ажойиб сатирик комедияларини ёзиб, француз миллий комедиясинн яратади.

Download 214,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish