Тузувчилар: Икромова Мақсуда Джалиловна Тошкент иқтисодиёт коллежи психологи Абдурахмонова Камола Абдунабиевна Тошкент Темир йўл транспорти коллежи психологи Тақризчи



Download 466 Kb.
bet4/35
Sana25.02.2022
Hajmi466 Kb.
#264821
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
Маиший зўравонлик манбааси-1

Бу чаман ўлмоғида мавжуд анга,
Бор эди инсон гули мақсуд анга.

Улуғ шоир борлиқдаги жамики нарсалар инсон учун дер экан, уни мақомига монанд барча мавжудотдан азиз ва мукаррам бўлишга ундайди. Зеро, чаманнинг кўрки-таровати хушбўй ифор таратувчи гул бўлганидек, инсон ҳам яхши ва эзгу амаллари билан ҳаётни безаши керак.


Ўзининг муқаддас каломида Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
“Дарҳақиқат, Биз Одам фарзандларини азиз ва мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик” (Исро, 70). Инсон юксак хилқатдир, шундай экан у азиз-мукаррамлигига хос фазилатлар билан зийнатланмоғи лозимдир. Ҳақиқий мусулмоннинг на тилидан ва на юриш туришидан атрофдагилар азият чекмайди, аксинча унинг ҳар бир сўзидан, юриш-туришидан ибрат олади. У ваъдасида турадиган, омонатга хиёнат қилмайдиган, виждонли, мустаҳкам иродали, гўзал ахлоқларни ўзида мужассам этган, дини ва жамиятига нафи тегадиган фақат покиза неъматларни истеъмол қилувчи зотдир. Муқаддас динимизда инсон саломатлигига зиён етказадиган ҳар бир иллатдан қайтарилган. Динимизда буюрилган ҳар бир амалнинг замирида албатта инсонлар саломатлигига ва ҳаётига манфаат бордир.
Изоҳ: мазкур мавзуни ёритишда аввало Инсонпарварлик тушунчасини кенгроқ ёритиб бериш керак. Ҳаёт синовлари олдида инсон иродасининг ўрни ва иродасизлик туфайли содир бўлиши мумкин бўлган ҳолатлар таъкидлаб ўтилади.
Инсонпарварлик. Бу аҳлоқий қадрият одамзоднинг қадри, унинг эркинлиги, қобилиятлари ҳартомонлама намоён бўлиши учун курашиш, инсоннинг бахт-саодати, тенг ҳуқуқлилиги, адолатли ҳаётини таъмин этишга интилиш маъноларини англатади.
Инсонпарварлик ғоялари, бахт-саодат ва адолатга эришиш орзу -ҳаваслари халқ оғзаки ижодиётида, адабиётида,диний ва фалсафий таълимотларда узоқ ўтмишдан бери ўз аксини топиб келмоқда.
Инсонпарварлик жамиятида “Агар сен кишиларнинг қадр-қимматини ҳурмат қилсанг, кишилар ҳам сенинг қадр-қимматингни қадр қилади” тамойили тантана қилади. Инсон қадр-қимматини хўрлаш энг даҳшатли ёвузлик сифатида идрок қилинади ва қаттиқ, лекин адолатли жазони тақоза этади.
Шундай қилиб, инсонпарварлик – бу ахлоқий қадриятларнинг энг
улуғи, миллий руҳиятнинг ажралмас фазилатидир.
Иродасизлик. Иродасиз одам атроф-теварагида рўй бераётган воқеа-ҳадисларга бепарво қарайди. “Нима ишим бор, билганини қилмайдими”
қабилида иш тутади.
Иродасиз, бепарво, лоқайд одамларнинг иши ҳеч қовушмайди. Доимо эл ортида юради. Бири икки ҳам бўлмайди, қачон қарасанг, ҳали у ташвишдан, ҳали бу ташвишдан боши чиқмайди. Нуқул одамлардан дакки егани-еган. Ундан бирор маслаҳат сўрашмайди ҳам, қўлини силтаб, ундан нима ҳам гап чиқарди, деб қўя қолишади.
Иродаси бўш одам ким нима деса, шунга ишонаверади, шуни қилаверади. Бундай одамларни тўғри йўлдан оздириш ҳеч гап эмас. Юртимизга маънавий хуруж қилишдан тоймаётган қора кучлар айнан ана шундай одамларга таяниб-суяниб ўз кирдикорларини амалга оширмоқчи бўладилар.
Халқимиз орасида бундайларни лақма ҳам дейишади. Улар ўз мустақил фикрига эга бўлмайдилар. Улар учун бировларнинг гапи гап.
Оқибатда, шу иродасизлиги, бепарволиги, лақмалиги туфайли, не-не кўргуликларга дуч бўладилар, ўз умрларини азоб-уқубатда ўтказишга мажбур бўладилар, кейинчалик “аттанг” дейдилар-у, аммо сўнгги пушаймондан на фойда?!



Download 466 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish