Тура акадан



Download 1,05 Mb.
bet1/64
Sana23.02.2022
Hajmi1,05 Mb.
#139113
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   64
Bog'liq
2 5438549875258033700




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
БУЙРУК № 99
31.03.2010 йил.



Тошкент-2010 й






Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги




буйруқ
«31» март 2010 йил № 99 Тошкент ш.

Ўзбекистон Республикаси аҳолисига


дерматовенерологик ёрдам кўрсатишни
такомиллаштириш чора - тадбирлари
тўғрисида”

Ўзбекистон Республикаси аҳолисига тери-таносил касалликларига қарши курашиш борасида ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш мақсадида,




БУЮРАМАН:

1. Дерматовенерология ва санитария-эпидемиология хизматларининг таносил ва юқумли тери касалликларини олдини олиш бўйича қаратилган ўзаро ҳамкорликдаги таъсири ҳақида қоида 1-иловага,


Республика, Тошкент шаҳар ва вилоятлар тери-таносил касалликлари муассасалари ҳақидаги низом 2-иловага,
Шаҳар ва туман тери-таносил касалликлари диспансерлари ҳақидаги низом 3-иловага,
Тери-таносил касалликларининг диспансерлари бош шифокорлари ҳақидаги низом 4-иловага,
Поликлиникадаги тери-таносил касалликлари хонаси хақидаги низом 5-иловага,
ЖЙОЮИ/ОИВни аноним текшириш ва даволаш хонаси (АТДХ) (ЖЙОЮИ/ОИВ АТДХ) ҳақидаги низом 6-иловага,
ЖЙОЮИни ташҳислаш бўйича марказлаштирилган серологик ва бактериологик лабораториялари ҳақидаги низом 7-иловага,
Тери-таносил касалликлари муассасаларининг микологик лабораториялари ҳақидаги низом 8-иловага,
Тери-таносил касалликлари диспансерининг классик таносил касалликлари бўйича маслаҳат бериш ва эпидемиологик кузатиш бўйичаэпидемиологик гуруҳ ҳақидаги низом 9-иловага,
Даволаш-профилактика муассасаларининг ЖЙОЮИни назорат қилиш бўйича ишларига оид инструктив кўрсатмалари 10-иловага,
ЖЙОЮИ, дерматомикоз ва қўтир билан касалланган беморларга тегишли бўлган тиббий ҳужжатларни юритишнинг алоҳида тартиби ҳақидаги йўриқнома 11-иловага,
Классик таносил касалликлари билан касалланган беморларни касалхонага ётқизиш бўйича йўриқнома 12-иловага,
Дерматовенеролог-шифокор ва умумий амалиёт шифокори (УАШ)нинг тери касалликлари ва ЖЙОЮИга қарши курашдаги ўзаро узвийлик бўйича инструктив кўрсатмалар 13-иловага,
ЖЙОЮКни тасхислаш ва даволашнинг синдром усулидан фойдаланиш бўйича йўриқнома 14-иловага,
Янги туғилган чақалоқларда гонококли офтальмияни олдини олиш бўйича йўриқнома 15-иловага,
Туғма захмни олдини олиш бўйича йўриқнома 16-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига:
2.1. Тери-таносил муассасалари фаолиятини мазкур буйруқ билан тасдиқланган меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил қилинсин.
2.2. ЖЙОЮИ ва юқумли тери касалликларини лаборатория шароитида ташҳислансин.
2.2.1. Тери-таносил муассасалари лабораторияларида ташҳислаш усулларини иловага мувофиқ жорий этилсин.
2.2.2. Захм касаллигини фаол аниклаш мақсадида текширувларни меъёрий ҳужжатларга мувофиқ ҳолда ташкиллаштирилсин.
2.2.3. Таносил касалликларини ташҳислаш максадида ихтисослаштирилган лабораторияларни ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш юзасидан шошилинч чораларни кўриш ва алоҳида эътиборни бундай лабораторияларни тери-таносил диспансерлар таркибида ташкиллаштирилсин.
2.2.4. Тери-таносил муассасалари лабораторияларига зарур кимёвий реактивлар ва инградиентларни, тиббий асбоб-ускуналарни сотиб олиш учун ҳар йили мақсадли маблағлар ажратиш кўзда тутилсин.
2.2.5. Мунтазам равишда, ҳар беш йилда шифокор-лаборантларнинг ўз иш жойларида жинсий йўл орқали юқадиган инфекцияларнинг янги авлодини замонавий ташҳислаш усулларига (микроскопия, ИФА, ПЦР, ПГАР) РИДваВИАТМ, Тошкент шаҳар тери-таносил диспансери, вилоятлар ТТДлари лабораторияларида ўргатиш йўлга қўйилсин.
2.3. Дерматовенеролог-шифокорларнинг малакасини ошириш юзасидан мунтазам (ҳар беш йилда ) назорат ўрнатилсин.
3. РИДваВИАТМ директори (Ибрагимов Ш.И.) ҳамда ССВ Бош дерматовенерологи (А.М.Абидов)га:
3.1. Ҳар йили (1 чорагида) юқумли тери касалликлари ва жинсий йўл орқали юқадиган инфекцияларга қарши курашнинг аҳволи ва уни яхшилаш масалалари бўйича даволаш кенгашини ўтказиш учун керакли ҳужжатлар тайёрлансин.
3.2. Соғлиқни сақлаш тизимига карашли муассасаларга жинсий аъзоларни ва сийдик йулларининг яллиғланиши билан мурожат килган беморларни ЖЙОЮИга текширишни ташкил қилиш ва даволашда ташкилий-услубий ишлар мувофиклаштирилсин.
3.3. ЖЙОЮИ (захм, сўзак, юмшоқ шанкр, венерик лимфогранулема, донованоз, трихомониаз, хламидиоз, уреаплазмоз, вирусли ва папиллома-вирусли инфекциялар, контагиозли моллюск)га текширув олиб борувчи соғлиқни сақлаш тизимидаги барча серологик ва бактериологик лабораториялар фаолияти мунтазам равишда таҳлил қилиб борилсин.
3.4. ЖЙОЮИ масалалари бўйича ахборот материаллари, ўқув-методик қўлланмалар ва бошқа адабиётларни тайёрлашда, ЖЙОЮИ билан касалланган беморларни ташҳислаш, даволаш ва уларга маслаҳат ёрдамини кўрсатиш бўйича халқаро ва нодавлат ташкилотлар томонидан олиб борилаётган ўқув семинарларида иштирок этиш йўлга қўйилсин.
4. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бош бошқармаси (Расулева С.Х.)га:
4.1. Классик таносил касалликлари билан касалланган аёлларни ўз вақтида аниқлаш, рўйхатга олиш (ҳисобот маълумотларини ҳар чоракда ва йил хисоботи ДваВРИИАТМнинг ташкилий-услубий бўлимига топшириш), ҳомиладорлик даврида ва янги туғилган чақалоқлар учун хавф туғдирадиган ЖЙОЮИларни давосини “Дерматовенерология бўйича ташхислаш ва даволаш стандартлари” га мувофиқ олиб бориш таъминлансин.
4.2. Никохдан олдин тиббий кўригидан ўтиш мақсадида келин-куёвларни захм касаллигига текшириш таъминлансин.
4.3. Гинекология бўлинмалари ва хоналарига инвазив операция муолажаларга юборилган аёлларни ЖЙОЮИга текшириш жорий килинсин.
4.4. Ҳомиладор аёлларни ва янги туғилган чақалоқ учун хавф туғдирадиган ЖЙОЮИларга текшириш ишлари қуйидаги тартибда яъни,
-Захмга текшириш ҳомиладорликнинг биринчи (ҳисобга олишда) ва иккинчи ярмида (ҳомиладорликнинг 22-28 ҳафтасида) ҳамда эхтиёж туғилса (вассерманизация натижалари бўлмаганда, тери ва шиллиқ қаватларда тошмалар кузатилганда) – туғруқхонага келиб тушганда.
-Сўзак, трихомониаз, хламидиоз, уреамикоплазмоз, гарднереллезларга текширувларни ҳомиладорликнинг биринчи ва иккинчи ярмида ҳамда туғруқхонага келиб тушганда (фақат сўзакка) бир мартадан ўтказиш таъминлансин.
4.5. Ҳудудий тери-таносил муассасаси билан ҳамкорликда туғма захм, янги туғилган чақалоклар офтальмияси ҳолатлари таҳлилини ўтказиш таъминлансин.
5. Фан ва ўқув юртлари Бош бошқармасига (Атаханов Ш.Э.):
5.1. Клиник ординатура, аспирантура ва докторантура орқали эҳтиёжга қараб дерматовенеролог шифокорларнинг мақсадли гуруҳларини тайёрлаш кўзда тутилсин.
5.2. Илмий тадқиқотларга давлат буюртмасини шакллантиришда жинсий йўл оркали юқадиган касалликлар ва юқумли тери касалликлари эпидемиологиясини ўрганиш, олдини олиш, ташҳислаш ва даволаш бўйича илмий-тадқиқот изланишларининг устуворлиги сақлаб қолинсин.
6. Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ректори (Д.М.Собиров)га:
6.1. Шифокорлар (акушер-гинекологлар, урологлар, проктологлар, невропатологлар, инфекционистлар, педиатрлар) мутахассислиги буйича ва малакасини ошириш дастурларига жинсий йўл орқали юқадиган инфекциялар ва тери касалликларига оид замонавий муаммоларни ҳамда эпидемиологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш таъминлансин.
6.2. ДваВРИИАТМ бўлимлари билан биргаликда ЖЙОЮИ ҳамда юқумли тери касалликларини замонавий ташҳислаш бўйича цикллар ўтказиш ташкил қилинсин.
7. Дерматология ва Венерология РИИАТМ директори (Ибрагимов Ш.И.), даволаш-профилактика муассасалари бош шифокорларига:
7.1. Республика, вилоят, шаҳар, туман тери-таносил муассасалари, кўп тармоқли тиббиёт марказларининг, туман тиббиёт муассасаларининг тери-таносил хоналари иши устидан ташкилий-услубий ишлар олиб борилсин ва мувофиқлаштирилсин.
ЖЙОЮИни ташҳислаш ва даволаш ишлари тасдиқланган “Дерматовенерология бўйича текшириш ва даволаш стандартлари”га мувофиқ амалга оширилсин.
7.2. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги барча тиббиёт муассасалари томонидан олиб борилаётган ЖЙОЮИ ва юқумли тери касалликлари бўйича давлат статистик ҳисоби ва ҳисоботлари назорат қилинсин.
7.3. Соғлиқни сақлаш вазирлигига дерматовенерология хизматдаги ташкилий масалалар бўйича таклифлар киритилсин.
7.4. “ЖЙОЮИ билан касалланган беморлар бўйича тиббиёт ҳужжатларини юритиш тартиби тўғрисида”ги йўриқномага мувофиқ ЖЙОЮИ билан касалланганлик ҳақида сир сақлаш таъминлансин. Сир фош этилишига йўл қўйган тиббиёт ходимларга нисбатан қатъий чоралар кўрилсин;
7.5. Тери-таносил касалликлари муассасаларида (хоналарда) классик таносил касалликлар ва асосан жинсий аъзоларни зарарлайдиган ЖЙОЮИ билан касалланган беморларни текшириш ва даволашни устувор тамойил деб ҳисоблансин ҳамда тасдиқланган йўриқномаларга мувофиқ ишнинг диспансер тамойили ва махфийлиги сақлаб қолинсин, шунингдек, тери-таносил касалликлари муассасаларининг ишини соғлиқни сақлаш тизимидаги муассасалар билан боғлиқлиги таъминлансин.
7.6. Даволаш – профилактика муассасаларида даволанаётган ва психоневрологик, наркологик диспансерларда рўйхатда турган беморларга захмга текширув қамрови 100 фоиз амалга оширилсин.
7.7. Шифохоналарда беморларда МР (микрореакция) ижобий натижа кўрсатганда кейинги текширувлар ўз вақтида меъёрий ҳужжатларга мувофиқ ўтказилсин.
8. Соғлиқни сақлаш вазирлиги СЭНББ бошлиғи (Саидалиев С.С.)га:
8.1. ЎзР ССВнинг 2000 йил 6 июндаги 300-сон буйруғига мувофиқ давлат-акциядорлик ва хусусий муассасаларга ишга кираётган шахсларни мажбурий ва даврий тиббий кўриклардан ўтказиш қамрови ва сифатини ўз вақтида назорат қилиш таъминлансин.
9. Саломатлик институти директори (Муталова З.Д.)га:
9.1. Аҳоли ўртасида, жумладан оммавий ахборот воситалари орқали, жинсий йўл орқали юқадиган инфекциялар, юқумли тери касалликлари ва уларни олдини олиш масалалари бўйича санитария-ташвиқот ишлари мунтазам равишда олиб борилсин.
10. ЎзР ССВнинг 2005 йил 5 сентябрдаги 425-сонли “Ўзбекистон Республикаси бирламчи тиббий – санитария ёрдами муассасаларида хомиладорларга кўрсатилаётган ёрдамни сифатини оширишда замонавий технологияларни татбиқ этиш тўғрисида”ги буйруғидаги 22 бетида кўрсатилган жадвалга “Ҳомиладорларни икки марта захм ва икки марта сўзак касалликларига текширишга (ҳомиладорлик бўйича ҳисобга қўйишда ва ҳомиладорликнинг 28-32 ҳафтасида) каби ўзгартиришлар киритилсин:
11.ЎзР ССВнинг 20.09.1996 йилдаги 660-сонли “Юқумли дерматозлар ва жинсий йўл билан юқадиган инфекцияларнинг тарқалишини олдини олувчи тадбирларни кучайтириш ҳақида”ги буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
12. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А.В.Алимов зиммасига юклатилсин.



Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish