Tursunova dildora akmaljonovnaning



Download 0,49 Mb.
bet2/13
Sana02.07.2022
Hajmi0,49 Mb.
#731869
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
TURSUNOVA DILDORA AKMALJONOVNA

К И Р И Ш


Мустақил Ўзбекистон ўз халқи танлаб олган ёъл — очиқ, эркин бозор иқтисодиётига асосланган одил жамият, кучли демократик ҳуқуқий давлат қуриш ёълидан босқичма-босқич олға бормоқда. Давлатимиз олдида турган ғоят муҳим вазифалар — мамлакатни ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ислоҳ қилиш, иқтисодий муносабатларни демократиялаш, келажак пойдевори бўлмиш юксак маънавиятимизни ривожлантиришдан, таълим-тарбия тизими шакли ва мазмунини тубдан ислоҳ қилиб ўзгартириш, уни янги замон даражасига кўтаришдан иборат.
Бунинг учун муқаддас заминда яшаётган ҳар қайси инсон Ватан истиқболи, унинг равнақи ва келажаги учун курашиши лозим. Мустақил мамлакатимизга мустақил фикрлайдиган ижодкор кадрлар зарур.
Мустақил фикр юритадиган, ўз билимларини ҳаётга татбиқ эта оладиган ижодкор кадрларни тайёрлаш мактабдан бошланади. Лекин Президент И.А.Каримов таъкидлаганларидек, «Ўқитувчи ва ўқувчи муносабатидаги мажбурий итоаткорлик ўрнини онгли интизом эгаллаши жуда қийин кечяпти. Ўқитувчининг бош вазифаси ўқувчиларда мустақил фикр юритиш кўникмаларни ҳосил қилишдан иборатлигини кўпинча яхши тушунамиз, лекин, афсуски, амалда, тажрибамизда унга риоя қилмаймиз».
Ҳуқуқий демократик давлатда ўқувчилар, умуман олганда ҳар бир жамият аъзоси эркин фикрлайдиган қилиб тарбияланади. Зеро, «Агар болалар эркин фикрлашни ўрганмаса, берилган таълим самараси паст бўлиши муқаррар. Албатта, билим керак. Аммо билим ўз ёълига. Мустақил фикрлаш ҳам катта бойликдир»
Дарҳақиқат, бугунги бозор иқтисодига ўтиш жараёнида яхши касбий тайёргарликка эга бўлган, мустақил фикрлай оладиган ёшларга эҳтиёж сезилмокда. Бизнинг тадқиқотимизда мактаб ўқувчиларининг мустақил фикр юритиб, олган назарий билимларини келгуси ҳаётда татбиқ қила оладиган даражадаги таълим беришнинг методик жиҳатлари қараб чиқилди.
Геометрия ўқув фани сифатида, ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини шакллантиришда алоҳида хусусиятга эга. Ҳар бир математикнинг фаолияти масала йечишга келтирилади ва барча ностандарт масалаларни йечиш эса ижобий фаолият ҳисобланади.
Ҳозирги замон математиканинг амалий фаолиятга чуқур кириб бориши, уни фан-техника ва иқтисодда қўлланиши билан характерланади. Бошқача айтганда, математика амалий масалаларни йечишда методологик асос бўлиб қолди. Шу билан бир қаторда масалалар йечишда геометриядан билим ва кўникма ва малакаларни шакллантирмасдан туриб, фойдаланиш мутлақо мумкин эмас. Геометрик билим, амалий кўникма ва малакалар математиканинг назарий қурилиши билан унинг амалий муаммоларини боғлайди. Геометрик тушунчаларнинг асосий негизини тасвирлайди, амалий масалаларни йечишда математикани қўллаш воситаси бўлиб хизмат қилади. Бу эса, ҳозирги пайтда билим ва кўникмаларнинг умумтаълим ва умуммаданий қимматга эга эканлигини кўрсатади.
Таълим жараенида хозиргача булган даврдаги математикадан, хусусан, геометрия фани буйича яратилган кулланмаларни тахлил килган холда укувчилар учун кулай булган, хам назарий билим берадиган, хам амалий куникмаларни хосил киладиган, геометрик шакллар хакида тасаввурларни бойитадиган, уз-узини синаб куриш имконига эга булган электрон кулланма яратиш.
Жамиятимизнинг тез суръатлар билан ривожланиши, халқимизнинг миллий қадриятлари, анъаналарининг тикланиши, ижтимоий ва иқтисодий муносабатларнинг такомиллашиши халқ таълими тизимига мураккаб вазифаларни юклайди. Давлат раҳбариятининг тинимсиз ғамхўрлиги ва фидойилиги, халқ таълими тизимидаги қайта қуришлар ва ўзгаришлар ҳам изланишларимизнинг изчиллигидан далолат бериб турибди. Шу билан бирга жамиятимизнинг ривожланиши, сиёсий тизим барқарорлиги ҳамда бозор иқтисодиётига ўтишнинг бошқариб борилиши, ишлаб чиқаришнинг қайта қурилиши, илмий-техник жараённинг ютуқларга бойиб бориши, халқимизнинг маънавий ва маърифий савияси, маданиятининг ривожланиши, ҳозирги кунда математика таълимига бўлган талаб ва эҳтиёжнинг кундан-кунга ортиб бориши ноанъанавий шаклдаги талабларни ўқитиш тизими олдига асосий мақсад қилиб қўяди.
Бугун ана шундай муштарак мақсадларимизни амалга оширишни мустаҳкам қарор топтириш ва ривожлантириш учун истиқлол шарофати туфайли қулай муҳит яратилди. Жамиятимиз ривожланиши ва унинг моддий-техник таъминоти такомиллашиши педагогика фани, жумладан, математикани ўқитиш методикаси, шунингдек, узлуксиз таълим тизимининг ривожланишига кенг имкон яратди. Бу ўз навбатида математика таълимининг нафақат фундаментал ёъналишда ривожланиши, балки уни халқимиз эҳтиёжини тўла таъминлаши учун зарур бўлган соҳаларда амалга ошириш билан бирга умумтаълим мактаб математикасини ўқитишни кучайтиришдан иборат.
Бунинг учун таълим жараёнида дастурларни такомил ҳолга келтириш, муаммоли ва фаол методлардан тўлароқ фойдаланиш, ўрганилаётган фаннинг мазмуни ва тузилишини дарсликда берилган маълумотларга таянган ҳолда қайта кўриб чиқиб, кенгайтириш, замон талабига мос келадиган татбиқий билимлар билан бойитиб бориш, бевосита ўқувчининг эртанги куни учун зарур бўлган ўқув режа ва дастурлар ишлаб чиқишни тақозо қилади.

Download 0,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish