Инновацион сиёсат ва унинг мамлакат халқаро
рақобатбардошлигига таъсири
Инновацион ривожланиш мамлакат халқаро рақобатбардошлиги омили сифатида. Инновациялар глобал рақобат омили сифатида. М.Портернинг мамлакат халқаро рақобатбардошлиги тўғрисидаги назарияси. Инновацион потенциал ва унинг рақобат асосида ривожланишга таъсири. Халқаро компанияларнинг мультилокал турдан глобал компанияларга айланиши. ИТТКИ (НИОКР)га бўлган инвестицияларнинг юқори даражасини қўллаб-қувватлаш. “Портер ромби”: ишлаб чиқариш омиллари учун шароитлар; талаб ҳолати; ўзаро яқин ва қувватловчи тармоқлар; барқарор стратегия, маҳаллий копанияларнинг тузилиши ва рақобатлашуви. Инновацион фаолият, рақобатчилик устунлиги унинг стратегик томони сифатида. Глобал рақобатда инновацион бизнеснинг роли.
Жаҳон мамлакатлари бўйича рақобатбардошлик индекси ва инновацион индекснинг қиёсий таҳлили. Етакчи мамлакатларда илмий ва технологик фаолликни таққаслаш. Мамлакатларда технологик ва инновацион фаоллик даражалари таҳлили.
“Очиқ инновациялар” концепцияси: замонавий тенденциялар. “Очиқ инновацияларни” бошқариш тажрибасини тадқиқот қилиш.
АМАЛИЙ (СЕМИНАР) МАШҒУЛОТЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА КЎРСАТМАЛАР ВА ТАВСИЯЛАР
“Ўзбекистоннинг ижитмоий-иқтисодий ривожланиш стратегияси” фани бўйича амалий ва семинар машғулотлари тингловчиларнинг фанни назарий ва амалий жиҳатларини чуқурроқ тушунишларига ёрдам беради. Семинар машғулотларда дарслар тингловчилар билан блиц-сўров саволлари, “давра суҳбати”, интерфаол усуллар, мутақил индивидул топшириқларни ҳимоя қилиш шаклида ташкил этилади. Ақлий ҳужум услуби асосида тингловчилар фаоллиги оширилади.
Шунингдек, машғулотларда тингловчилар бир неча гуруҳларга бўлинган ҳолда, уларга муҳокама қилиш учун саволлар туркуми таклиф этилади. Ҳар бир гуруҳга натижаларни баҳолаш варағи тарқатилади. Ҳар бир гуруҳдан етакчи ўз гуруҳининг жавоблари тақдимотини ташкил қилади. Ҳар бир гуруҳ бошқа гуруҳлар жавобларини эксперт сифатида баҳолайди. Бундан ташқари амалий ва семинар дарсларида машғулот мавзусига оид бўлган масала ва мисоллар, тест саволлари ечилади, кейс-стадилар муҳокама қилинади ҳамда ишбилармон ўйинлари ўтказилади.
Тингловчилар амалий ва семинар машғулотларда уй вазифасини бажариш бўйича берилган топшириқларни мустақил ўрганиб, тайёрлаган реферат ёки эсселарни тақдимот кўринишида амалга оширадилар. Тақдимот жараёнида POWER POINT дастуридан кенг фойдаланилади. Пинборд техникаси, Венна диаграммаси, Т-схема, SWOT таҳлили, “Синквейн”, “Нима учун”, “Қандай”, “Кооп-кооп” ва қатор бошқа турдаги график органайзерлардан фойдаланиш амалий машғулотлар сифатини яхшилашга ҳамда талабаларнинг мавзуни чуқурроқ ўзлаштириш даражасини оширишга ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |