Web – сайтда умумий ахборот. Ахборотлар маданий анъаналар ва урфодатлар муҳим роль уйнайдиган ёки алоҳида хусусиятлар касб этган минтақа (регион)лар учун аҳамиятлидир. Чунки потенциал туристларни кўпинча ана шулар ўзларига жалб этади. Ким илгари туристик минтқа ҳақида базавий маълумотлар олмаган бўлса, қаерга бориш керак, иқлим ва регион географияси қандай, аҳолиси нима билан банд, замонавий воқеалари, тарихи, маданияти, урф одатлари, телекоммуникацион хизматлар, жамоат транспорти, дўконларнинг ишлаш вақти каби маълумотларга зарурат бўлади.
Одатда ёрдамчи ахборотлар сайтга юкланган кенг ва батафсил матнлардан иборат. Бундан қочиш керак – Web сайт ташриф буюрувчига матнни ўқиш ёки уни ўтқазиб юбориш имконини бериши лозим. Муваффақиятли сайтлар кўп сонли саволлар бўйича батафсил ахборотларни таклиф қилади ва бунда самарали индекслар тизимига эга. Улар ташриф буюрувчига фақат уларни қизиқтирувчи маълумотларни танлашга кўмаклашади. Материал мазмуни оддий ва тушунарли тарзда бериалади.
Энг яхши сайтлар «Ахборот алмашиш тахтаси» га эга. Бир фойдаланувчи туристик муаммолар бўйича саволлар бериши, бошқаси уларга жавоб бериши мумкин. Саволлар ва жавобларни сайт кирган ҳар қандай ташриф буюрувчи ўқиши мумкин. Бу ташвишланган саёҳатчилар катта давраси учун ажойиб ахборот узатиш усуллидир. Унда бошқа вақтда ишлатилмаган мавзулар қўшилган. Онлайн режимида баҳсли форумлар ҳам таклиф этилиши мумкин.
Унда иштирок этишни хоҳловчилар руйхатдан ўтишлари керак.
Саёҳатнинг интерфаол режаси қуйидаги мавзулар бўйича ахборотлар сўрашга имкон беради: туристик минтақага қандай етиб бориш керак, қаерда жойлашиш мумкин, туристик марказда нима билан шуғулланиш мумкин, қанақа диққатга сазовар жойлар бор ва ҳ.к. Воқеалар, экскурсиялар, транспорт масаласи қандай. Сўнгра ташриф буюрувчига улар сўраган хизматларни етказиб берувчилар руйхати тақдим этилади. Web – сайт етказиб берувчи ҳақида унинг исми шарифи, манзили, телефон рақами ва факси, фотосурати, хизматлар нархи ва уларнинг қисқача тафсилоти баён қилинган батафсил маълумотларни тақдим этади. У шунингдек электрон почтаси ва зарур реквизитларини хабар қилган ҳолда етказиб берувчига тўғридан-тўғри чиқиш имконини беради. Маҳорат билан тузилган брошюра (китобча) туфайли фойдаланувчи махсус папкада компьютер хотирасида керакли саҳифани сақлайди. Бу унга кейинчалик уларни кўриб чиқиш ёки қайта кўчириб олиш имконини беради. Саёҳатнинг интерфаол режаси эса бир қатор мезонлар асосида фойдаланувчи танлаган маршрутни тузиш, характерлаш имконини яратади. Буларнинг барчаси сайтдан олинган ахборотлардан қониқиш даражасида ва маршрутни ишлаб чиқиш жараёнларида фойдаланувчини диққат – эътибор билан тўғридан-тўғри иштирок этишини талаб қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |