Тузувчилар: Икромова Мақсуда Джалиловна Тошкент иқтисодиёт коллежи психологи Абдурахмонова Камола Абдунабиевна Тошкент Темир йўл транспорти коллежи психологи Тақризчи


-МАВЗУ: ИНСОН ҲАЁТИГА ХАВФ СОЛУВЧИ ЗАРАРЛИ



Download 466 Kb.
bet5/35
Sana25.02.2022
Hajmi466 Kb.
#264821
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
Маиший зўравонлик манбааси-1

2-МАВЗУ: ИНСОН ҲАЁТИГА ХАВФ СОЛУВЧИ ЗАРАРЛИ
ОМИЛЛАР ВА УЛАРНИНГ АЯНЧЛИ ОҚИБАТЛАРИ

Инсон боласи умрининг биринчи кунидан то охиригача ўз фаолиятини қобилияти даражасидаги фаоллиги ёрдамида, ўзида шаклланган одат тусига айланган ижтимоий меъёрларга асосланган ҳолда ўтказади. Нисбатан қарайдиган бўлсак, бу меъёрларни ҳудудларда, элатларда, маҳаллаларда, оилада, қолаверса, ҳар бир шахсда алоҳида кўринишда кузатиш мумкин. Ким учундир ижобий меъёр саналган ҳар қандай одат, бошқа биров учун умумий салбий меъёр бўлиб, айни пайтда бошқа биров учун ижобий бўлган ҳолат, унинг учун салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ҳар қандай салбий ҳолатда ҳам биз бу жараённи нисбатан ижтимоий меъёр сифатида қабул қиламиз. Мисол учун чекадиган одам учун сигарета чекиш меъёр тусига


кирган, бир қарашда унинг организмига бўлган салбий таъсири туфайли мазкур чекувчи вақтида чекмай қўйса, организм маълум даражада чекишни талаб ҳам қилади. Айрим одамлар кўпчилик ҳолларда “менинг ёмон одатим бу меники, бошқаларга нима таъсири бор” деб мулоҳаза ҳам қиладилар. Айтиш жоизки, ҳеч қандай носоғлом ижтимоий меъёр фақат мазкур кишигагина салбий таъсири билан чегараланиб қолмайди. Айрим салбий одатлар бошқаларга тез ва сезиларли таъсир қилса, носоғлом ижтимоий меъёрлар аста-секинлик билан таъсир қилади.
Ҳар бир инсон ҳеч қачон шуни эсдан чиқармаслиги керакки, организмдаги мавжуд барча аъзоларимизнинг қандай ишлаши, биринчи галда, бизнинг кайфиятимизга, руҳиятимизга кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади. Бу ўта муҳим тиббий – ижтимоий муаммолардан бири ҳисобланади.


Жаҳлдорлик. Жамиятда носоғлом ижтимоий меъёр сифатида одамлар орасида учраб туради. Бу дилозорликдир! Дилозорлик ҳар қандай иродаси мустаҳкам кишини ҳам руҳий тушкунликка олиб келиши мумкин. Одатда ҳар қандай кишининг ҳам маълум бир жараёнларда айрим бир сабабларга кўра жаҳли чиқиши мумкин. Аммо, бу доимий одат ёки меъёр эмас. Жаҳлдор кишида ҳамма вақт ҳис-ҳаяжон мантиқдан олдин юради, бу биринчи галда ўзининг, қолаверса бошқаларнинг кайфиятига, руҳиятига ёмон таъсир қилади, агар бу ҳолат мунтазам равишда ҳар куни давом этаверса, одамлар орасида асабийлик, психозлик ва айрим ҳолларда кутилмаган фожиалар билан ҳам тугаши мумкин. Жаҳлдорлик бор жойда жанжал чиқиш эҳтимоли юқори бўлади. Бир кун жанжал чиққан жойдан 40 кун файз кетади, дейди халқимиз. Хўш, савол туғилади, жаҳлдорлик одатми ёки касалликми? Бу бир қарашда арзимайдиган бир фикрдек
туюлиши мумкин, аммо инсон ҳаётида бир марта бўлса-да шундай қўпол -жаҳлдор одам билан тўқнашиб, хафсаласи пир бўлиб кўрсагина, бунинг жамиятда ўта ёмон одат эканига амин бўлиши мумкин. Агар шу қўпол ёки жаҳлдор киши шифокор бўлса, нима бўлади деган савол ҳаммани ҳам ўйлантириб қўйса керак. Бундай ҳолатлар ҳаётда тез-тез бўлмаса-да, онда-сонда учраб туради. Жаҳлдордик, қўполликнинг акси хушмуомалалик, хушфеъллик ҳисобланади. Қўполлик, жаҳлдорлик биринчи галда тарбия маҳсули ва у орттирилган ижтимоий одатдир. Қолаверса, касбларда баъзи кишилар босар-тусарини билмай қолиб, вақтинчалик шон-шуҳратга берилиб, (халкимиз бундайларни одатда оёғи ердан узилганлар дейишади) қўполликни ёки жаҳлдорликни ўзлаштириб ҳам олиши мумкин. Агар ёшлигидан иродавий, ахлоқий тарбия яхши берилган бўлса, бу ҳол камдан -кам ҳолларда пайдо бўлиши мумкин.
Ғазаб ҳам ёмон одатлардан бири, хавфли бир иллатдир. Бу ҳол, яъни ғазабланиш нафсониятга текканда, нафс ғуруридан пайдо бўлади. У ҳар қандай одамни жуда оғир, аламли азобларга дучор қилиши мумкин. Агар бу ҳис-туйғуни вақтида жиловламаса, у жаҳолатга айланиб кетади. Бунга йўл қўймаслик учун оқилона, одилона иш тутиб, сабр қилиш зарур.
Ғазаб ҳақида муборак Ҳадиси шарифларда жуда қимматли фикрлар айтилган. Масалан, ҳадисларнинг бирида дейиладики, “Кучлилик паҳловонликда эмас, балки жаҳл чиққан пайтда ўзини қўлга ола билишликдадир”.
Бошқа бир ҳадисда уқдириладики, “икки киши Расуллоҳ (с.а.в) ҳузурларида талашиб-тортишарди. Улардан бирининг юзи ғазабдан қизариб кетганди. Набий муҳтарам (с.а.в) унга қарадилар, сўнг “мен бир калимани биламан. Агар у одам шу калимани айтса, жаҳли кетади. У “аъузу биллаҳи мина-ш-шайтонур рожийм”, - дейдилар. Расуллоҳ (с.а.в) айтган эдиларки,“Исломни билингиз ва одамлар учун қулай қилингиз, дея уч марта такрорладилар. “Ғазаблансанг сукут қил дедилар икки марта”.
Ғазаб шу қадар бадбахт, мураккаб иллат. У яхшиликка олиб келмаган, ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди ҳам. Унинг оқибати ҳамиша хунук бўлади. Шунинг учун ҳам ҳар бир инсон ҳар қандай шароитда ғазабга эрк бермай, ўзини сергак тутиши, ўйлаб иш қилиши лозим.
Ғазаб келганда ақл кетади. Ундан қутилишнинг имкони йўқдай. Ғазаб отига тез-тез миниб турадиганларни халқ орасида феълига нисбатан “тез” дейишади. Ундайларнинг феълида жиззакиликка мойиллик, арзимаган нарсага портлаб кетиш, кескинлик, қўполлик қилиш устун туради. Гап охирига етмай, феъли айнийди. “Бердисини айтгунча, уриб ўлдиради”.
Феъли келганда ҳеч кимни танимайди. Қўлига тушган нарсани отади, йиртади, синдиради. Бу орада оғиздан боди кириб, шоди чиқиб туради. Гап кор қилмайди. Бундайлардан узоқроқ юриш керак. Бу ёмон феълдан тез воз кечиш керак.

Жаҳл аҳли била кимеки улфат бўлғай,


Ул улфати ичра юз минг офат бўлғай,
Фақр аҳли била ангаки суҳбат бўлғай,
Шак йўқки зиёда шукри неъмат бўлғай.

Download 466 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish