Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
1. Касб таълими йўналишларида тадқиқотчилик фаолиятини амалга
ошириш орқали талабаларнинг касбий педагогик фаолияти компонентлари
ташкилий функциялари аниқлаштирилган.
4
2. Талабаларнинг интегративлик ва рақобатдошлилик қобилиятларини
ривожлантириш орқали тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлаш босқичлари
(мотивацион-йўналтириш, касбий-изланиш, рефлексив-баҳолаш) мазмуни
ишлаб чиқилган.
3. Тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлашда талабаларнинг мақсадли,
мазмунли ва фаолиятли амалий кўникмаларини шакилантириш ўқув-методик
таъминоти ва умумкасбий фанларини ўқитиш методикаси
такомиллаштирилган.
4. Бўлажак касб таълими ўқитувчиларининг тадқиқотчилик фаолиятига
тайёргарлик даражаларини баҳолаш мезонлари (репродуктив, вариатив, ва
изланувчи-креатив) такомилаштирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |