Миллий иқтисодиётдаги муҳим таркибий ўзгаришларнинг мазмуни ва йўналишлари Иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни амалга оширишнинг моҳияти ва зарурати. Иқтисодий ислоҳотлар даврида таркибий ўзгаришларни амалга оширишнинг устувор вазифалари. Мустақиллик йилларида мамлакатимиз иқтисодиётида амалга оширилган таркибий ислоҳотлар таҳлили. Кооперация алоқаларини ривожлантириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш. Кичик бизнесни жадал ривожлантириш, унинг иқтисодий ривожланишдаги ролини ошириш. Ташқи савдо айланмасини диверсификация қилиш, экспортнинг товар ва географик таркибини такомиллаштириш.
Мамлакатимиз иқтисодиётини модернизация ва диверсификация қилиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ва тамойиллари. Мамлакатимиз иқтисодиётида тармоқ корхоналарининг технологик даражасини баҳолаш ва истиқболини белгилаш. 2016 йилда иқтисодиётни ва унинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш ва ишлаб чиқаришни диверсификация этишнинг устувор йўналишлари.
Инвестиция сиёсатининг асосий хусусиятлари ва устувор йўналишлари Мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга кўтаришда инвестицияларнинг роли ва аҳамияти. Мамлакатимизни модернизациялация қилиш йўлида амалга оширилаётган фаол инвестия сиёсати ва ўзлаштирилаётган хорижий инвестициялар таҳлили. Мамлакатимиз инвестиция сиёсатининг 2016-2020 йилларга мўлжалланган прогнози. Кичик бизнесни ҳар томонлама ривожлантириш мамлакатимизнинг иқтисодий рақобатдошлиги, инвестицион жозибадорлигини оширишнинг муҳим омили.
Мамлакат иқтисодиётининг етакчи соҳа ва тармоқларини модернизация қилиш, техник-технологик жиҳатдан янгилаш борасида амалга оширилган комплекс тадбирлар. Хорижий инвестициялар иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантириш йўналишлари. Ялпи ички маҳсулотнинг ўсишида инвестицияларнинг ўрни ва роли. Ҳудудий инвестиция дастурларига кирган лойиҳалар ва уларни молиялаштириш манбалари.
Ижтимоий сиёсат: аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини ошириш йўллари Ижтимоий соҳани ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар. Аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини ошириш чора-тадбирлари. Аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида янги иш ўринларини яратишга қаратилган чора-тадбирлар. Аҳоли даромадлари ва турмуш сифатини ошириш йўллари.
Халқ истеъмоли товарларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш – аҳoлининг турмуш даражасини янада oшириш йўли сифатида. Республикада меҳнатга лаёқатли аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш ва унинг кўламини ошириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар. Бандликка кўмаклашувчи марказлар томонидан банд бўлмаган аҳолига кўрсатилаётган хизматлар.