Онлайн–бронлаштиришнинг асосий хорижий туристик сайтлари. Мазкур бўлимда айрим қизиқарли хорижий сайтлар ва ахборот технологиялари қисқача характерланади.
Биринчи мисол сифатида Испаниянинг “TourSpain” http: // www tourspain. es/turespai/marcol.htm web – сайтини кўриб чиқамиз, у ҳақиқатдан бунга муносиб. У фойдаланишда жуда оддий: ҳар бир саҳифасида уй саҳифасига таянилган ва бўлимлар кўрсаткичига эга. Сайтда режа ёки қидирув тизимидан фойдаланиб ҳар қандай маълумотни осонгина топиши мумкин. Бунинг учун ҳар бир саҳифада қидирув ёки режа тизими келтирилган. Бу хусусият ташриф буюрувчига керакли маълумотни тез топишга ёрдам беради.
Сайт бўлимлари саёҳатлар типларига мос келади: ишга алоқадор сафарлар, дам олиш, саргузашт, гид кузатувида сафар ва бошқалар. Саёҳат хусусияти, масалан, минтақалар, жойлашиш, транспорт, магазинлар, ахборотнинг иккинчи даражасини ташкил этади ва сарловҳа, остиларида берилади. Шундай қилиб, ахборот узатиш индивидуал туристга қаратилган. “TourSpain” хилма-хил ахбортларни таклиф этади. Жойлашиш шароити, транспорт, одатлар, валюта алмаштириш ва магазинларнинг ишлаш вақти ҳақидаги маълумотлардан ташқари, сайт Испания ҳақида янгиликлардан хабар беради. Бу маълумотлар бутун дунёдаги газеталардан йиғилган. Шунингдек 12 испан ахборот агентликларига бевосита чиқиш имкониятини беради. Бундан ташқари, у испан тили курслари ҳақида ҳам кенг ахборотлар таклиф қилади.
“TourSpain” ҳар бир саҳифаси электрон почта манзилга эга. Унга таянилган ҳолда сўров учун қўшимча ахборотлар берилади. Сайтда Испания туризми бўйича хорижий бўлимлар кенгаши (совети) ва маҳаллий бўлимлар руйхати мавжуд. Яъни фойдаланувчига махсус ахборот ёки қўшимча ёрдам керак бўлса, у Испания туризми бўйича Кенгаш билан тўғридан-тўғри алоқанинг уч вариантидан фойдаланиши мумкин.
“TourSpain” Интернетда 1998 йил 1 январда пайдо бўлди. Уни яратишдан бош мақсад – жаҳон аудиториясига мамлакат бўйлаб кам харажатлар билан катта ҳажмдаги махсус туристик ахборотларни етказишдир.
www. Travelocity. com. Электрон туристик агентлиги Интернет тармоғида 1996 йил баҳорида “Sabre Interactive” ва “Worldview Systems” компанияларининг сай – ҳаракатлари билан пайдо бўлди. “Travelocity” агентлиги комплекс хизматлар тугунидан бирида олдиндан билетларга, отелларга, автомобилларга, кема саёҳатига, турли туристик марказлар ҳақида ахборот бериш, саёҳат қилувчилар ўз таасуротларини баҳам кўрадиган бўлимларга, шунингдек туристик анжомлар электрон магазинга буюртмалар бериш мақсадида ташкил этилди. Қурилган қидирув тизими, масалан, нарх бўйича отел топиш, жойлашган ўрни, маълум тармоққа тегишлиги ҳақида ахборот олиш имконини беради. Таъкидлаш керакки, мазкур сервер кучли америкалашган: отелларнинг катта қисми Шимолий ва Жанубий Америкада жойлашган.
«Travelocity» ўз серверини сақлаш учун миллион доллар сармоя сарфлайди ва онлайн режимида билетлар сотиш ва товарларни реализация қилиш бўйича белгиланган режалардан ўзиб кетган. «Travelocity» даромад манбалари бўлиб ҳисобланади: ҳар бир буюрилган билетдан авиакоманиялар тўлайдиган комиссионлар: Интернет орқали савдо фирмаси билан олди-стоди якунлангач олинадиган тўловлар; серверда жойлаштирилган реклама эълонларидан тушумлар.
Ирландия “Gulliver” тизими туризм бўйича Ирландия Кенгаши ва туризм бўйича Шимолий Ирландия қўшма корхонаси сифатида 1992 йилда ташкил этилган. У глобал САЙТга биринчи мисоллардан бири бўлди.
Дастлаб фаолият бошлаганида у ҳам оперативлик, ҳам техник характердаги жиддий қийинчиликларга дуч келди. Асосий муаммо реал вақт режимида операциялар ва алоқа линияси ижара нархининг юқорилиги эди. Авиакомпаниялар бронлаштириш тизими билан тўғридан-тўғри каналлар орқали алоқа ўрнатиш бошланғич режада кўзда тутилмаганди. Тизим орқали олди-сотди ҳажми ва қиймати кўнгилдагидан узоқ эди.
Тизимдан тижорий фойдаланишга ўтилиши, 1997 йилда ирланд бозори стратегиясини глоб тизимининг юқори нархлари расман танқидий қараб чиқилди. 1997 йилда тизимларнинг муваффақиятли хусусийлаштирилиши хусусий сектор ва давлат ўртасида муносабатларни ўзгартириб, тизимда тақдим қилинган таклифларда муаммолар пайдо қилган бўлсада олға ташланган қадам бўлди.
Ҳозирги пайтда “Gulliver” тизими тижорий корхона ҳисобланади. Асосий акциялар эгаси йирик ирланд молия компаниясидир. Бунда туризм бўйича Ирландия Кенгаши ва туризм бўйича Шимолий Ирландия Кенгаши биргаликда 26 % акцияга эгалик қилаяпти. “Gulliver” тизими барча маълумотлар базаси ана шу тилга олинган кенгашларда жойлашган. «“Gulliver”» тизими – маълумотлар базаси барча ирланд туристик маҳсулотлари учундир. Бундан ташқари у бош акционер туристик бронлаштириш маркази фаолиятини кенгайтиришни таъминлайди. Бу марказ мижозларга асосан бепул алоқа каналларини, қўшимча туристик ахборотлар олиш ва хизматларни бронлаштириш имконини тақдим этади.
Миллий туристик ташкилот нуқтаи назаридан “Gulliver” тизими вазифаси (жаҳон бозорида ирланд туристик маҳсулотларини самарали электрон тақдимоти) ўзгарган эмас, лекин тизимдан тижорий фойдаланишга ўтиш, қабул қилинган қарорлар механизмига таъсир этди. Амал қилиб келаётган йиллари давомида “Gulliver” тизими узоқ йўлни босиб ўтди ва унга салмоқли маблағ сарфланади. Фақат хусусийлаштирилгандан кейингина Web – сайт ва бронлаштириш тизими Марказини яратиш жаҳон туристик бозорида реал катталикдаги иш бўлди. Кўрсатилганидек, бу анъанавий тақсимлаш каналлари тартибини бузиш деб ҳисобланган баҳсларга олиб келди. Тизимнинг келажаги ҳақида бир нарса дейиш қийин. У бозор иштирокчилари ўртасидаги ихтилофларни бартараф этиш билан бирга туристик ва моливий оқимларни тақсимлаб олишгача бўлган муаммоларни ҳал этилишига боғлиқ.
Ахборот технолгияларининг эртанги кунига келадиган бўлсак, ҳозирданоқ «классик»ка қараганда қизиқроқ вариантлар кўриб чиқилмоқда. Бугунги кунда ВАА – технология деган восита интенсив ривожланаяпти. У мобил телефонлардан электрон тижорат учун фойдаланиш имконини беради. “Gulliver ANVHRE” тизими худди шундай. Унинг шарофати билан Интернет ҳамиша мижознинг «чўнтагида туради». Мобиль телефони бўлганда истеъмолчи олдин қилинган бронлашни кўриши, ўзгартириши ёки бекор қилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |