Учинчи бўлим иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар


Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш (ЖК 185



Download 95,26 Kb.
bet25/26
Sana23.02.2022
Hajmi95,26 Kb.
#143652
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
Bog'liq
0ad723151ca847f78efe892ccd505fa9

3.15. Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш (ЖК 1852-м.)

Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш жиноятининг бевосита объекти умумий фойда­ланишдаги электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдала­нишнинг ўрнатилган тартибини таъминловчи ижтимоий муносабат­лар ҳисобланади.


Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш жиноятининг объектив томони қуйидагиларда ифодаланади: 1) умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш; 2) электр, иссиқлик энергияси, табиий газ, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш; 3) электр, иссиқлик энергияси, табиий газ, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш.
Жиноят кодекси 1852-моддаси биринчи қисми бўйича жиноий жавобгарликка тортиш шарти, кўрсатилган ҳаракатларни содир этган­лиги учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилганлиги ҳисобланади.
Жиноятнинг субъектив томони айбнинг қасд шаклида ифодаланади.
Жиноятдан кўзланган мақсад жиноят таркибининг зарурий белги­сига киритилганлиги боис, кўрсатилган қилмишлар ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида содир этил­ган­лигини аниқлашни талаб этади. Бундай мақсаднинг аниқланма­ган­лиги, қилмишни Жиноят кодекси 1852-моддаси билан квалификация қилишни истисно этади.
Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоида­ларини бузиш жиноятининг субъекти 16 ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо жисмоний шахс бўлиши мумкин.
Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газ, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбоб­ларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш анча миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, бундай қилмиш Жиноят кодекси 1852-моддаси иккинчи қисми, кўп миқдорда зарар етказиш билан боғлиқ бўлса, учинчи қисми, жуда кўп миқдорда зарар етказиш билан боғлиқ бўлса, тўртинчи қисми билан квалификация қилинади.
Жиноят кодекси 1852-моддаси бешинчи қисмига мувофиқ, етказил­ган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.
Жиноят кодекси 1852-моддаси олтинчи қисмига мувофиқ, биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда етказилган моддий зарар­нинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.



Download 95,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish