Эркин иқтисодий ҳудудларнинг моҳияти ва улардан фойдаланиш имкониятлари Халқаро иқтисодий муносабатларнинг интеграциялашуви шароитида эркин иқтисодий зоналарнинг аҳамияти. Ўзбекистон Республикасида эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий база. Навоий эркин индустриал-иқтисодий ҳудудини ташкил этишнинг табиий-иқтисодий омиллари. “Навоий” ЭИИЗга хорижий инвестицияларни жалб қилиш йўналишлари. Ўзбекистон Республикасининг янги эркин иқтисодий зоналари.
Ўзбекистонда инсон тараққиёти концепцияси доирасида амалга оширилган тадбирлар ва эришилган ютуқлар Инсон тараққиёти концепциясининг мазмуни, асосий мақсад ва вазифалари. БМТнинг Мингйиллик саммитида (2000 йил) Мингйиллик декларациясининг қабул қилиниши. Мингйиллик ривожланиш мақсадлари. БМТнинг Мингйиллик ривожланиш мақсадлари доирасида Ўзбекистонда амалга оширилиши кўзда тутилган кенг кўламли ишлар.
Ўзбекистонда Мингйиллик декларациясида белгиланган мақсадларга эришиш йўлида амалга оширилган ишлар. Юртимизда мустақил тараққиёт йилларида улкан ютуқ ва марралар қўлга киритилгани, Ватанимиз жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллангани. Иқтисодиёт соҳасида макроиқтисодий барқарорлик ҳамда юқори ўсиш суръатларининг таъминланиши. Давлат томонидан ижтимоий соҳа ва ижтимоий муҳофазага эътиборнинг кучайиб бориши. Ўзбекистонда БМТ Мингйиллик ривожланиш мақсадлари доирасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича эришилган натижалар.
Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегиясида иқтисодий ўсишнинг янги моделларидан фойдаланиш имкониятлари Иқтисодий ўсиш тўғрисидаги асосий назариялар. Турли концепцияларда иқтисодий ўсиш ва инновацион ривожланиш ўртасидаги ўзаро боғлиқлик: иқтисодий ўсиш тўғрисидаги неоклассик назариялар. С.Кузнец моделида иқтисодий ўсиш ва динамика. Шумпетернинг иқтисодий ўсиш назарияси. Иқтисодий ўсиш ва тараққиёт назариялари (тарихий-ижтимоий ёндашув). У.Растоунинг ўсишнинг чизиқли босқичлари назарияси. Х.Ченени ва А.Льюнснинг таркибий ўзгаришлар модели.
Ташқи қарамлик назарияси (қарамликнинг неополониал модели, ривожланишнинг нотўғри баҳоланиши, бой мамлакатларнинг хукмронлиги ва қарамоғи остидаги учинчи дунё заиф ривожланганлигини ифодаловчи “дуал” ривожланиш назарияси). Р.Солоунинг иқтисодий ўсиш тўғрисидаги неоклассик модели. Иқтисодий ўсиш ижтимоий тараққиётнинг манбаи сифатида. Неолиберал иқтисодий назария ва “Вашингтон консенсуси” сиёсатининг танқид қилиниши. Эндоген иқтисодий ўсиш назариялари ва моделлари.
Иқтисодий ўсиш сабаблари ва омиллари таҳлили иқтисодиётнинг инновацион ривожланиши тўғрисидаги турли концепцияларнинг яратилиши асоси сифатида.