Учинчи бўлим xвии аср ғарбий европа адабиети xвии б о б. Классицизм адабиети



Download 214,05 Kb.
bet20/29
Sana20.06.2022
Hajmi214,05 Kb.
#681352
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   29
Bog'liq
Документ Microsoft Office Word

«Дон Жуан» комедияси. Мольернинг ижоди гуллаган даврда яратган «Дон Жуан» (1665) номли сатирик комедияси алоҳида аҳамиятга эга. Реакцион гуруҳлар тақиқлаган «Тартюф» комедияси ўрнига қўйиш учун тез вақт (икки ҳафта) ичида ёзилган бу пьеса ҳам бир неча марта ўйналгандан сўнг бутунлай тақиқланади.
«Дон Жуан»нинг сюжети турли даврда турли ёзувчиларнинг диққатини ўзига жалб этиб келди. Масалан, Дон Жуан ҳақида испан драматурги Тирсо де Молина «Севилиялик шум йигит» (1620) пьесасини яратди. Пушкин эса «Тош меҳмон» асарида бу образни чуқур талқин қилди. Мольер испан эртакларидаги бу образни ўз замонасининг аристократ йигити қиёфасида тасвирлаб, унинг бутун нуқсонларини фош этиб ташлади. Бу образ кўп қиррали бўлиб, умуман, бузилган дворян синфининг вакили, деб кўрсатилади.
Комедиянинг бошидаёқ Дон Жуан ҳақида унинг хизматкори Сганарель билан ташлаб кетган хотини Эльвиранинг хизматкори Гусман ўртасидаги суҳбатда жиддий фикрлар баён қилинади. «Дон Жуан ҳамма жиноятчилардан энг ёвузи», у «ит, шайтон, турк, еретик» деб атайди уни Сганарель. Хизматкорнинг ўз хўжайинини бундай ҳақорат қилиши учун асоси бор эди, албатта. Ҳар қанақа аёлга «уйланишга моҳир» Дон Жуан хотинми ёки қиз, шаҳарликми ёки қишлоқлик, бундан қатъи назар, уларнинг барчасига «муҳаббат» изҳор қилаверади. Сганарель хўжайинининг бундай беқарор ва бемаъни ҳаёт кечиришига, ҳар қадамда уйланиб, хотинини ташлаб кетишига эътироз билдиради.
Сувдан омон-эсон чиққан (тўлқин уларнинг қайиғини ағдариб юборган эди) Дон Жуан қишлоқ кўчасида Шарлотта исмли қизга дуч келиб, «Наҳотки қишлоқ жойларда, дарахт ва тошлар орасида, сизга ўхшаган жононларни учратиш мумкин бўлса?» деб унга севги изҳор қилади ва қизни деҳқон йигит Пьердан айнитиб, ўзи олмоқчи бўлади. Шу вақтда бундан бир оз илгари суҳбатлашган, Матюрина деган қиз ҳам келиб қолиб, Шарлотта билан жанжаллашади. Бироқ айёр Дон Жуан ҳар иккаласининг қулоғига икки хил гапириб, уларни олишга ишонтиради.
Дон Жуаннинг ижобий томонлари ҳам бор. У диний эътиқодга ишонмайди. Ҳимоясизларга ёрдам беришга тайёр жасур киши. Эльвиранинг акалари таъқибидан бекиниб, ўрмонзорда кетаётган Дон Жуан уч қароқчининг бир кишига ҳужум қилаётганини кўриб қолади ва уни ўлимдан қутқаради. Бу одам Эльвиранинг кичик акаси Дон Карлос эди. Дон Карлос ҳақоратланган синглиси учун Дон Жуандан ўч олиш мақсадида, уни ахтариб юрганини айтганида, Дон Жуан ўзининг кимлигини билдирмай, қидириб юрган одамининг қадрдон дўсти экани ва ўша яқин кишиси ҳурмати учун ҳар қандай одам билан жанг қилишга тайёр эканини айтади.
Дон Жуан содда, диний эътиқодларга ишонувчи Сганарелни масхара қилади. Бироқ унда эгоистик интилиш кучли. Дон Жуан кўчада садақа сўраб ўтирган гадойга олтин кўрсатиб, худодан нолисанг шу олтин танганинг эгаси бўласан, дейди. Лекин гадой ўз виждонини олтинга алиштирмайди. Атеист Дон Жуан одамгарчилик юзасидан унга олтинни бериб кетади.
Бироқ кўп ўтмай «фалакни ҳам писанд қилмаган», «ҳақоратланган аёл нафрати»дан ҳам қўрқмаган Дон Жуан, бирдан бошқача қиёфага киради: «Ҳа, мен бутун адашиб юришларимдан воз кечдим, мен энди кеча кечқурунги киши эмасман, фалак тўсатдан менда ўзгариш ясадики, у бутун оламни ҳайратда қолдиради. У менинг қалбимни ёритди, кўзимни очди, мен ҳозир узоқ вақт довдирашлар ичида қолганим ва бузуқ турмуш кечирганимдан даҳшатга тушаман»,- дейди у.
Лекин у ҳақиқатда ҳам ўз қилмишларидан тавба қилиб, виждон азоби билан яшамоқчи эдими? Йўқ, асло! Гарчи у отасига бундан сўнг ярамас шумлик қилмасликка сўз берган бўлса ҳам, бу нарса, яъни динга «қайтиш» фақат туғиладиган шубҳаларни қайтарадиган «нажот чораси», кишиларни масхара қилиш, уларни алдаш учун бир найранг, ёвуз ниятларини пардалаб турувчи бир ниқоб эди, холос. Дон Жуан диний урф-одатларга гарчи ишонмаса ҳам, лекин ундан ўз манфаати йўлида фойдаланади. «Бизнинг замонда,- дейди Дон Жуан,- мунофиқлик катта имтиёзларга эга. Шу санъат туфайли сохталик ҳурматланади: ҳатто уни ошкора қилганларида ҳам, унга қарши бари бир ҳеч ким бирор сўз айтишга журъат этолмайди. Кишилардаги барча бошқа нуқсонлар танқидга учрайди. Ҳар ким ҳам уларга очиқ ҳужум қилишга ҳақлидир, лекин икки юзламалик – алоҳида енгилликлардан фойдаланадиган шундай нуқсонки, у бошқаларнинг овозини ўчиради ва ўзи тинчгина, жазо кўрмай қолаверади».
Замонанинг расм-одатига айланган нуқсон – мунофиқликка мослашган Дон Жуан, энди ҳар бир ҳаракатида «тангрининг иродаси» га суяниб иш тутаётганини уқтиришга уринади. У Дон Карлоснинг Эльвира билан бирга яшаш кераклиги ҳақидаги ҳар бир сўзига, бундай бўлиши мумкин эмас, «худонинг хоҳиши шундай» деб жавоб қайтаради. Илгари ҳар қанақа душман билан курашишга тайёр турган Дон Жуан, энди мунофиқларча, бундай қилишга «тангри йўл бермайди» деб, ҳимоя чораси сифатида ўзини тақводор этиб кўрсатади. Дон Жуаннинг илгариги қиёфасидан асар қолмайди, у ашаддий риёкор ва қасосчига айланади. У шубҳа қилган ҳар бир кишини динсиз, эркин фикрликда айблашдан қайтмайди.
Сганарель хўжайинида юз берган жиддий ўзгаришдан қаттиқ ташвишланади: «Жаноб, сизда иблисона йўсинда гапиришнинг пайдо бўлишининг боиси нимада? Бу илтаригиларнинг ҳаммасидан баттарроқ, менимча, сизнинг қадимдагидек қолганингиз яхшироқ...».
Дон Жуаннинг мунофиққа айланиши, Сганарель таъбирича, «ўта қабоҳат»дир. Шунинг учун у хўжайинининг юз тубан кетганидан нафратланади.
Дон Жуан Тартюф сингари мунофиқ ва ахлоқий жиҳатдан бузилган дворян эди. Шу сабабли унинг жазодан қутулиб қолмаслиги керак эди. Комедиянинг охирида «Тош меҳмон» традицион қиёфада пайдо бўлиб, Дон Жуан эса чақмоқ ва момақалдироқдан ёрилган ерга кириб кетса ҳам, лекин унинг жазоланиши разил жиноятларининг оқибати эканлиги англашилиб туради.
Комедиянинг асосий қаҳрамонларидан бири содда ва доно Сганарель образи разолатга учраган дворян синфининг вакили Дон Жуанга қарши қўйилади. Мольер комедияда камбағал табақанинг вакиллари (гадой, хизматкор Сганарель, деҳқон Пьер)га хайрихоҳлик билан қарайди. Бу оддий кишилар, гарчи диний урф-одатлардан қутулмаган бўлсалар ҳам, лекин виждонан пок, қийинчиликларга бардош берадиган одамлардир. Сганарель воқеанинг бошиданоқ хўжайинининг нотўғри йўлга кириб бораётганини билиб, уни огоҳлантиради ва охирида унга қарши чиқади. Лекин шундай бўлса ҳам, ундан алоқани узиш учун ожизлик қилади. Мунофиқ Дон Жуаннинг фожиали ҳалок бўлишидан ҳамма хурсанд, бироқ Сганарелга бу маъқул бўлмайди. Унинг саҳна бўйлаб: «Вой, менинг маошим, менинг маошим»,- деб дод-фарёд кўтариши кулги қўзғатишидан ташқари, унда ҳукмрон феодал-аристократ синфининг ҳалокати яқинлиги чуқур киноя билан ифодаланади. Шунинг учун ҳам бу пьеса бутунлай тақиқлангандан сўнг, Том Корнель уни шеърий формада қайта ишлаб, ундаги сатирик руҳни йўқ қилиб, Снагарелнинг шу сўзларини чиқариб ташлайди ва «Тош меҳмон» номи билан пьеса яратади.
«Дон Жуан» Молъернинг классицизм қоидалари қобиғини ёриб чиқиб яратган том маънодаги йирик реалистик асаридир. Бу нарса турмушни кенг кўламда тасвирлашда ҳам, уч бирлик қонунига риоя қилмасликда ҳам (воқеа ўрни алмашиб туради: сарой, денгиз қирғоғи, ўрмонзор ва ҳоказо), қаҳрамонлар характерининг ривожланиб боришида, классицизм традициясига биноан, комедиянинг шеърда эмас, балки прозада ёзилишида, шунингдек, халқ вакилларини тасвирлашга алоҳида эътибор беришида ҳам очиқ кўринади,
«Мизантроп» комедияси. «Мизантроп» (1666) комедияси Мольер ижодининг юқори чўққиси ва шу билан унинг адабий фаолиятида бошланган бурилиш нуқтаси ҳам бўлди.
Асарнинг бош қаҳрамони соф кўнгилли Альцест ярамас сарой муҳитида азоб чекади. Ҳамма вақт яхшилик ва адолатли иш қилишга интилган бу йигит ҳар қадамда адолатсизлик ва олчоқликка йўлиқади. У табиатан инсонпарвар, ундаги мизантропия – одамовилик бузилган дворян-аристократия ҳаёти таъсири остида юзага келади. Чунки у слижаноб ғояларни амалга ошириш учун ўша жамиятдан ўзига суянчиқ тополмайди. Шунинг учун ҳам Альцест қалбида туғилган ғазаб ўти чексиз. У баъзи кишилардан ёвузликлари учун нафратланса, бошқаларни ўша ёвузликларга қарши курашмаганликлари учун қоралайди. Дворян зодагонларнинг ҳаёти ва хулқ-одати, такаббурлиги Альцестга ёқмайди. У ҳашамдор формалистик санъатга ҳам қарши курашади. Аристократ шоир Орантнинг сонети муносабати билан Альцестнинг изҳор қилган фикр ва мулоҳазалари характерлидир. Альцест Орантнинг юзаки сонетига чуқур мазмунли халқ қўшикларини қарши қўяди.
Альцестга яқин турганлар – дўсти Филинт, Селимена ва Арсиналар ҳам аристократик ҳаётнинг ярамасликлари гирдобига тушиб қолган кишилардир. Улар муҳитнинг бузуқлигини биладилар, бироқ ундан алоқани узолмай, ўзларидан юқори турувчиларга хушомад қиладилар. Альцест қуролининг тиғи ҳам дастлаб шундай мунофиқликка қарши қаратилади. Альцест аристократия таннозлиги руҳида тарбияланган Селименани қаттиқ севади, уни ўша муҳитдан алоқани узишга, ўзига ўхшаш олижаноб мақсад йўлида қаттиқ туриб курашувчи бўлишга ундайди. Бироқ унинг уринишлари пучга чиқади. Селимена Альцестнинг бу талабларини тушуниб етмайди. Альцест шахсий ҳаётда ҳам шундай зиддиятларга дуч келади. Охирида у якка ўзи қолиб, «нуқсонлар ҳукмрон бўлган гирдобдан» чиқиб кетади. Альцестни севган ва ўз туйғуларини яшириб келган Элианта эса Филинтга турмушга чиқади.
Бу комедияда Мольер мавжуд тартибларга қарши кураш ғоясини илгари суриб, дворян-аристократия билан муросага келган кишиларни аёвсиз танқид қилади. Қаҳрамон сўзлари орқали Мольер мавжуд феодал-аристократия тузуми абсолютизмга қарши кескин норозилик билдиради. Альцест образида қарама-қаршиликлар мавжуддир. У ҳукмрон синфларнинг мунофиқлиги, разиллиги ва манманлигини қаттиқ қоралагани ҳолда, айни чоқда уларни инсофга чақиради. Унинг донкихотчилиги, кулгили томони ҳам шу ердадир. Аристократия синфи вакиллари унинг истакларига қулоқ солмайдилар, бундан сўнг у умидсизликка тушади, одамлар ичидан чиқиб кетади. Альцестнинг одамовилигининг асоссизлиги шундаки, ўз муваффақиятсизлиги учун у беистисно ҳаммани айблайди.
«Мизантроп»- классицизм адабиёти «олий» комедиясининг намунаси ҳисобланади. Чунки пьесанинг бошида масаланинг қўйилиши – насиҳатгўйлик, сўнгра эса бутун комедия давомида олдиндан белгиланган мақсад – қаҳрамоннинг ҳаракатлари орқали эмас, балки характернинг психологик тасвири орқали берилади. Лекин классицизм комедиясининг формал белгилари орқасида, шубҳасиз, реалистик драманинг асосий белгилари яшириниб ётади. Юмшоқ табиатли Филинт атрофидаги кишилар билан чиқишиб кетади, Альцест эса келишувчилик деган нарсани билмайди, бузилган муҳитга қарши нафрат ёғдиради, қаҳрамоннинг оғир руҳий кечинмалари авторнинг шу даврдаги аҳвол-руҳиясига мос тушади. Чунки реакцион феодал-аристократия Мольерга бўлган ҳужумни ниҳоят даражада авж олдириб юбориб, ҳатто уни йўқотиш пайига тушган эди. Шу сабабли «Дон Жуан»да илгари сурилган демократик фикрлар ва ҳукмрон синфларга қарши қаратилган ўткир сатира «Мизантроп» да ҳам ўз ифодасини топди. Асар ёзувчининг эзгу ниятлари дворян-аристократия жамиятида амалга ошиши мумкин эмаслигидан далолат беради.

Download 214,05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish