Турдиев шохрух раззоқович талабаларни аниқ фанлар негизида касбга йўналтиришнинг методик тизимини такомиллаштириш



Download 46,28 Kb.
bet1/8
Sana09.07.2022
Hajmi46,28 Kb.
#761235
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Disertatsiya Magistr


ТУРДИЕВ ШОХРУХ РАЗЗОҚОВИЧ


ТАЛАБАЛАРНИ АНИҚ ФАНЛАР НЕГИЗИДА КАСБГА ЙЎНАЛТИРИШНИНГ МЕТОДИК ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Тадқиқотнинг мақсади – техника олий ўқув юртлари нефт ва газ ихтисосликлари учун аниқ фанлар негизида назарий ва амалий жиҳатдан асосланган, талабаларни касбга йўналтиришнинг методик тизимини такомиллаштириш.
Тадқиқотнинг вазифалари:
1. Техника олий таълим муассасаларида аниқ фанларни ўқитишда талабаларни касбга йўналтириш муаммосига доир психологик ва педагогик адабиётларни таҳлил қилиб чиқиш.
2. Техника олий таълим муассасалари муҳандислик ихтисосликлари талабаларининг аниқ фанлар тайёргарлигини амалга оширишнинг ўзига хос мазмун ва методларини аниқлаш ҳамда муҳандислик ихтисосликларида (хусусан, нефт ва газ) умумкасбий ва ихтисослик фанларни ўқитишда математика фани билимларидан қандай фойдаланилаётганлигини аниқлаш, аниқ ҳамда касбий фанлар тушунчалари ўртасидаги мосликни ўрнатиш.
3. Техника олий ўқув юртлари муҳандислик ихтисосликлари учун аниқ фанлар таълими асосида касбга йўналтиришнинг амалга ошириш йўлларини ишлаб чиқиш ҳамда назарий жиҳатдан асослаш.
4. Жараён ёки ҳодисани ифодаловчи математик моделлаштириш кўникмасини шакллантирувчи касбий–амалий, ихтисосликнинг аниқ фанлар аппарати бўлган билимларга қайта ишлов бериш учун тест топшириқлари, назарий билимларни мустаҳкамлаш учун ижодий топшириқлар ва масалаларни ечиш бўйича методик тавсиялар бериш.
5. Нефт ва газ ихтисосликдаги талабаларни мустақил таълим олиши учун касбга йўналтирувчи дидактик материаллар тўпламини ишлаб чиқиш.
6. Таклиф этилаётган ғояни тажриба–синов ишлари ёрдамида самарадорлигини аниқлаш.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
1. Техника олий таълими математика курсини танланган ихтисослик бўйича таҳлил қилиш амалиёти ишлаб чиқилди, техника олий ўқув юртлари нефт ва газ ихтисосликларида аниқ фанларнинг бўлимлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик очиб берилди; муҳандисларни тайёрлаш таълими жараёнида аниқ фанлар муҳим аҳамият касб этадиган мавзулари ажратилди; нефт ва газ соҳасида фойдаланиладиган турли типдаги математик моделлар аниқланди; ихтисослик фанлардаги математик тушунчалар ва уларнинг талқини ўртасида мослик ўрнатилди; нефт ва газ ихтисосликлари талабаларининг аниқ фанлар таълимида нефт ва газга оид масалаларни ечиш учун турли типдаги дифференциал тенгламаларга бўлган талаб аниқланди.
2. Аниқ фанлар таълими орқали нефт ва газ ихтисосликлари талабаларига касбга йўналтиришнинг фаолиятли ёндашувга асосланган мазмуни очиб берилди. Шунингдек, муҳим тушунчаларни киритишни курс бошланишида амалга ошириш, нефт ва газ масалаларини ечишда график, сонли ва тақрибий ҳисоблашлар усулларидан, касбий-амалий масалаларни ечишда моделлаштириш усулларидан, талабалар мустақил ишларини амалага оширишда касбга йўналтирилган якка тартибдаги топшириқлардан фойдаланиш йўллари таклиф қилинди.
3. Техника олий ўқув юртларида математика курси асосида касбга йўналтиришнинг назарий ва амалий материаллари мазмунини мукаммаллаштиришга қаратилган самарали йўллари кўрсатиб берилди.
4. Нефт ва газ ихтисосликлари талабалари учун жараён ёки ҳодисани математик моделлаштириш кўникмасини шакллантирувчи масалалар тўплами, ихтисосликнинг математик аппаратига бўлган тайёргарликни қайта ишлашга йўналтирилган тест топшириқлари, назарий билимларни мустаҳкамлашга қаратилган ижодий топшириқлар, нефт ва газ мазмунидаги тавсия қилинаётган масалаларнинг математик модели, айниқса касбга йўналтиришни амалга оширишда кўмаклашувчи дидактик материаллар тўплами ишлаб чиқилди.


Download 46,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish