Ҳолат қатори ва уни ўрнатиш
Status Bar (Строка состояния) бу кичик бўлим дастурнинг ҳолат қатори кўриниши кўрсатгичларини белгилайди (38-расм). Бу элемент ҳужжат ойнасининг пастки қисмида жойлашган. Одатда бу қаторда жорий ойна ўлчами ҳақидаги маълумотлар ва унинг юкланиши учун кетадиган вақт кўрсатилади. Ундан ташқари ҳолат қаторининг ўнг қисмини тез юкланиш панели эгаллайди.
Window Sizes (Размеры окна). Гиперматнли саҳифалар ҳар хил ўлчамдаги ойналарда тасвирланиши мумкин. Window Sizes (Размеры окна) панели стандарт ўлчамлар рўйхатини тўлдириш учун мўлжалланган. Барча таҳрирлаш амаллари клавиатурадан шу панелнинг тегишли майдонларига киритиш ёрдамида бажарилади.
Connection Speed Kilobits Per Second (Скорость соединения, Кбит/с). Бу майдонга сервер билан боғланишнинг тахминий тезлиги киритилади. Бу жорий саҳифани тахминий юкланиш вақтини белгилайди. Одатда 28,8 Кбит/с тезлик ўрнатилган бўлади.
38-расм. Status Bar бўлими
Show Launcher in Status Bar (Панель быстрого запуска в строке состояния) бу байроқча тез юкланиш панелини ҳолат қаторида чиқишини бошқаради.
Саҳифаларни броузерларда кўриш |
Dreamweaver HTML саҳифаларни визуал таҳрирлаш дастурлари синфига киради. Dreamweaver дастури HTML саҳифаларни махсус дастурлар ёрдамида табиий тасвирларга яқин кўринишда кўрсата олади. Бундай дастурлар броузер дастурлари деб юритилади. Броузерларда кўриш кетма-кетлиги билан танишиб чиқамиз.
Саҳифани броузерда кўриш учун File > Preview in Browser (Файл > Просмотр в броузере) буйруғини беринг.
Очилган ойнадан броузерни танланг.
Бу буйруқ ҳужжат ойнасида ҳам, узел диспечери ойнасида ҳам мавжуд. Асосий броузерни юклаш учун F12 тугмаси хизмат қилади.
Асосий ва ёрдамчи броузерларни танлаш қуйидагича:
File > Preview in Browser > Edit Browsers List (Файл > Просмотр в броузере > Изменить список броузеров) ёки Edit > Preferences (Правка > Настройки) буйруғини беринг. Қайси буйруқни беришдан қатъий назар, экранда Preferences (Настройки) мулоқот ойнаси ҳосил бўлади.
Бу мулоқот ойнасида барча тегишли кўрсатгичларни киритинг ва уларни ўрнатилиши учун ОК тугмасини босинг.
Бу кўрсатгичларни 39- расмда кўрамиз:
39-расм. Кўриш дастурини танлаш
+ белгиси остидаги тугма, ҳисобга олинган кўриш дастурлари рўйхатига янги броузерни қўшади;
- белгиси остидаги тугма танланган броузерни рўйхатдан ўчиради;
Edit (Изменить) тугмаси рўйхатга олинган броузер параметрларини ўзгартиришга имкон беради;
Primary Browser (Первичный броузер) байроқчаси рўйхатда танланган дастурни биринчи даражали броузерга айлантиради (биринчи даражали броузерни чақириш учун F12 тугмасини босиш керак);
Secondary Browser (Вторичный броузер) байроқчаси иккинчи даражали броузерни танлайди, қайсики CTRL+F12 тугмалар комбинацияси ёрдамида чақириладиган;
Preview Using Local Server (Просмотр нелокальном сервере) байроқча локал сервер ёрдамида саҳифаларни кўриш режимини ўрнатиш ёки олиб ташлаш мумкин. Барча серверга тегишли дастурий таъминот локал компьютерга олдиндан ўрнатилган бўлиши лозим.
40-расм. Edit Browser мулоқот ойнасини
Дастурнинг бундай имкониятлари web-саҳифани тайёрлаш жараёнининг ўзида кўриш учун қулайлик яратиб беради. Бунда фойдаланувчи нафақат битта, балки бир нечта броузердан биттасини танлаш имкониятига эга бўлади. Броузерлар саҳифани бир хил кўрсатсада, аммо улардан фойдаланиш, бошқариш ва интерфейс ҳар хил бўлади. Шунинг учун ҳам фойдаланувчи ўзи хохлаган броузерни танлаш имкониятига эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |