Туризмда алоқа ва ахборот воситалари


Интернетда глобал дистрибьютор тизимининг интеграцияси



Download 178,5 Kb.
bet4/11
Sana17.07.2022
Hajmi178,5 Kb.
#814430
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Туризмда алоқа ва ахборот воситалари

Интернетда глобал дистрибьютор тизимининг интеграцияси. ГДС технологиясининг камчиликларидан бири шуки, ундан фойдаланиш анча мураккаб. ГДС биринчи версияси учун ноинтеллектуал терминал ёки фойдаланувчига нодўстона мураккаб синтаксисли матн тизими одатий ҳол ҳисобланганди. Технологияни эгаллаш анча вақт сарфлашни, оператор тайёрлашни талаб қиларди. ГДС кўп сонли ходимлар, айниқса тизимидан фойдаланиш учун турагентларни ўқитишга инструкторларни ёллашга тўғри келди. Фойдаланувчи учун нисбатан дўстона “Windovs” типидаги тизимни яратиш сари қўйилган қадам ГДС билан ишлашда зарур техник тайёргарлик талаб этилишини анча камайтирди ва фаолият доирасида тезкор юмушларни бажариш имконини туғдирди. Эндиликда операторга специфик синтаксис билими умуман керак эмас. Техник такомиллаштириш Интернет имкониятларига таяналадиган изчил йўлларни очди. Ҳозирги вақтда “Galilieo” бизнес фойдаланувчилар билан Интернет орқали бронлаштиришни амалга ошираяпти. Шундан келган буюртмалар улар танланган турагентга бажариш ва авиабилет ёзиб бериш учун жўнатилади.
Бундай типлар тизими ГДС ўз фаолияти самарадорлигини ошириш ва турагентни қандай қўллаб-қувватлаётганига ёрдам бераётганига яққол мисол бўлаолади.
ГДС қайси йўналиш бўйича ривожланмасин, баҳс талаб қилмайдиган ҳақиқат шундаки, у туристик бозорда онлайн режимида ишлаши зарур. Бизнесни кенгайтириш бўйича қўйилган ҳар бир қадамда олға қараб қандай ҳаракатланиш керак деган баҳсли савол вужудга келади. “Galilieo” ва “Amadиеs”, “Golilieo”, “Internet Travel Network” (онлайн режимида ишлаётган йирик АҚШ туристик компанияси) шериги ҳисобланишига қарамай очиқчасига улар хизматларидан фойдаланаётган турагентлар билан рақобатга киришилмасликларини айтдилар.
“Worlaspan” бу муаммони ечишга бошқача ёндашаяпти ва “MSN Expedia” ва “Bixtravel.com” да иштирок этиб, онлайн режимида ишлаётган агентларни технологик қўллаб-қувватлашни таъминлашга интилмоқда. “Sabre” онлайн режимида бозорда сотишда бевосита очиқчасига рақобат қилмоқда. Бунда ўзининг шахсий “Travelocity” турагентлигидан фойдаланмоқда. “Sabre” шунингдек “BTS” номи остида корппоратив турагентлик тизимини яратган. Бу «Trovelocity» га қўшимча маҳсулот ҳисобланади. Бу корхонада улар “Carlson Waqon Lits” ва “BTI Amepica” – АҚШ икки корпоратив турагентлиги шерикларига айландилар.
Интернет берадиган афзалликлар англаган ҳолда ГДС раҳбарияти мижозлар учун янги тип уланишларни ўйлаб топишдан тўхталганлари йўқ.
Интернет тармоқларидан туристик бизнесда янада кенгроқ фойдаланаётгани муносабати билан «Amadeus» да қатор дастурлар яратилган. Улар йирик халқаро тармоқлардан эркин фойдаланиш ва унинг мижозлари билан ишлаш имконини беради. Энди «Amadeus» агентлиги ўз саҳифаларида ёки тармоқлари саҳифаларида ўз туристик маҳсулотлари ҳақида ахборотлар жойлаштиришни ва “Wored Wide Wed” орқали бронлаштиришни амалга ошириши мумкин. Саёҳатчиларнинг бевосита ўзлари бронлаштириш имкониятлари ҳам бор. Глобал тармоқ яқиндагина ўз мижозларини “Publie Internet” орқали улай бошлади. Бу унинг техник имкониятларини сезиларли кенгайтирди ва тарифларни пасайтиришга имкон берди.
“Amadиеs” доирасида иккита махсус масҳулот ишлаб чиқилган: “Pro Wed” ва “Pro Clent Server”. Биринчиси ёрдамида мижоз ўз компьютеридан сертификация номерини олиши ва системалар сайтига кириши ва унинг имкониятларидан фойдаланиши мумкин. “Pro Clint Serves” эса мижоз компьютерини мураккаброқ уланишини амалга оширади – аввал “Amadиеs” нинг яқинроқ вакилига сервери билан, кейин шиша толали алоқа бўйича тизимнинг асосий сервери билан улайди. Бунда мижозга тўлиқ функционал агентлик терминали “Pro Tempo” қуйилади. Фойдаланилаётган компьютерларга талаб минимал: ҳеч бўлмаса “Windows” – маълумотларни ҳимоя қилишни фаоллаштириш функцияси учун “Vritual Private Network” (VPN) бўлса кифоя.
Тизимлар билан таниш эмас, унча катта бўлмаган турагентлик бошлаб “Pro Wed” билан бемалол кифояланиши мумкин. Лекин икки ва кўпроқ терминалдан фойдаланиш зарурати туғилса, яхшиси «Pro Clint Server» ни танлаган маъқул. Агар буюртмачида Интернетга чиқиш йўқ бўлса, фирма буни махсус баҳода ташкил этиши мумкин. Бунинг устига яна параллел равишда “Amadиеs” дан ҳам, Бутунжаҳон туридан ҳам фойдаланиш мумкин.
Европа, Африка ва Яқин Шарқда кўпчилик турагентлар Интернет фақат уларнинг маҳсулотларини реклама қилади деб ҳисоблайдилар. Аммо бироқ бу у бажарадиган ишнинг ҳаммаси эмас. Худди шунинг учун “Worldspan” биринчи глобал компаниялардан бири бўлди, у 1998 йилда РС стандарт дарвозаси Интернетга киришни таклиф этди.
“Worldspan Gateway Plus” (интернетга дарвоза) маҳсулоти Windows – версияси “Gateway Plus” барча стандарт имкониятларидан фойдаланишдан ташқари, турагентларга “X25-Worldspan” системасида Интернетга олис уланишларни амалга ошириш, шунингдек идоралар ўртасида файллар алмашиш тизими ва электрон почта билан ишлаш имконини беради. Барча фойдаланувчилар учун марказлашган маъмуриятчилик таъминланади. “Worldspan” Интернет учун бошқа маҳсулотни – “Internet Boolinq Enqine” ни ҳам таклиф қилади. Турагентлик интернетда мижоз ташриф буюрадиган ўз саҳифасини очади. Унда мижознинг ўзи мустақил равишда таклиф этилаётган хизматлардан фойдаланилади.
“Worldspan”нинг Интернет учун яна бир ишланмаси “Dates Destinations” дастуридир. У турагентлар мижозлари учун онлайн бронлаштириш имконини беради. Дастур турагентликларни бозорда ҳаракатланиш воситаси ҳисобланади. Мазкур маҳсулот уларнинг потенциал мижозлари даврасини кенгайтиради. Чунки у орқли мижоз исталган вақтда, дунёнинг исталган нуқтасига кириб бора олади ва фойдаланиш ҳам оддий.
“Worldspan Net” дастури учун Интернет алоқа канали сифатида фойдаланилади. Турагентликлар унча катта бўлмаган бронлаштириш ҳажми билан бу дастурдан фойдаланишлари мумкин. “Worldspan Net” версиясига уланиш учун Интернетга кириш имкони бўлса кифоя. Электрон тижоратнинг келажаги катталигига ҳозир ҳеч ким шубҳа қилмайди. “Worldspan” эса етакчилардан бири ҳисобланади. “Galilieo International” компанияси янада илгарилаб кетди ва ўзининг телекоммуникацион “Quantitade” шўъба компаниясини яратди. Мақсади – барча мамлакатлардаги мижозларга арзон ва сифатли алоқа хизмати кўрсатиш, шунингдек Интернет стандарт протоколлари бўйича ҳам.

Download 178,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish