3. ҲУҚУҚЛАРИ
1. Иш жойида ўз лавозим мажбуриятларини сифатли бажаришни таъминлайдиган зарур шароитларни яратиш юзасидан поликлиника маъмуриятига талаблар қўйиш;
2. Шифокор кўрсатмасига биноан даволаш ва ташҳислаш муолажаларини олиб бориш;
3. Катта тиббиёт ҳамширасига ёки хона шифокорига ишини ташкил қилишни ва ўз меҳнати шароитларини яхшилаш масалалари юзасидан таклифлар киритиш;
4. Ишлаб чиқаришдан ажралган ва ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда мунтазам малакасини ошириб бориш;
5. Дерматовенерология масалаларига бағишланган конференциялар, семинарлар ва кенгашларда иштирок этиш;
6. Ўз ваколати доирасида кичик тиббиёт ходимига кўрсатмалар бериш ва уларнинг ижросини назорат қилиш;
7. Поликлиникада унинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган кенгашларда қатнашиш;
8. Ўз мажбуриятларини бажариш учун зарур бўлган ахборотни олиш;
9. Ёндош мутахассисликни эгаллаш;
10. Иш жойларида, малака ошириш курсларида ва бошқаларда белгиланган тартибда ўз малакасини ошириш.
4. ИШНИ БАҲОЛАШ ВА ЖАВОБГАРЛИК
Тиббиёт ҳамшираси ишини баҳолаш шифокор-дерматовенеролог, бош (катта) тиббиёт ҳамшираси томонидан унинг ўз мажбуриятларини бажарилиши, ички тартиб қоидаларига, меҳнат интизомига, аҳлоқий меъёрларга риоя қилиши, ижтимоий фаоллигини ҳисобга олиш асосида олиб борилади.
Тиббиёт ҳамшираси мазкур Низомда ва ички меҳнат тартиби қоидаларида кўзда тутилган ўз вазифа ва мажбуриятларининг ўз вақтида ва аниқ (сифатли) бажаришга жавобгар.
Шахсий жавобгарлик турлари амалдаги қонунчиликка мувофиқ аниқланади.
ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2010 йил “31” 03 даги
99 сонли буйруғига
6-Илова
ЖЙОЮИ/ОИВНИ АНОНИМ ТЕКШИРИШ ВА ДАВОЛАШ ХОНАСИ (АТДХ) ЖЙОЮИ/ОИВ АТДХ) ҲАҚИДАГИ НИЗОМ
УМУМИЙ ҚИСМ
1. ЖЙОЮИ/ОИВни аноним текшириш ва даволаш хонаси (ЖЙОИ/ОИВ АТДХ) жинсий йўл орқали юқадиган инфекцияларни ташҳислаш ва даволаш имконини таъминлаш, мижознинг мазкур турдаги малакали ихтисослаштирилган ёрдамга мухтож булиб тери-таносил касалликлари муассасаларига мурожаат қилишига тўсқинлик қилувчи ижтимоий-салбий қарашларини енгиш, ўзини ўзи даволаш ҳолатларини камайтириш мақсадида тери-таносил муасассалари таркибида ташкил қилинади.
2. ЖЙОЮИ/ОИВ АТДХ ташкил қилиш ва унинг ишлаши тартиби, бирламчи ҳисоб-ҳисобот ҳужжатларини юритиш, хонадаги тиббий ходимларга қўйиладиган малака талаблари тери-таносил хоналари учун амалдаги меъёрий ҳужжатлар ҳамда мазкур низом билан белгиланади.
3. ЖЙОЮИ/ОИВ АТДХга умумий раҳбарлик қилиш ва унинг фаолиятини назорат қилиш ТТКД бош шифокори томонидан амалга оширилади.
4. ЖЙОЮИ/ОИВ АТДХ ТТКД бош шифокорининг буйруғи билан ташкил қилинади ва тугатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |