2.3.Туристларни Ўзбекистонга жалб қилиш муаммолари ва истиқболлари.
Ривожланган мамлакатлар тажрибасидан маълумки, туризм тараққиёти учун фақатгина жозибадор масканлар мавжуд бўлишининг ўзи етарли эмас. Махаллий туристик инфратузилмани ҳам етарли ривожлантириш лозим, яъни ҳудудда ички туризмнинг ҳам ўрни катта бўлиб, ундан даромад олиш, мақаллий аҳоли талабларини қондириб, унга хизмат кўрсатиш, аҳолининг савиясини ошириш, одамларни иш ўринлари билан таъминлаш имкониятларини ривожлантириш мақсадга мувофиқдир.
Давлат амалга оширилаётган чора-тадбирлар туфайли Ўзбекистон йил сайин туризм ўлкасига айланмоқда. Бу, ўз навбатида, халқаро алоқаларни ривожлантириш, халқимизнинг бошқа миллатлар билан ҳамкорлигини кучайтириш имконини бермоқда. Ўзаро ҳамкорликнинг кучайиши эса мамлакатимизга жалб этилаётган хорижий инвестициялар ҳамда туристик хизмат экспортининг ўсишига ҳисса қўшмоқда.
Бугунги кунда туризм жаҳон иқтисодиётининг етакчи тармоклари доирасида учинчи ўринни эгаллаб келмоқда. Европанинг ривожланган давлатлари, жумладан, Франция, Швейцария, Австрия, Италия, Испания, Дания, Германия, Финляндия, Шимолий Америка ва бошқа мамлакатларнинг фуқаролари мунтазам равишда саёҳат килмокда ва мамлакат даромадининг асосий қисми туристик фаолият ҳисобига амалга оширилмоқда.
Дунё бўйича туристик хизматларнинг етакчи экспортчилари сифатида Испания, Франция, Италия, АҚШ майдонга чиқаётган бўлса, импортни амалга оширувчилар- Германия, Япония, Буюк Британия ҳисобланади. Шунингдек, ушбу мамлакатлар, хусусан, Германия ва АҚШ халаро туризм доирасида актив балансга эга, ички туристик бозорда хизматлар даражаси ва нархининг юкорилиги билан характерланади.
Ҳозирги вақтда сайёҳлик индустрияси жаҳон иқтисодиётининг энг сердаромад ва тез ривожланаётган тармоқларидан бирига айланди. Жаҳон сайёҳлик ташкилоти маълумотларига кўра, бугунги кунда унинг улушига жаҳон ялпи маҳсулотининг 10 фоизи, хизматлар экспортининг 30 фоизи, дунё ишчи кучининг 9 фоизи, барча инвестицияларнинг 11 фоизи, солиқ тушумининг 5 фоизи, хизматлар савдосининг 33 фоизи тўғри келади, бу соҳада 235 миллион киши банд бўлиб, сайёҳлик хизматларидан тушган даромад ҳажми триллион АҚШ долларидан ошиб кетди. Туризм экспорти дунёда нефт ва автомобил саноатларидан кейин учинчи ўринни эгаллайди ва кўплаб мамлакатларда валюта тушумининг муҳим манбаи ҳисобланади.
Ушбу рақамлар туризм жаҳон иктисодиётининг барқарор ривожланиши, кўплаб янги иш ўринларини яратиш, экспорт ҳажмини ошириш, халаро муносабатларни яхшилашнинг энг муҳим омилларидан бири эканлигини исботлайди. Сайёҳлик соҳаси, бир томондан, аҳолининг турмуш даражаси, даромади ва фаровонлигининг ошиб бориши билан бевосита боғлик бўлса, бошка томондан, инсоннинг жисмоний, маънавий ва психологик жиҳатдан соғлигини мустаҳкамлаш орқали ишлаб чиқариш холати ва меҳнат унумдорлиги даражасининг ошишига ҳам сезиларли ижобий таъсир кўрсатади.
Ҳозирги кунда туризмнинг мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотидаги улуши 2 фоиздан зиёд бўлиб, соҳада 200 мингдан ортиқ киши меҳнат қилмокда. Мамлакатимизда сайёҳлик хизматини амалга оширишга лицензияси бўлган 1181 та туристик корхоналар фаолият кўрсатмокда. Уларнинг 559 таси туроператорлар, 622 таси меҳмонхона хўжаликлари бўлиб, улар 110 та халаро сайёҳлик маршрутлари бўйича хизмат кўрсатмокда. Юртимизга 2015 йилда дунёнинг 70 дан ортиқ давлатидан 2 миллиондан зиёд ташриф буюрган. Сайёҳлик хизматлари экспорти ҳажми эса 1 миллиард доллардан зиёдни ташкил этди. Мамлакатимизда 2015 йилда 2014 йилга нисбатан туристик хизматлар хажми 15,9 фоизга, туристик хизматлар экспорти эса 12,9 фоизга ўсган. Туризм соҳасини ривожлантиришнинг минтақавий дастурларини амалга ошириш доирасида 814 та янги иш ўринлари барпо этилди.
Сайёҳлик соҳасининг миллий иқтисодиётда салмоқли ўринни эгаллашида давлатимиз раҳбарияти томонидан соҳага алоҳида эътибор қаратилаётгани муҳим аҳамият касб этяпти. Айниқса, Юртбошимизнинг 2014 йил 1-3 октябрда Самарқандда ўтказилган БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти ижроия кенг аши 99-сессиясининг очилиш маросимидаги нутқи яқин ва узоқ истиқболда сайёҳлик соҳасини ривожлантириш масалаларида ғоят дастурий асос бўлиб хизмат қилади. Унда Ислом Каримов қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратди: «Биз улкан Сайёҳлик салоҳияти ҳақида гапирганда, биринчи навбатда, мамлакатимиз ҳудудида шаклланган ва ривожланган энг қадимий сивилизация ва маданиятлар, қоятошлардаги ёзувлар ва иероглифларни, ноёб тарихий обидалар, моддий маданият ва меъморликнинг улуғвор ҳамда бетакрор намуналарини назарда тутамиз. Шу билан бирга, ўзининг жозибаси ва таровати билан дунёдаги энг яхши дам олиш масканларидан қолишмайдиган гўзал табиатимизнинг бойлиги ва хилма-хиллигини ҳам бу борадаги энг катта имкониятларимиз қаторида кўрамиз. Буларнинг барчаси мамлакатимизни жаҳон туризми марказларидан бирига айлантириши мумкин ва зарур».
Халқаро ҳамжамият Ўзбекистоннинг фаровонлик даражасини ҳамда туристик салоҳиятини юкори баҳоламоқда. Нуфузли «Лэгатум» халқаро институти (Буюк Британия) ҳар йили янгиланиб борадиган Дунё мамлакатларининг фаровонлик индексининг 2014 йилги натижаларини эълон қилди. Унда улушига ер юзи аҳолисининг 96 фоизи ва жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 99 фоизи тўғри келадиган дунёнинг 142 мамлакати қамраб олинган бўлиб, мазкур индекс 89 кўрсаткич бўйича аниқланади. Баҳолаш натижаларига кўра, Ўзбекистон мазкур рейтингда 57-ўринни эгаллади ёки Греция, Руминия, Украина, Мексика, Россия, Индонезия, Сербия, Озарбайжон, Грузия, Туркия ва бошқа кўплаб давлатларга қараганда юқори ўринга эга бўлди.
Фаровонлик даражаси, айни бир пайтда, туризм хизматларига талабнинг ошиб боришини, соҳа ривожланиши учун ғоят қулай шарт-шароитлар мавжудлигини ҳам ифодалайди. Шу сабабдан туризм соҳаси бўйича ҳам Ўзбекистон дунёнинг етакчи давлатлари қаторидан ўрин олиш имкониятига эга. Ўзбекистон 1993 йилдан Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг аъзоси бўлиб, сайёҳлик кўлами ва тарихий қадамжолари кўплиги бўйича дунёда етакчи ўн мамлакат қаторига киради. Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шахрисабз ЮНЕСКОнинг Жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган. Рим шаҳри билан бир қаторда «Абадий шаҳар» дэган ном билан дунёда шухрат қозонган Самарқанд Сайёҳлик салоҳияти бўйича жаҳондаги етакчи шаҳарлардан бири бўлиб, бориб кўриш албатта зарур бўлган дунёдаги 50 та шаҳардан бири сифатида эътироф этилади. Ҳозирги кунда мамлакатимизда 7570 та маданий мерос объектлари давлат муҳофазасига олинган бўлиб, шундан 2330 таси меъморчилик, 1138 таси монументал ёдгорликлар, 157 таси диққатга сазовор жойлардир. Уларнинг аксарият катта қисми халқаро аҳамиятга эга объектлар қаторда ига киради.
БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош котиби Талеб Рифаий мазкур ташкилотнинг Самарқандда ўтказилган 99-сессиясининг очилиш маросимидаги нутқида Ўзбекистонда мавжуд туризм инфратузилмаси - замонавий аэропортлар ва темир юл коммуникациялари, меҳмонхона ва ресторанлар тармоқи Ўзбекистоннинг сайёҳлик жозибадорлигини оширишини таъкидлади. У «Биз Ўзбекистонда амалга оширилган буюк ўзгаришлар гувоҳи бўлдик. Туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор каратаётган Президент Ислом Каримовнинг окилона ва узоқни кўзлаган сиёсати туфайли Ўзбекистон туризмни ривожлантиришнинг асосий марказларидан бири бўлишига ишонамиз», деди.
Ўзбекистонда Жаҳон Сайёҳлик ташкилотининг кўплаб тадбирлари ўтказиб келинаётир. Ипак йўли мамлакатларининг биринчи мажлиси (1994, Самарқанд), Маданий меросни сақлаш бўйича семинар (Бухоро, 1996), Ипак йўлида туризмни ривожлантириш бўйича учинчи мажлис (Бухоро, 2002), Жаҳон Сайёҳлик ташкилоти ижроия кенг ашининг 99-сессияси (Самарқанд, 2014) шулар жумласидандир. 2004 йилда Самарқандда ЖСТ-минтақавий офиси очилди. Тошкентда қатор халқаро туристик кўргазмалар ташкил этилди. Бу тадбирлар туризм соҳасида Ўзбекистоннинг халқаро миқёсда катта обрў ва эътиборга сазоворлигининг кенг эътироф этилаётганини яққол исботлайди. Мазкур омиллар туристлар окими учун қаттиқ рақобат кетаётган шароитда кўплаб хорижлик туристларни мамлакатимизга жалб этишда ғоят муҳим аҳамият касб этади.
Мамлакатимизда туризм соҳасининг ташкил этилишига назар ташлайдиган бўлсак, соҳанинг асосий меъёрий ҳужжати Ўзбекистон Республикасининг «Туризм тўғрисида»ги Қонуни ҳисобланади. Ушбу Қонундаги айрим моддаларда туристик хизматлар билан боғлиқ тушунчаларнинг таърифи берилган. Жумладан, Қонуннинг 3-моддасида туристик хизматлар тушунчаси ҳақида бундай дейилган: «Туристик хизматлар- туристик фаолият субъектларининг жойлаштириш, овқатлантириш, транспорт, ахборот-реклама хизматлари кўрсатиш борасидаги, шунингдек, туристларнинг эҳтиёжларини қондиришга қаратилган бошқа хизматлари». Туристик маҳсулотлар- туристик хизматлар(бронлаштириш, ташиш, жойлаштириш, овқатлантириш, ўйинлар), туристик ишлар(фото хизмати, суғурта, ахборот, молия-банк хизмати), туристик товарлар(эсдалик совғалар, хилма-хил туристик товарлар, истеъмол товарлари - парфюмерия, тамаки, спиртли ичимликлар, маиший техника, кийим-кечак)дан иборатдир.
Туристик хизматлар- турист ва экскурсант эҳтиёжларини қондириш ва таъминлашга қаратилган, хизмат соҳасидаги бир мақсадга йўналтирилган харакатлар тўплами бўлиб, улар туризм мақсадларига, тавсифи ва туристик хизматнинг қандай йўналтирилганига жавоб бериши ҳамда умуминсоний тамойилларга қарши бўлмаслиги керак. Давлат стандарти таърифига кўра, туристик хизматлар - туристларнинг эҳтиёжларини қондириш фаолияти билан шуғулланадиган туризм ташкилотларининг фаолияти маҳсулидир.
Сирасини айтганда, хизматлар - кўзга кўринмас товарнинг ўзига хос туридир. Хизмат бевосита истеъмол жараёнида юзага келади ва алоҳида ҳолда бўлмайди. Хизматнинг товардан асосий фарқи ҳам шунда. Бундан ташқари, товар истеъмолчига олиб келиб берилади, туристик хизматда эса истеъмолчи бевосита хизматнинг пайдо бўладиган ерига олиб борилади. Шунинг учун ҳам туристик хизматларни ишлаб чиқариш ва сотиш моддий товарларни сотишга алоқадор бўлган Қонунлар асосида эмас, балки бошқа Қонунлар мажмуи билан бошқарилади.
Туристик хизмат таркибига хизматларни буюртма қилиш, ташиш, жойлаштириш ва бошқа барча расмийлаштириш ишлари, ташиб беришнинг барча турлари, трансфер, овқатлантириш, экскурсия ва аттрактсионлар, тиббий кўрик ва суғурта, таржимон хизматлари, учрашувлар ҳамда бошқа хизматлар билан таъминлаш киради. Хизматлар таркибига яна гуруҳ бошлиғи хизмати билан гид-таржимоннинг хизмати ҳам киритилиши мумкин. Ҳозирги кунда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси, хусусан, туризм соҳасини ривожлантириш алоҳида аҳамият касб этмоқда. Ушбу соҳада ҳам туристларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида техник модернизация ишлари амалга оширилмотсда. Жумладан, мамлакатимиздаги меҳмонхона ларқайтатаъмирланмотсда хҳамда зҳамонавий транспорт воситалари сотиб олинмотсда.
Юқорида айтиб ўтилган иккита асосий хизмат туридан ташқари қолган барча хизтлар қўшимча туристик хизматлардир. ҳатто, овқатлантириш ва экскурсия хизматлари ҳам. Саёҳатчининг ҳоҳшига. кўра, ташкилотчи томонидан хизматлар кенг айтирилиши мумкин ёки бу нарса ташкилотчилар томонидан туристнинг танловига кўра белгиланади. Иккинчиси маъкулрок, чунки, умумий нархлар рақобатнинг тамойил ва қадриятларига кўра минимал даражага тушмокда. Бу эса, авваламбор, хизматлар пакетининг ҳам минималлашувига олиб келмоқда. Шу боис ҳам сайёҳ қайси миллат вакили бўлишидан қатъи назар, у энг аввало нархларга эътибор беришини ҳисобга олиш зарур.
Туризм соҳаси бошқа соҳаларга нисбатан кўпроқ иш ўринлари яратади. Ўзбекистоннинг беқиёс туристик имкониятларини жаҳонга танитишда оммавий ахборот воситаларининг роли каттадир. Президентимиз ўз маърузасида оммавий ахборот воситаларига эътибор қаратиб, «Кейинги йилларда оммавий ахборот воситаларини янада демократлаштириш ва либераллаштириш, олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий- иқтисодий ислоҳотларнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашда уларнинг фаоллигини ошириш, медиа маконга илғор ахборот-коммуникация технологияларини бевосита жорий этишга қаратқилган карийб 10 та қонун ҳужжати қабул қилинди», дея таъкидлади. Шуни айтиш лозимки, мамлакатимиз минтақаларидаги туристик ресурслар, яъни вилоятлардаги тарихий обидалар, меъморий ёдгорликлар, кадамжолар, зиёратгохлар ҳамда рекреация ресурслари, дам олиш ҳудудлари, соғломлаштириш масканлари, экотуристик объектлар тўридан-тўғри бу тармоқнинг истиқболини белгилайди.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришда давлат сиёсатининг асосий йўалишлари қуйидагилардан иборат.
Туризм ва туристик индустрияни ривожлантириш. Бунинг замирида шундай сиёсат мужассамки, туризмни ривожлантириш учун туристик индустрияни, яъни туристларга хизмат кўрсатадиган меҳмонхоналар, туристик комплекслар, кемпинглар, пансионатлар, умумий овқатланиш ва савдо шохобчалари, транспорт корхоналари, маданият ва спорт муассасалари каби туристик объектларни халқаро андозалар даражасида ривожлантириш талаб этилади. Бу жараён қайси мулк ҳисобидан амалга оширилишидан қатъи назар, давлат ўзининг шу соҳага оид ташкилотлари орқали уни мувофиқлаштириб туради. Туристик объектлар қанча бўлмасин, туристик индустрия ривож топмаса, туризмни ривожлантириш тўғрисида қилинган барча харакатлар бефойда. Чунки мамлакатимизни ҳавас килиб келган турист, агар туризм хизмати жойида бўлмаса, кайта келишни орзу килмайди ва ўз танишларига ҳам бу жойга бормасликни тарғиб этади. Бу туристларни қабул қиладиган мамлакат учун жуда қимматга тушиши табиий.
Фуқароларнинг саёҳат қилиш пайтида дам олиш, эркин ҳаракатланиш ва бошқа ҳуқуқларини таъминлаш. Бунда, энг аввало, туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш катта аҳамият касб этади. Чунки хавфсизлик таъминланмаган жойда эркинлик ҳам, дам олиш ҳам кўнгилдагидек бўлмайди. Бу ҳам давлат ҳудудидаги туристларнинг ҳаммаси учун дахлдордир. Чунки туристларга давлат, нодавлат, хусусий туристик фирмалар хизмат килиши мумкин. Лекин мулк шаклидан қатъи назар, давлат туристларнинг эркин ҳаракати ва хавфсизлигини таъминлашни Қонун билан ўз зиммасига олган. Бу туризмнинг ривожланиши учун асосий омиллардан биридир.
Туристик ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни сақлаш. Мамлакатимизда туристик ресурсларнинг, яъни туристлар қизиқиб кўрадиган тарихий ва маданий обидалар, маърифий, ижтимоий-маиший объектлар, бетакрор табиат, иқлим ва ландшафт масканлари мавжудлигининг ўзи Оллоҳнинг инъоми. Уларни асраб-авайлаш ҳарбир авлоднинг фарзандлик, фуқаролик бурчидир. Бу ноёб обидалар неча асрлардан буён бизгача безавол етиб келган. Биз ҳам уларни келгуси авлодларга яхши сақланган ҳолда етказишимиз керак. Бу эса мазкур объектларни асраб-авайлаб, улардан оқилона фойдаланишни тақозо этади. Мустақиллик йилларида тарихий обидаларни авайлаб-асраш борасида мамлакатимизда мисли кўрилмаган бунёдкорлик ишларининг амалга ошгани шу борадаги катта эътибор самарасидир.
Туризм соҳасидаги норматив базани такомиллаштириш. Ҳозирги пайтда юртимизда туризм тўғрисидаги қонун қабул қилинган, Президентнинг ўнлаб фармонлари, ВазирларМаҳкамасининг қарорлари эълон қилинган. Бу эса ушбу соҳада Қонуний ва меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш давлатимизнинг доимий эътиборида бўлиб келаётганини кўрсатади.
Болалар, ёшлар, ногиронлар ва аҳолининг ҳам таъминланган қатламлари туризми (эскурсиялари) учун шароит яратиш ҳам давлатимизнинг туризм соҳасидаги сиёсатининг асосий йўналишларидан биридир. Бу бевосита мамлакатимизда шаклланаётган ижтимоий ҳимояга асосланган бозор муносабатларини қарор топтириш мақсадидан келиб чиқади. Бу тоифа давлат кўмагига муҳтож аҳоли қатламидир. Аҳолининг мазкур қисми мамлакатимизнинг иқтисодий ривожланиши билан қисман камайиб боради. аммо бутунлай барҳам топмайди, чунки аҳолининг аҳволи қандай бўлишидан қатъи назар, унинг таркибида болалар доимий равишда бўлади, ёшлар, ногиронларнинг мавжудлиги ҳам муқаррар. Ниҳоят, ҳам таъминланган аҳоли қатлами аста-секинлик билан камайиб бориши мумкин. Бу вазият давлатимизнинг кучли ижтимоий ҳимояга асосланган сиёсат юритишини тақозо этади. Бу сиёсатнинг бевосита туризмга ҳам жорий қилиниши давлат сиёсатида ижтимоий ҳимоянинг изчиллигидан далолат беради.
Туристик индустрияни ривожлантириш учун инвестициялар жалб этиш сиёсати. Бу сиёсат ҳам мамлакатимизда туристик объектларни яхши холатда ушлаб туриш ва уларни ривожлантиришга қаратилган. Бу соҳада мустақиллик йилларида жуда кўп туристик иншоотлар қурилди. Булар жумласига Самарқанддаги Имом Бухорий, Имом Мотурудий ёдгорлик мажмуалари, Хўжа Ахрор Вали мақбарасининг қайта таъмирланиши, Аҳмад Фарғоний, Бурхонуддин Марғиноний, Амир Темур каби буюк зотларга қўйилган ёдгорликларни киритиш мумкин. Бу улуғ аждодларимизга қўйилган ёдгорликлар нафақат туристик объект сифатида қад кўтармокда, балки, энг муҳими, улар ўз тарихимизни чуқур англашга ҳам хизмат қилади. Бу эса мустақил тараққиёт йўлини тутган ва ўзининг ҳеч кимдан кам эмаслиги ва кам бўлмаслигини намоён этишга азму қарор қилган халқимиз иродасининг ифодасидир.
Тадбиркорлик фаолияти субъектлари учун туристик хизматлар бозорида тэнг имкониятлар яратиш сиёсати ҳам давлатимизнинг туризм соҳасидаги муҳим йўналишларидан биридир. Барча соҳалар сингари туризм соҳасида давлат ташкилотлари билан биргаликда нодавлат ташкилотлари ҳам фаолият кўрсатади. Уларнинг асосий қисмини хусусий ёки аралаш мулкка асосланган тадбиркорлик субъектлари ташкил қилади. Бу субъектларга тегишли шароит яратиб бериш, уларнинг эркинлиги, мулкий муносабатларда дахлсизлигини таъминлаш каби тадбирлар туризм соҳасида эркин муҳитини шакллантириш ва унинг ривожланиши учун асосий омиллардан бирини яратиш имкони беради. Президентимизнинг мамлакатимизда амал қилаётган «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал
ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармони мазкур соҳа ривожи учун ҳам бевосита муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари, туризм соҳасида тадбиркорлик билан шуғулланадиган субъектларга тегишли қўшимча ҳуқуқ ва мажбуриятлар «Туризм тўғрисида»ги Қонунда белгилаб қўйилган. Кўриниб турибдики, туризмни ривожлантиришда давлат ўз сиёсатини амалга ошириш, соҳа фаолиятида эркинликни таъминлаш борасида тегишли меъёрий ҳужжатлар мажмуасини яратган.
Туристларнинг хавфсизлигини, уларнинг ҳуқуқлари, Қонуний манфаатлари ва мол- мулки муҳофаза қилинишини таъминлаш ҳам бу соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бирини ташкил кқилади. Чунки ҳар кандай турист бир жойдан иккинчи жойга борар экан, ҳартомонлама хавфсизлиги таъминланган тақдирдагина бунга жазм этади. Туристлар томоша қиладиган, дам оладиган шахс сифатида ўз Қонуний манфаатларига эга бўлиши, мол-мулки дахлсизлиги таъминланишини хохлаши табиийдир. Бунинг учун эса туристларни кабул қиладиган мамлакат ана шу шароитларни тўлиқ яратиб берган бўлиши лозим. Шу жиҳатдан давлатимизнинг мазкур йўналишдаги сиёсати айнан туристларнинг шу муҳим талабларини қондиришга қаратилган. Туристларнинг хавфсизлигини таъминлаш, Айниқса, халқаро терроризм балоси кучайган бугунги кунда ўта мухимдир. Бу тадбир ўз навбатида туристларни кутиб олиш, олиб юриш ва кузатишда туристик фирмалар ходимлари билан бирга миллий хавфсизлик ва ички ишлар хизмати ходимларидан ҳам фойдаланишни тақозо қилади.
Бугун ҳарбир cоҳа. равнақида кадрлар малакаси ва салоҳияти устувор ўрин тутади. Ўзбекистонда ана шу жиҳатга алоҳида эътибор қаратилаётганига гувоҳ, бўлдим. Айни пайтда мамлакатингизда бешта олий укув юрти ҳамда ўн битта касб-хунар коллежида туризм соҳаси учун мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилгани мазкур йўналишда барча имкониятлар ишга солинаётганини кўрсатади.
Ана Гарсиа Алиеви, Аргентина туризм вазири
9. Туризм соҳасининг илмий таъминотини ташкил этиш ва ривожлантириш ҳам давла- тимизнинг ушбу соҳадаги сиёсатининг асосий йўналишларидан биридир. Чунки бу - ўта му- раккаб соҳа. Уни кўр-кўрона ривожлантириб бўлмайди. Бу соҳани иқтисодиётнинг асосий кисмига айлантириш ва тегишли фойда олишга эришиш учун уни илмий жиҳатдан чуқур тадқиқ этиш талаб қилинади.
Давлат ўз зиммасига чет мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ри- вожлантириш масаласини ҳам олган ва бу йўналиш давлат сиёсатининг асосий вазифаларидан бири сифатида белгиланган.
10. Туризм ва сервис соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш жараёнларини янада такомиллаштириш. Сайёҳлик соҳасида юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва қайтатайёрлаш масаласига мамлакатимизда энг муҳим ва ҳал қилувчи омил сифатида катта эътибор берилмоқда. Бунда президентимизнинг «Ўзбекистонда туризм соҳаси учун малакали кадрлар тайёрлаш тўғрисида»ги 2332-сон Фармони, Вазирлар Маҳкамаси нинг «Ўзбекистонда туризм учун кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги»ги 324-сон карори муҳим дастурул амал бўлиб хизмат қилаётир. Ҳозирги кунда юртимиздаги 5 та олий ўкув юрти ва 11 та коллежда мазкур соҳа учун зарур кадрлар тайёрланмокда.
Do'stlaringiz bilan baham: |