2. ТТКДНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
1. Тери касалликлари ва жинсий йўл орқали юқадиган инфекциялар (кейинги ўринларда матн бўйича - ЖЙОЮИ)ни олдини олиш бўйича ишлар сифати ва ҳажмларини ошириш.
2. Тери касалликлари ва ЖЙОЮИ билан касалланган беморларни амбулатория, стационар ва уй шароитларида ўз вақтида ва сифатли текшириш, даволаш ва реабилитация қилиш.
3. Тери касалликлари ва ЖЙОЮИ билан касалланган беморларга тиббий парвариш ва сервис хизматини кўрсатиш сифати ва тезкорлигини ошириш.
3. ТТКДНИНГ ФАОЛИЯТИ
1. Барча мурожаат қилган шахсларга ихтисослашган дерматовенерологик ёрдамни кўрсатиш, шу жумладан якка тартибда таносил касалликларини олдини олиш.
2. Хизмат кўрсатиладиган ҳудуд аҳолиси ва бириктирилган аҳоли орасида тери касалликлари ва ЖЙОЮИ билан касалланишни ўрганиш ва таҳлил қилиш. Шаҳар ТТКД туманларга бўлинган йирик шаҳарларда туман ТТКД фаолиятини, шаҳар ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармасига ҳисоботларнинг ўз вақтида тақдим этилишини назорат қилади.
3. Касалликларни, айниқса таносил ва касбий тери касалликларини эрта аниқлаш, беморларни ўз вақтида диспансер ҳисобига олиш.
4.ЖЙОЮИ ва юқумли тери касалликлари билан оғриган беморларга (қўтир, трихофития, микроспория, фавус) алоқадор шахсларни текшириш ва даволаш.
5. Диспансер назоратидаги беморларни амбулатор ва шифохона шароитларда текшириш ва даволаш.
6. ЖЙОЮИ билан касалланган беморларнинг аҳволини тиббий ёрдам тугагандан сўнг (шифохона ва амбулатор шароитида) диспансер назоратида кузатиш.
7. Аҳолига дерматовенерологик ёрдам кўрсатишда турли манфаатдош ёндош тиббиёт ва бошқа муассасалар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш.
Жумладан акушер-гинекологик муассасалар билан яқин ҳамкорликда тадбирлар ўтказиш:
- сурункали урогенитал касалликлар билан оғриган аёллар таркибидан ЖЙОЮИ касалланган беморларни эрта аниқлаш ;
- янги туғилган чақалоқларда туғма захм, болалар сўзаги ва болалар кўзларининг сўзагини (гонококкли офтальмия) олдини олиш.
8. Манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликнинг, профилактика ишларининг, аҳолини диспансеризация ўтказиш, беморларни ташҳислаш ва даволашнинг шакл ва усулларини аҳоли эҳтиёжларидан, ҳақиқий шароитлардан ва эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб мунтазам такомиллаштириб бориш.
9. Шу соҳага оид беморларни (сурункали ўткир тери касалликлари, геномерматозлар, эритродермия, терининг саратон олди касалликлари, лимфомалар ва хавфли ўсмалари ва ҳ.к. бор беморларни) ўз вақтида тўлиқ ва сифатли текшириш.
10. Аҳолининг декретив гуруҳларини профилактик кўрикдан ўтказиш, дерматомикозлар ва қўтир ўчоқларида профилактик тадбирлар ўтказиш.
11.Психоневрологик, сил касалликлари диспансерларида, оғир соматик касалликларида аникланган ЖЙОЮИ ва тери касалликларини , вилоят туман ва шаҳар ТТКД ходимлари томонидан малакали маслаҳат ёрдамини кўрсатиш. Жинсий йўл орқали юқадиган касалликлар билан оғриган беморларни даволашнинг сифати устидан тиббий назорат ўрнатиш.
12. ЖЙОЮИ/ОИВ ва юқумли тери касалликларига қарши кураш бўйича профилактика ишларини олиб бориш.
13. Аҳоли ўртасида шахсий гигиенага риоя қилиш, юқумли тери касалликлари ва ЖЙОЮИни олдини олиш масалалари бўйича билимларни тарғибот қилиш.
14. Аниқланган беморларнинг сони ҳақида умумий маълумотларни тақдим этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |