2.2. Туризм иқтисодиёти ва менежментининг статистик маълумотлари
Ўзбекистонда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш жиҳатидан хизматларсоҳаси иқтисодийўсишнинг муҳим омилига айланмоқда. Хизматларни ривожлантиришни фаоллаштиришга тадбиркорлик ташаббусларини янада кенг айтириш, янги истиқболли сервис турларини тезкор ривожлантириш, хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш учун қулай шароитлар яратишга қаратқилган Хизмат ва сервис соҳасини ривожлантириш дастўрининг қабул қилиниши ва амалга оширилиши мухим таянч бўлди.
Сервис фаолияти, Дастур ижроси даврида, 9 та устувор йўналиш бўйича ўсиш суръатларини ошириш ҳисобига иқтисодиётнинг нисбатан истиқболли ва тез ривожланувчи тармоғига айланди. Аввал асосан давлат томонидан тақдим этилувчи хизматларни ҳозирда истеъмол талабига қаратилган хусусий сектор корхоналари кўрсатади. Натижада, ЯИМдаги хизматлар улуши 2000 йилдаги 36,9 фоиздан 2015 йилда 54,5 фоизга ошди. Йил якунлари бўйича хизмат кўрсатишнинг ўсиш суръатлари 116,6 фоизни ташкил этиб, хизмат кўрсатиш соҳасининг ЯИМдаги улуши мунтазам ортмокда. Тармоқнинг таркибий тузилмасида ўзгаришлар кўзатилмоқда, жумладан, транспорт хизматлари, савдо ва умумий овқатланиш хизматлари ўрни мустаккамланмокда.
Шу билан бирга хизматлар соҳасининг бошқа турлари бўйича ҳам ижобий натижалар кўзатилмоқда. Жумладан, молиявий хизмат турлари 133,9 фоизни, қишлоқ хўжалиги техникасини таъмирлаш хизматлари 124,6 фоизни, технологик жиҳозларни таъмирлаш
фоизни, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 124,1 фоизни, компютер дастурлаш хизматлари 121,6 фоизни, қурилиш хизматлари 118,3 фоизни, савдо ва умумий овқатланиш хизматлари 117,5 фоизни, туристик хизматлар116,0 фоизни, соғлиқни сақлаш хизматлари 114,2 фоизни ташкил этган.
Шу билан бирга, Президентимиз маърўзасида мамлакатимизда, Айниқса, қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида ҳали-бери фойдаланилмаётган катта резерв ва имкониятлар мавжудлигини тан олишимиз ҳамда бунга алоҳида эътибор қаратишимиз зарурлиги белгилаб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг «2012-2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастури туғрисида»ги Қарори мамлакатимизда хизмат кўрсатиш соҳасининг янада ривожланишига кенг имкониятлар яратди. Ҳозирги кунда мамлакатимизда хизматларнинг юқори технологияларга асосланган ва бозор иктисодиётига хос бўлган турлари жадал суръатлар билан ривожланмокда. Президентимиз ўз маърўзасида қайд этганидек, 2015 йилда, жумладан, хизмат кўрсатиш соҳасини тезкор ривожлантириш ҳамда мамлакатимизда комплекс чора-тадбирлар дастўрини амалга ошириш ҳисобидан қарийб 1 миллионта янги иш ўрни ташкил этилди.
Хизмат кўрсатиш соҳасини жадал ривожлантириш, авваламбор, қишлоқ жойларда кўрсатилаётган хизматларнинг тўрини кенг айтириш ҳамда сифатини яхшилаш ва бунинг асносида мамлакатимиз иктисодиётини барқарор ва жадал ривожлантиришда, аҳолининг бандлигини таъминлаш, даромадини кўпайтириш ва фаровонлигини юксалтиришда хизмат кўрсатиш соҳасининг роли хамда ахамиятини ошириш ҳозирги кундаги долзарб масалалардан бирига айланмокда.
Таъкидлаш керакки, 2012 йилда кқабул килинган 2012-2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастури ўз ичига куйидагиларни олган:
2012 йилгача мамлакатимизнинг ялпи ички маҳсулотида хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши 55 фоизгача оширилишини назарда тутадиган 2012-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси бўйича хизмат кўрсатиш соҳасининг асосий турларини ривожлантиришнинг максадли параметрлари;
2012-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси минтакалари бўйича хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг мақсадли параметрлари;
Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш дастури мақсадли парҳаметрларининг белгиланган муддатларда сифатли ҳамда тўлиқ ҳажмда амалга оширилиши юзасидан шахсий жавобгарлик тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви идоралари, корхона ва ташкилотларнинг рахбарлари зиммасига юкланган.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенг аши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган ҳолда, қуйидагиларни ишлаб чиқди:
2012-2016 йилларда хизмат кўрсатиш соҳасини шаҳарлар, туманлар ва хизмат турлари бўйича ривожлантиришнинг ҳудудий дастурлари;
2012-2016 йилларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг ҳудудий дас- турларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар комплекси.
Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг ҳудудий дастурлари ва уларни амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқишда эса куйидагиларга алоҳида аҳамият берилган:
хизмат кўрсатиш соҳаси таркибини янада такомиллаштириш, аҳоли ўртасида талаб катта бўлган замонавий хизмат турлари билан бозорни жадал ривожлантириш ва тўлдириш;
Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларининг қурилишини режалаштиришда, тасдиқланган меъёрлардан келиб чиққан ҳолда, минтақалар аҳолисига турли ижтимоий ва коммунал-маиший хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва улардан фойдаланиш имкониятларини кенг айтириш;
биринчи навбатда қишлоқ аҳоли пунктларида хизмат кўрсатиш корхоналарини ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳасига оилавий тадбиркорлик субъектлари ҳамда ихтисослашган касб-хунар коллежлари ва олий таълим муассасалари битирувчилари орасидан ёшларни кенг жалб этиш.
Ушбу дастурга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банкнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари бўйича «Микро- кредитбанк» ОАТБ маблағлари хисобидан 2012-2016 йилларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга йўналтириладиган имтиёзли кредитлар ажратилиши белгиланган. Ана шу кредит ресурсларини асосан қуйидагиларга йўналтириш режалаштирилган:
ажратиладиган имтиёзли кредит ресурслари хизмат кўрсатиш соҳасининг янги объектларини барпо этишга, шунингдек, хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилган амалдаги тадбиркорлик субъектларини техник ва технологик жихозлашга (қайта жиҳозлашга) мақсадли тарзда йўналтирилади;
имтиёзли кредит ресурсларини олиш учун устувор ҳуқуқ қишлоқ жойларда хизмат кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларига берилади.
алока ва ахборотлаштириш (мобил телефон алокаси хизматлари, Интернет тармоғига уланишни таъминлаш, телевизион кабел алокаси, почта ва электр алокаси хизматларини киритган ҳолда). Қабул килинган дастурларни амалга ошириш йилларида (2006-2015 й.) хизматлар соҳасининг иқтисодиётнинг бошка тармоқ ва соҳаларига нисбатан илгариловчи ўсиш суръати кўратилган. Бу даврда ишлаб чиқарилувчи хизматлар ҳажми саноат ва қишлоқ хўжалигидаги ўсишдан сезиларлича илгарилаб, 3 баробарга ошди. Хусусан, 2015 йил якунлари бўйича саноат ишлаб чиқариши 108 фоиз ва қишлоқ хўжалиги - қарийб 107 фоизни ташкил этди. Ушбу соҳанинг тузилмаси ва сифат ўлчамлари савдо ва умумий овкатланиш, транспорт, тураржой-коммунал хизматлар ва маиший хизмат сингари тармоқларнинг устунлиги билан тавсифланади. 2015 йилда хизматлар соҳасининг ўсиш суръати асосан анъанавий хизмат турлари ҳисобидан (116,6 фоиз) таъминланди.
Асосий ҳисса транспорт хизматлари (112,1 фоиз), савдо ва умумий овқатланиш хизматлари (118,1 фоиз)га тўғри келади. Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (115,4 фоиз), молия (130,0 фоиз), туристик ва меҳмонхона хизматлари (115,9 фоиз) бўйича хизматлар нисбатан юқори суръатда ривожланди.
Хизматлар соҳасининг янги инновацион тармоқлари ЯИМ таркибидаги (ЯИМнинг ўртача 2-3 фоизи) бирмунча кичик улушга карамай, илгариловчи ўсиш йўналишига эга. Масалан, мобил телефон алоқаси хизматлари, Интернет тармоғи, телевизион кабел алоқаси, почта ва электр алоқаси хизматлари сўнгги 5 йилда таркибий ўзгаришлар ҳисобига бир неча баробарга ўсиб бормоқда.
Натижада, бозор хизматларининг умумий таркибида анъанавий транспорт хизматлари улуши (2009 йилдаги 110,4 фоиздан 2015 йилда 112,2 фоизга) ўсди. Шу билан бирга, алока ва ахборотлаштириш (2009 йилдаги 121,6 фоиздан 2015 йилда 115,4 фоизга) камайган ва молия хизматлари улуши (2009 йилдаги 124,7 фоиздан 2015 йилда 130,0 фоизга) ошган.
Do'stlaringiz bilan baham: |