2- МАВЗУ. ТУРИЗМНИНГ РИВОЖЛАНИШИДАГИ АСОСИЙ ОМИЛЛАР
2.1. Ўзбекистоннинг туристик ресурслари.
2.2. Туризм иқтисодиёти ва менежментиётининг статистик маълумотлари
2.3. Туристларни Ўзбекистонга жалб қилишмуаммолари ва истиқболлари.
2.4. Туризмни ривожлантиришда ҳукумат ва хусусий секторларнинг роли.
2.1. Ўзбекистоннинг туристик ресурслари.
Мамлакатимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти таркибидаги Жаҳон туризм ташкилотининг тўлақонли аъзосидир ва эътиборли томони шундаки, Ўзбекистон 2012 йилдан буён ушбу нуфўзли ташкилотнинг Ижроия қўмитаси ни бошқариб келмокда.
«Ўзбектуризм» миллий компанияси ва бир қатор туристик фирмаларЯпония, Россия, Германия ва Европанинг бошқа бир қанча мамлакатлари, Шартсий Осиёдаги давлатлар билан ҳамкорлик қилмоқда ва бу ҳамкорликни кенг айтириш борасида изчил иш олиб бормоқда.
Туризм мамлакатимиз иқтисодиётининг жадал ривожланаётган хизмат кўрсатиш индустрия соҳаси бўлиб, унда кўрсатиладиган хизматлар ҳам олиш ресурслари мавжуд бўлган ҳудудларга сайёҳлар томонидан бориб истеъмол қилинади. Туризм меҳнатни кўп талаб қиладиган тармоқ сифатида нафақат туризмда, балки саёҳатчилар истеъмол қиладиган хилма-хил маҳсулот ва товарларни ишлаб чиқарадиган саноат, қишлоқ хужалиги ҳамда уларга хизмат кўрсатадиган транспорт ва инфратузилма тармоқларида ҳам кўплаб иш ўринларини яратишга, шунингдек, мамлакатга хорижий валюта тушумларини купайтиришга, шу асосларда итстисодий фаолиятни сезиларли кенг айтиришга имконият яратади.
Ўзбекистон ўзининг ғоят хилма-хил ва бой туристик ресурсларга эга катта ҳудуди, кўплаб туристик талаб ва эҳтиёжларга эга куп сонли аҳолиси ҳамда туризм соҳаси мустаҳкам асосга қўйилган мамлакат сифатида алоҳида ажралиб туради. Глобал нуқтаи назардан мамлакатимиз дунё текисликларида экологик оптимум ҳисобланган 40-параллел (40О шимолий кенг лик) яқинида жойлашган (мазкур параллел Самарқанд шаҳридан ўтади). Мамлакатимизнинг 21 фоиз ҳудудини эгаллайдиган тоғ зонасида шунга мос экологик оптимал тоғ муҳити ва шароити мавжуд бўлиб, бу ерда паст тоғ, ўрта тоғ, баланд тоғ зоналари бирин-кетин алмашинади. Шу сабабдан мамлакатимизда йил фасллари нормал алмашинади, бундай шароит барча фаслларда туристик хизмат кўрсатишни йил давомида ўзлуксиз амалга оширишга имкон беради.
Умуман мамлакатимизнинг ягона туристик макони бир-бири билан ўзвий боғлиқ, айни пайтда ўзаро катта фарқ қиладиган ўзига хос чўл (сахро), суғориладиган текислик зонасининг водий ва воҳалари, тоғ ландшафтлари мажмуаларидан таркиб топган бўлиб, улар турли йўналишдаги туризм ўчоқлари ва марказларини барпо этишга мустаҳкам табиий асос бўлиб хизмат қилади. Бунда халқаро сайёҳликда инновацион йўналиш сифатида жадал ривожланаётган экологик туризм учун мамлакатимизда ғоят қулай шарт- шароитлар ва имкониятлар мавжудлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Экологик туризм табиат билан кишиларнинг ўзвий боғлиқлиги ва бевосита мулоқотини ривожлантиришга ва табиатда, хўзур-ҳаловат, мадад, қувват, билим, ташкил этувчиларга эса катта даромад олишга, умуман, экологик-итстисодий бартсарорлик ва мувозанатни сақлаган ҳолда фаол ҳам олишга асосланади, анъанавий кўнгил очиш, маиший қулайлик (комфорт) эса иккинчи ўринга тушади. Унда юқори даражада кимматбаҳо хизмат кўрсатадиган меҳмонхоналар ўрнини оддий чодир, уй-меҳмонхона ва кемпинглар, табиат қўйнида дам олиш, саёҳат эгаллайди.
Мамлакатимизда кўплаб тарихий-маданий мерос объектларидан ташқари сайёҳларни ўзига жалб қиладиган минглаб табиат - рекреатсия - соҳломлаштириш объектлари Ўзбекистоннинг ғоят катта туризм (биринчи навбатда экологик туризм) имкониятлари мавжудлигини курсатади. Уларга сазовор кўплаб ғорлар, ажойиб шаклли соялар, даралар, ер қатламлари очилиб қолган жойлар, шаршара ва шифобахш бўлотслар, катта ёшдаги улкан дарахтлар, шунингдек, гўзал, ранг-баранг, ҳаво ва суви мусаффо, табиати шифобахш ландшафтлар киради. Табиатни мухофаза қилиш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 17 мингдан ортиқ табиий сув оқимлари, 51 та сув омбори, 500 дан ортиқ кўл, кўплаб каналлар, 1500 га яқин катта бўлоқлар, 525 та тоғ мўзликлари бор. Республикамизда ўсимлик дунёсининг 4100 тури, ҳайвонот оламида 97 турдаги сут эмизувчи, 424 турдаги суш, 58 турдаги рентилия ва 83 турдаги балиқлар мавжуд. Мамлакат ўрмон фонди майдони 9,4 миллион гектарни ташкил этади.
Туризмни ривожлантиришда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг (МЭТҲ,) туристик салоҳияти ва имкониятларидан Ўзбекистон Республикасининг «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги (2004) Қонуни талабларига мувофиқ самарали фойдаланиш энг истиқболли йўналиш ҳисобланади. Мамлакатимизда МЭТҲ,ларнинг умумий сони 28 та бўлиб, улар23,3 минг км кв майдонни ёки мамлакатимиз ҳудудининг 5 фоиздан кўпрогини эгаллайди. МЭТҲ,лар таркибида 8 та қўриқхона, 2 та миллий боғ, 3 та табиий питомниклар, 10 та буюртмахона, 5 та табиат ёдгорликлари мавжуд. Истиқболда яна умумий майдони 81,1 минг км2 бўлган 29 та муҳофаза этқиладиган табиий ҳудудлар объектларини янгидан ташкил этиш режалаштирилмоқда (шу жумладан, 5 та қўриқхона, 2 та миллий боғ, 11 та буюртмахона, 2 та биосфера резервати ва бошқалар).
Булардан ташқари, катта майдонларни эгаллайдиган муҳофаза этиладиган ланд- шафтлар (курорт табиий ҳудудлари, рекреатсия зоналари), ов хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ерлари ҳам туризмда фойдаланиш учун муҳимаҳамиятга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |