Мажмуанинг мақсади. Электрон ўқув-услубий мажмуа – Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида магистратура таълим босқичи ва қайта тайёрлаш йўналишларининг Ўқув режаларида акс этган фанлар бўйича профессор-ўқитувчининг дарс жараёнига ўқув-услубий тайёрлигини тасдиқловчи энг муҳим мезон, меъёрий-услубий ҳужжатдир. Мажмуанинг асосий мақсади – авваломбор фаннинг ўқитувчиси, худди шунингдек тингловчи учун, фанни ҳар томонлама сермазмун, чуқур назарий, услубий ва амалий тарзда етказиш (тингловчи учун – ўзлаштириш) учун ягона ўқув-услубий ва ахборот-ресурс манбаини яратиш ҳисобланади. Мажмуанинг ташкилий-услубий тузилиши. Академияда янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати Электрон ўқув-услубий мажмуаларнинг яратилганлиги, янгиланганлиги ҳамда Интранет тизимига жойлаштирилганлиги билан баҳоланади. Мазкур мақсадда Академия Илмий кенгашининг 2016 йил апрель ойидаги қарорига мувофиқ Электрон ўқув-услубий мажмуанинг такомиллашган таркибий тузилмаси тасдиқланган. Электрон ўқув-услубий мажмуа Академия магистратураси мутахассисликлари учун мўлжалланган бўлиб, у жумладан қуйидаги таркибий тузилишга эга:
Мажмуанинг таркибий қисмларига киритилган ўқув-услубий ва ахборот-ресурс манбаларини яратиш, уларни интернет тизимидан излаб топиш ва мажмуада акс эттиришнинг ташкилий-услубий масалалари Академия Ўқув, илмий-услубий кенгаши томонидан ишлаб чиқилади.
Илғор хорижий тажриба билан узвийлик. Мазкур мажмуа илғор хорижий тажрибани кенг ўрганиш, умумлаштириш ва ундан таълим ва тадқиқотлар жараёнида самарали фойдаланиш маҳсулидир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 май қарорида олий ўқув юртлари “жаҳоннинг ривожланган мамлакатларидаги етакчи университетлар ва олий ўқув юртлари билан қалин ҳамкорлик доирасида кенг кўламда иштирок этган ҳолда 2016/2017 ўқув йили бошлангунга қадар барча ўқув режалари ва дастурлари тубдан қайта ишлаб чиқилишини ниҳоясига етказишни таъминласин, фанларни ўқитишнинг эскирган, умрини ўтаб бўлган ёндашув ва услубларидан батамом воз кечишни, бакалавриат ва магистратурада жаҳон фани ва илғор педагогик технологияларнинг замонавий ютуқларига асосланган янги ўқув режалари ва дастурларини жорий этишни, шунингдек, таълим жараёнида уларни амалга ошириш ҳамда олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш учун ... етакчи хорижий олимлар ва ўқитувчиларни жалб этишни назарда тутсин”1 деб алоҳида таъкидланган. Ушбу қарорда белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида таълим ва тадқиқотларнинг мазкур ахборот-ресурс манбаини ишлаб чиқишда Йель Университети, Массачусетс Технология институти ва Нью-Йорк Давлат Университети (АҚШ), Оксфорд Университети, Бат Университети ва Лондон Метрополитен Университети (Буюк Британия), Бремерхафен Университети (Германия), Васеда Университети (Япония), Кемёнг Университети (Корея Республикаси), Шанхай Университети (ХХР) ва бошқа етакчи хорижий университетлар бой ижобий тажрибасидан самарали фойдаланилди.