ПОЛИКЛИНИКАНИНГ ДЕРМАТОВЕНЕРОЛОГ ШИФОКОРИ ЛАВОЗИМ ЙЎРИҚНОМАСИ
УМУМИЙ ҲОЛАТЛАР
1. Поликлиника дерматовенерологи лавозимига дерматовенерология бўйича ихтисосликдан ўтган шифокор тайинланади.
2. Шифокор-дерматовенеролог ДПМ бош шифокори томонидан ишга қабул қилинади ва ишдан озод этилади. Шифокор-дерматовенеролог бевосита поликлиника мудирига (поликлиник хизмат кўрсатиш бўйича бош шифокор ўринбосарига), у бўлмаганда – бош шифокорга бош шифокорнинг тиббий қисм бўйича ўринбосарига бўйсунади.
3. Шифокор-дерматовенеролог ўз ишида дерматовенерологик хона ҳақидаги низом, мазкур низом ва ССВ томонидан тасдиқланган бошқа ҳужжатларга, шунингдек юқори ташкилот ва мансабдор шахслар кўрсатмаларига асосланади.
4. Шифокор-дерматовенерологнинг асосий вазифаси хизмат кўрсатилаётган ҳудуд аҳолисига малакали дерматовенерологик хизмат кўрсатишдан иборат.
МАЖБУРИЯТЛАРИ
1. ЖЙОЮИ ва тери касалликлари билан касалланган беморларга ташҳислаш ва даво ёрдамини кўрсатиш (улар тўлиқ тузалиб кетгунча, ремиссия ёки касалхонага ётқизилгунча динамик кузатув ва фаол даволашни амалга ошириш; хонада кузатув остида тўрган беморнинг ташҳислаш ва даволаш муолажаларини ўз вақтида бажариши устидан назорат).
2. Юқумли тери касалликлари ва ЖЙОЮИ билан касалланган беморларда юқиш ўчоқларини аниқлаш, аникланган беморларни даволанишга жалб қилиш, беморнинг оила аъзоларини тиббий кўрикдан ўтказиш ва беморларни уз вақтида даво олишини назорат қилиш.
3. Тери касалликлари ва ЖЙОЮИ билан касалланган, касалхонага ётқизилишга муҳтож бўлган беморларни ўз вақтида ТТКДга жойлаштиришни назорат қилиш.
4. Тери ва таносил касалликларда вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизликни экспертиза қилиш, меҳнатга лаёқатсизлик варақасини бериш.
5. ЖЙОЮИ ва юқумли тери касалликлар билан касалланган беморларни эрта аниқлаш мақсадида замонавий текшириш усулларидан фойдаланган ҳолда муайян аҳоли гуруҳларини профилактик кўрикдан ўтказиш.
6. Маслаҳат ёрдамини кўрсатиш, аникланган касалликлар ҳисоботини юритилишини назорат қилиш, уларнинг тери касалликлар ва ЖЙОЮИга қарши кураш бўйича ишларни ўрганиш мақсадида сайёр шифокорлик бригадаларининг қишлоқ жойларидаги ишларида иштирок этиш, бундай ишларни ташкиллаштириш бўйича йўриқномалар бериш.
7. Барча туман (ДПМ) тиббий ходимларини жалб этган ҳолда ЖЙОЮИни олдини олиш бўйича санитария-ташвиқот ишлари режасини тузиш ва олиб бориш ва бунда алоҳида эътиборни ўқувчилар билан контрацепция ва жинсий тарбия масалалари бўйича ишлашга қаратиш.
8. Хизмат кўрсатиладиган ҳудудда ЖЙОЮИ (захм, сўзак, трихомониаз, хламидиоз, уреамикоплазмоз, генитал учуқ, донованоз, юмшоқ шанкр) ва юқумли тери касалликларини таҳлил қилиш ва вилоят ТТКД ва туман МДСЭНни хабардор қилиш, касаллик курсаткичлари юқори бўлган ахоли участкаларида текшириш учун жойларга бориш ҳамда касалланишни бартараф этиш бўйича зарур чораларни кўриш.
9. Белгиланган муддатларда вилоят Тери-таносил касалликлар диспансерига ёзма ҳисоботларни тақдим этиш, шу жумладан диспансер чақириғи билан оғзаки ҳисобот бериш. Давлат санитария-эпидемиологик назорат бошқармасига беморда биринчи марта захм, сўзак, юмшоқ шанкр, венерик лимфогранулематози, донованоз ва юқумли тери касалликлари (қўтир, трихофития, микроспория, фавус) ташҳисланганда ташҳис белгиланган пайтдан кейин 24 соат муддатида ф.№089/у бўйича шошилинч хабарнома юбориш.
10. Ўз касби малакасини мунтазам ошириб бориш ва иш фаолиятида касалликни ташҳислаш, даволаш ва профилактика ишларини олиб бориш, янги воситаларини, ишлашнинг янги ташкилий шаклларини жорий этиш.
11. Ўз ишида аҳлоқ ва профессионал деонтология меъёрларига, фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилишга оид қонунчиликка, Жиноий кодексга қатъий риоя қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |