ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНК-МОЛИЯ АКАДЕМИЯСИ
Рўйхатга олинди
№ ___
«___» ________ 2016 йил
|
|
«Тасдиқланди»
Илмий кенгаш раиси в.в.б.
проф. А.Ш.Бекмуродов
_____________________
«____» ________ 2016 йил
|
|
|
|
“ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШ СТРАТЕГИЯСИ”
фанининг
ЎҚУВ ДАСТУРИ
Билим соҳаси:
|
200000
|
Ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ
|
|
|
|
Таълим соҳаси:
|
230000
|
Иқтисод
|
|
|
|
Таълим йўналиши:
|
5 230600
|
Молия
|
|
5 230700
|
Банк иши
|
|
5 230800
|
Солиқлар ва солиққа тортиш
|
|
5 230900
|
Бухгалтерия ҳисоби ва аудит
|
|
5 231200
|
Пенсия иши
|
|
5 231300
|
Суғурта иши
|
|
|
|
Магистратура
|
5А 230601
|
Давлат молиясини бошқариш
|
мутахассисликлари:
|
5А 230602
|
Корпоратив молия ва қимматли
қоғозлар бозори
|
|
5А 230603
|
Инвестицияларни бошқариш
(банк сектори учун)
|
|
5А 230603
|
Инвестицияларни бошқариш
(реал сектор учун)
|
|
5А 230701
|
Банк иши (фаолият турлари бўйича)
|
|
5А 230702
|
Банк ҳисоби ва аудит
|
|
5А 230801
|
Солиқлар ва солиққа тортиш
|
|
5А 230902
|
Аудит (молия соҳасида)
|
|
5А 231201
|
Суғурта иши
|
|
5А 231301
|
Пенсия иши
|
ТОШКЕНТ – 2016
Фаннинг ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси Илмий кенгашининг 2016 йил «___» _________даги «___»-сонли баённомаси билан маъқулланган.
«ТАВСИЯ ЭТИЛГАН»
“Инвестициялар” кафедраси мажлисида
муҳокама қилинган ва тавсия этилган.
Кафедра мудири ____________ М.Ш.Бўтабоев
(Кафедра мажлисининг 2016 йил __ _______ ___-сонли баённомаси)
Тақризчилар:
|
Р.А.Юсупов
|
Тошкент давлат иқтисодиёт университети “Иқтисодиёт назарияси” кафедраси доценти, и.ф.н.
|
2
|
|
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси “Инвестициялар” кафедраси доценти, ф.-м.ф.н.
|
Тузувчилар:
1
|
У.В.Ғафуров
|
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси “Пенсия ва суғурта иши” кафедраси мудири, и.ф.н., доцент
|
|
Ш.И.Мустафакулов
|
Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси Малака ошириш факультети декани, и.ф.н., доцент
|
КИРИШ
Мамлакатимизда барқарор ва самарали иқтисодиётни шакллантириш борасида амалга ошириб келинаётган ислоҳотлар бугунги кунда ўзининг натижаларини намоён этмоқда. Қисқа вақт ичида иқтисодиётдa чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, aҳoли дaрoмaдлaрининг ўсишини тaъминлaш, самарали тaшқи сaвдo ҳамда инвeстиция жараёнларини кучайтириш, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрлик сoҳaсини бaрқaрoр ривoжлaнтириш, бaнк-мoлия тизими фaoлиятини мустaҳкaмлaшда аҳамиятли ютуқлар қўлга киритилди.
Жумладан, 2015 йил якунига кўра, “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози ҳамон давом этаётганига қарамасдан, ҳисобот йилида ялпи ички маҳсулот 8 фоиз, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 8 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қарийб 7 фоиз, қурилиш-монтаж ишлари ҳажми салкам 18 фоизга ошди. Йиллик бюджет ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1 фоиз профицит билан бажарилди. Инфляция даражаси 5,6 фоизни ташкил қилди, яъни прогноз кўрсаткичлари доирасида бўлди. Халқаро миқёсда катта нуфузга эга бўлган Жаҳон иқтисодий форуми рейтингига кўра, Ўзбекистон 2014-2015 йиллардаги ривожланиш якунлари ва 2016-2017 йилларда иқтисодий ўсиш прогнозлари бўйича дунёдаги энг тез ривожланаётган бешта мамлакат қаторидан жой олгани албатта барчамизга мамнуният етказади”2.
Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодий майдондаги нуфузи ва мавқеи сезиларли даражада ва мунтазам ошиб бормоқда. Бунда мамлакатимиз раҳбари Ислом Каримов томонидан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегиясининг пухта ишлаб чиқилганлиги, иқтисодий ислоҳотлар мақсади ва вазифалари, амалга ошириш йўлларининг аниқ ва тўғри кўрсатиб берилганлиги бош мақсад йўлидаги ютуқ ва марраларнинг салмоқли бўлишига имкон яратди.
Ҳозирги даврда дунё мамлакатлари ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ўзининг маъно-мазмуни жиҳатидан олдинги босқичлардан кескин фарқ қилади. Бунда энг асосий ва муҳим жиҳат – миллий иқтисодиётларнинг тобора интеграциялашуви ва глобаллашувининг кучайиб боришидир. Айни пайтда бу жараёнлар халқаро майдондаги рақобатнинг ҳам кескинлашувига, ҳар бир мамлакатнинг халқаро меҳнат тақсимотидаги ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун курашининг кучайишига ҳам таъсир кўрсатади.
Бироқ, ўз ўрнида таъкидлаш лозимки, жаҳон иқтисодиётига интеграциялашув ва глобаллашувнинг ижобий томонлари билан бир қаторда маълум зиддиятли жиҳатлари ҳам мавжуд. Жумладан, турли мамлакатлардаги иқтисодий ривожланишнинг бир текисда бормаслиги, дунё мамлакатлари ўртасида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жиҳатидан тафовутнинг, экологик таҳдидларнинг кучайиб бориши, турли мамлакатларда аҳоли сони ўзгаришининг кескин фарқланиши каби ҳолатлар жаҳон хўжалигининг яхлит тизим сифатида барқарор ривожланишига тўсқинлик қилади. Шунингдек, мазкур жараёнларининг яна бир хусусиятли жиҳати – жаҳоннинг бир мамлакатида рўй бераётган ижтимоий-иқтисодий ларзаларнинг муқаррар равишда бошқа мамлакатларга ҳам ўз таъсирини ўтказиши ҳисобланади. Жаҳон ҳамжамияти бугунги кунда бошидан кечираётган молиявий инқироз ҳам айнан шу маънода глобаллашув жараёнларининг салбий оқибати сифатида намоён бўлади.
Шунга кўра, биз мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг жорий ва истиқболдаги чора-тадбирларини белгилашда жаҳон молиявий инқирози оқибатларининг таъсирини ҳар томонлама ҳисобга олишимиз, иқтисодий ривожланиш дастурларини ушбу жараёнлар таъсири нуқтаи-назаридан шакллантиришимиз ва уларни изчил амалга оширишимиз тақозо этилади.
Юқоридаги фикр-мулоҳазалардан хулоса қилиш мумкинки, кейинги йилларда глобал жаҳон иқтисодиётида ҳали-бери сақланиб қолаётган жиддий муаммоларга қарамасдан, Ўзбекистонда олиб борилаётган самарали иқтисодий сиёсат ҳамда халқимизнинг фидокорона меҳнати эвазига жуда катта ижобий натижалар қўлга киритилмоқда, иқтисодиётимизда жиддий таркибий ва сифат ўзгаришларига эришилмоқда. Буларнинг барчаси пировардида халқимиз турмуш фаровонлигининг ўсишига, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўз ўрни ва мавқеининг тобора ортиб боришига мустаҳкам замин яратмоқда.
Фан доирасида давлат томонидан иқтисодиётни тартибга солишнинг назарий-амалий асослари, иқтисодий жараёнларнинг натижалари, мамлакатимиз иқтисодиётининг юқори барқарор ўсиш суръатлари ва макроиқтисодий кўрсаткичлар таҳлили, мамлакатимизнинг молия-банк тизимидаги ижобий ўзгаришлар, қишлоқ хўжалигида амалга оширилган ислоҳотларнинг натижалари ва муҳим хулосалар, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида қўлга киритилган ижобий тенденциялар, оқилона олиб борилаётган солиқ сиёсати, корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ва юксак технологияларга асосланган янги ишлаб чиқаришни ривожлантириш борасида юритилган фаол инвестиция сиёсати, ижтимоий соҳани ривожлантириш, мамлакатимиз аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини муттасил оширишда олиб борилган ислоҳотлар натижаси каби масалалар кўриб чиқилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |