Flash MX – Web саҳифаларидаги анимациялар, безаклар ва бошқа манбаларни ўз ичида сақлаган юқори даражали дизайнлар яратиш учун мўлжалланган дастурий восита ҳисобланади. Flash MX дастури юқори даражадаги имкониятлари мавжуд бўлган технологик воситалар сирасига кириб уни бир сўз билан Flash технологияси деб аташимиз мумкин. Flash технология ёрдамида анимациялар, Web–сайтлар ва улар учун баннерлар, ҳар-хил мультимедиали презентациялар яратиш мумкин. Flash технологияси ёрдамида яратилган турли лойиҳа ва маҳсулотлари – ҳар доим ҳаракатни ёрқин акс этиб, ундаги товуш ва видео кўринишлар Интернет лойиҳаларида ҳаракатлилиги билан ажралиб туради. Шунинг учун бу технология ёрдамида сайтлар яратиш имконияти жуда юқори. Лекин Flash технологиясининг Интернет тизимида ишлашда айрим камчиликлари мавжуд. Жумладан:
1. Flash элементларини сайтда тасвирлаб бериш учун, броузерда Flash-player ўрнатиш зарур. Internet Explorer да эса дастлабки ўрнатишдан кейин Flash-player ўрнатилади. Агарда сиз бошқа броузерларни қўллайдиган бўлсангиз, у ҳолда Flash-player ни ўрнатишга тўғри келади.
2. Flash-сайтлари HTML сайтларига қараганда катта хажмни эгаллайди, шунинг учун уларнинг юкланиши бирмунча секин.
3. Flash-технологияни кўпинча реклама мақсадида қўлланилади, шунинг учун информацион порталларда қўллашга тавсия қилинмай. Чунки бундай порталлар ҳажми жуда катталашиб кетади.
4. Flash-сайтни яратиш бироз меҳнат талаб қилади. Шунинг учун ҳам бундай сайтларнинг нархи, HTML сайтлар нархига қараганда анча юқори баҳоланади.
Айрим холларда жуда чиройли сайтлар ўзининг ташриф буюрувчиларини вақтнинг ҳисобига йўқотишади. Яъни сайт компьютер экранида тўлиқ тасвирланиб бўлгунга қадар кетган вақтнинг эвазига. Аммо бундай сайтлар ҳар қандай фойдаланувчини ўзининг юқори даражали графикаси, кўпқиррали имкониятлари, ранг-баранглиги билан фойдаланувчиларнинг асосий қисмини йўқотгани йўқ. Натижада Flash дастури Web – ишлаб чиқувчилар орасида кенг қамровли ўрнига эга бўлиб бормоқда.
Flash усулида тайёрланган презентацион сайтлар юқори даражадаги график алмашинувлар билан, бой интерактив ғоялари билан ва расмларнинг юкланиш тезлиги яхшилиги ташриф буюрувчиларда катта таасурот қолдиради. Бундан ташқари ҳаракатланувчи панеллар, динамик ҳаракатлар, синхрон товушли клиплар ҳам ҳар қандай фойдаланувчини диққатини ўзига тортади.
Сиз хаттоки информацион сайт яратаётган бўлсангиз ҳам, flash-технологияни қисман қўллаш йўли билан ҳам, ташриф буюрувчиларингиз учун яхши таасурот қолдирадиган Интернет ресурс яратиш мумкин.
Умумий маълумот ва ёрдамчи жиҳозлар.
Flash дастури билан танишишни бошлаймиз. Бу ерда роликлар устида иш олиб борадиган ойнани кўриш мумкин, шунингдек ускуналар панели ва бир неча ёрдамчи панеллар. Бу ёрдамчи панеллар объектларнинг турли хоссаларини танлашга ёрдам беради (масалан, ранг, қалинлиги ва контур кўриниши ва бошқа хусусиятлар). Flash дастури бошқа дастурлар каби ўзининг ёрлиғига эга бўлиб у шаклида бўлади. Flash дастурида қуйидаги асосий тушунчалар учрайди.