Ишни баҳолаш муассаса раҳбари томонидан муассаса фаолиятининг сифат ва миқдорий кўрсаткичларини ҳисобга олиш, қонунчилик талабларига, меҳнат ва молиявий интизом қоидаларига, аҳлоқий меъёрларга риоя этилиши, ижтимоий фаоллиги асосида амалга оширилади.
АТДХ шифокор-дерматовенерологи сифатсиз иши, ўз мажбуриятларига ва ваколатига белгиланган ишларни ўз вақтида бажаришга ва касбий малакасини ўз вақтида ошириш учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгардир.
ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2010 йил “31” 03 даги
99 сонли буйруғига
7-Илова
ЖИНСИЙ ЙЎЛ ОРҚАЛИ ЮҚАДИГАН ИНФЕКЦИЯЛАРНИ ТАШҲИСЛАШ БЎЙИЧА МАРКАЗЛАШТИРИЛГАН СЕРОЛОГИК ВА БАКТЕРИОЛОГИК ЛАБОРАТОРИЯЛАРИ ҲАҚИДАГИ НИЗОМ
УМУМИЙ ҚИСМ
1. ЖЙОЮИни ташҳислаш бўйича марказлаштирилган серологик ва бактериологик лаборатория (кейинги ўринларда матн бўйича – марказлаштирилган лаборатория) меъёрий ҳужжатларга мувофиқ тери-таносил касалликлари муассаса (Республика, шаҳар, вилоят) таркибида бўлинма ҳуқуқида ташкил этилади.
2. Марказлаштирилган лаборатория соғлиқни сақлаш юқори ташкилотининг буйруғига биноан ташкил этилади.
3. Марказлаштирилган лабораторияга раҳбарликни лаборатория ташкил этилган муассаса бош шифокорига бевосита бўйсунадиган мудир амалга оширади.
4. Лаборатория ходимлари тадқиқотларни олиб боришда услубий қўлланмаларга, йўриқномаларга ва бошқа амалдаги ҳужжатларга асосланадилар.
5. Лаборатория хизматини яхшилаш мақсадида марказлаштирилган лаборатория амалдаги меъёрий ҳужжатлар ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг услубий қўлланмаларига ва кўрсатмаларига мувофиқ пуллик хизмат кўрсатиши, шунингдек аҳолига кўрсатиладиган хизматлари доирасини кенгайтирилиши мумкин.
ШТАТЛАР, АСБОБ-УСКУНАЛАР, ТАЪМИНОТ
1. Марказлаштирилган лаборатория тиббиёт ходимларининг штатлари амалдаги нормативларга мувофиқ белгиланади.
2. Марказлаштирилган лаборатория тиббиёт муассасаларини лойиҳалаштириш бўйича амалдаги кўрсатмаларга мувофиқ хоналар тўпламига эга бўлиши ва улар жиҳозлаш табелига мувофиқ жиҳозланади.
3. Таркибида марказлаштирилган лаборатория ташкил этилган тери-таносил касалликлари муассасаси бош шифокори молиялаштиришни амалга оширади, лабораторияни ашёлар ва асбоб-ускуналар билан таъминлайди.
3. ВАЗИФАЛАРИ 1. Хизмат кўрсатилаётган минтақадаги даволаш-профилактик ва реабилитацион муассасаларнинг кенг тармоғи учун жинсий йўл орқали юқадиган инфекциялар бўйича серологик, бактериологик, иммунологик ва б. тадқиқотларни олиб боради.
2. Янги усуллар ва лаборатория тадқиқотлари сифатини ошириш усулларини ўзлаштиради.
3. ЖЙОЮИни лабораторияда ташҳислаш масалалари бўйича илмий изланишларда иштирок этади.
4. ФАОЛИЯТИ 1. ЖЙОЮИ аниқлаш лабораториялари тадқиқотларини ўтказиш (лабораториянинг муайян даражага мансублигига мувофиқ) (7.1-иловага қаранг).
2. ДПМ тиббиёт ходимларига тадқиқотлар учун материални олиш, сақлаш ва юбориш ҳамда ЖЙОЮИ бўйича тадқиқот ўтказишда услубий ва маслаҳат ёрдамини кўрсатиш.
3.Лаборатор ташҳислаш бўйича кадрларни тайёрлашда ДПМга ташкилий-услубий ёрдам кўрсатиш. Жумладан вилоят ва туман ТТКДларда шифокор-лаборантлар ва лаборантларни иш жойида ўқитиш.
4. Муҳитлар, эритмалар ва реактивларни тайёрлашда ишлатиладиган лаборатория асбоб-ускуналари, қиммат турувчи ашёлардан тежамли ва самарали фойдаланиш.
5.Тери-таносил касалликлар диспансерлари лабораторияларида, даволаш-профилактика муассасаларида, қон қуйиш станцияларида олиб борилаётган ЖЙОЮИ бўйича текширувларни сифатини назорат қилиш.
6. Белгиланган шаклларда ҳужжатларни юритиш ва ҳисобот маълумотларини тақдим этиш.