Интернет портали – бу биринчи сайт унга фойдаланувчи тармоққа киришда ташриф буюради. Браузер тармоғининг дастур таъминоти уй – саҳифаси деб аталган саҳифани яратиш имконини беради. Бу Web –сайт бўйича автоматик жимлик фойдаланувчи онлайн режимига чиқишда дисплей экранида пайдо бўлади. Ҳар бир порталнинг вазифаси ўз уй саҳифасини шакллантириш. Интернет хизмати провайдери билан шартнома имзолаб, истеъмолчи дастур таъминот олади, тугмача босилиши билан автоматик тарзда уй саҳифаси пайдо бўлади, моҳиятан бу правайдер Web –сайтидир. Айрим кўпроқ машҳур порталлар провайдерлар ҳисобланади, масалан, AOL ёки “Compu Serve”, лекин Excite Hotbot каби қидирув директориялари ёки янгиликлар сайти CNN ҳам портал бўлишлари мумкин. Фойдаланувчилар ишончини қозониш учун кўпчилик порталлар ўз хоҳишига кўра бўлимлар танлаб уй саҳифалари мазмунини алмаштириш имконини таклиф қиладилар.
Порталлар ахборот жараёнлари ва маълумотлар оқимини назорат қилади. Тармоқда фаолиятни амалга оширишни хоҳловчи ҳар қандай туристик корхона портал билан шерикчилик ҳақида жиддий ўйлаб кўриши керак. Портал эгалари нуқтаи назаридан туристик корхона қимматли ахборотлар тақдим этади, бу фойдаланувчиларни қизиқтириши шубҳасиз. Шунинг учун ҳам порталлар сифатли маҳсулот таклиф этиши мумкин бўлган туристик корхоналар билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдордирлар.
Туристик сайтлар хусусиятлари ва элементлари. Фойдаланувчи учун Web – сайтга кириш уй саҳифаларидан бошланади. Бу саҳифалар мазмуни ва моҳияти жиҳатидан қизиқарли ахборотларга бой бўлиб, туристик марказларга жалб қилиш жозибаси юқори даражада бўлади. Бу эса ҳал қилувчи омиллар ҳисобланади. Сайтга ташриф буюрувчиларнинг сони ҳам шуларга боғлиқ. У истеъмолчини қизиқтириш, унинг дунё қарашини кенгайтириш имкониятига эга. Интернетда уй саҳифалари «намунали» сайтлар бўлишига қарамай, ташқи кўриниши билан ҳам, мазмуни билан ҳам бир-биридан фарқ қилади. Улар бир неча умумий қирраларга яъни хусусиятларга эга бўлиб, одатдагидек ташриф буюрувчига катта ҳажмда ахборотлар таклиф қилади. Улар оддий ва тушунарли тарзда баён этилган, сайт мазмуни ҳақида тасаввур беради, туристик марказнинг қисқача тафсилотини, фотосуратларни, карталарни, жадвалларни, логотип (фирма белгиси) ларни тақдим этади.
Ҳаммадан кўп ахборотга эга уй саҳифалари эмас балки, қўшимча маълумотлар берувчи, бутун сайт мазмунига энг яхши мумиоланган ахборотлар тақдим этувчи уй саҳифалари самарали ҳисобланади. Туристик марказнинг ижобий қиёфаси ҳам жуда муҳимдир. У ташриф буюрувчи уй саҳифаси мазмунини янада тўлдиради. Агар «Жойлаштириш воситалари» ёки «Туристик фаолияти» каби бўлимчалар руйхатини очувчи катта бўлимлар бўлса, яхши масалан, «Пансионатлар», «Меҳмонхоналар» ва «Кемпинглар» деган. Бу фойдаланувчига керакли ахборотни тез топиб олишга имкон беради ва «қадамлар»ни қисқартиради. Индексациянинг бундай усули бутун сайт давомида фойдаланилади. У вақтни анчагина тежайди ва қидирувнинг самарали усули ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |