Тупроқшунослик олий ў қ ув юртлариаро илмий-услубий бирлаш



Download 4,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/108
Sana13.07.2022
Hajmi4,33 Mb.
#785536
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   108
Bog'liq
Мелиоратив тупроқшунослик ҒАФУРОВА Л А

утка.зилат.
Рекультивациянинг йўналишлари 
аникланади, техник-иқтисодий асослаш хужжатлари ва рекультивация 
лойихалари тузилади.
2. 
Тог-техникавий рекультивация этапи. Регионал шароитлардан 
келиб чиқиб, иккинчи этап ўз ичига кимёвий мелиорациялашни олишлари 
мумкин. Тог-техникавий рекультивацияни фойдали қазилмаларни ишлаб 
чикаришни олиб борувчи корхоналар бажаради.
3. Биологик рекультивация. Бу этапдаги ишлар тоғ-техникавий 
рекультивация жараёнида тайёрланган ерларнинг унумдорлигини тиклаш-


га, оширишга ва уларни тўла қонли ўрмон ёки қишлоқ хўжалик ерларига 
айлантиришга қаратилган.
Биологик рекультивациянинг йўналиши ва услублари районнинг 
географик ўрни, уни иқлимий, физикавий ва хўжалик-иқгисодий алоҳида 
хоссаларига боғлиқ равишда фарқланади. Рекультивацияланган ерларни 
ўзлаштиришнинг энг арзон, кам харажат тури, бу шу майдонларни дарахт- 
зорлаштириш, ўрмонлапггириш ҳисобланади. Чиқинди, отвалларнинг 
юқори қатламлари хоссаларини яхшилаш учун, уларда органик моддалар 
ва азотни тўплаш учун дарахтлар экилишидан олдин кўп йиллик ўтлар, 
беда экиб кейинчалик ҳайдаб ташлаш керак. Дарахтлар кўчатларидан эки- 
либ, чукурча ёки ариқчалари заҳарли бўлмаган жинслар ёки тупроқлар 
билан тўлдирилади. Унумдор тупроқлар ва заҳарсиз токсик жинслар 
таркалган ҳудудларда қишлоқ хўжалик рекультивацияси ўтказилади. Уни 
бир канча босқичда ўтказилади: оҳаклаш, 60 см чуқурликгача юмшатиш, 
ўғитлар солиш, ўт-дуккаклиларни қўшиб экиш. Шундан кейин 40-50% ни 
кўп йиллик ўтлар ташкил қилган махсус алмашлаб экиш киритилади. Бун­
дай алмашлаб экишдан кейин рекультивацияланган ерларни зонал дала ёки 
ем-хашак алмашлаб экишлари ишгол қилишлари мумкин.
АГРОХИМИКАТЛАР БИЛАН ИФЛОСЛАНГАН ТУПРОҚЛАР ВА 
УЛАРНИНГ МЕЛИОРАЦИЯСИ
Тупрок. унумдорлигини ошириш ва уни сақлаб қолиш мақсадида 
қишлоқ хўжалигини жадал юритишни ўғитларсиз тасаввур қилиш қийин.
Минерал ўғитларни қўллаш амалиёти йилдан йилга кенгайиб, та- 
комиллашиб бормокда. Минерал ўғитлар бир қаторда органик ўгитлардан 
фойдаланиш ўлчамлари ҳам кенгаймоқца. Бироқ дехқончиликни кимёлаш- 
ўғитлардан тўғри ва оқилона фойдаланишни тақозо этади. Азот 
ўғитларининг ортикча миқдори пахтанинг (ўсимликларнинг) генератив 
органлари ҳисобига вегетатив органларини кўпроқ ўсиш ва ривожланиши- 
га имконият яратади. Азотнинг ортиқча миқцори, айникса унинг нитрат 
формаси ҳавфли, чунки у тупрокда сорбцияланмайди, енгил ҳаракатланади 
ва грунт сувларига етиб боради. Азотнинг аммонийли бирикмалари туп- 
роқни ва табиий сувларни ифлослантиришнинг манбаи бўлиб хизмат 
килади. Маълумки, аммиак нитратларгача оксидланиб, аммонийли азот 
кислородни бириктиради ва гидробиоталарни кислородга очлигига ва сув­
ларни бузилишига олиб келади. Тупрокда аммиакли азотни ошикча 
микдорининг манбайи бўлиб, чорвачилик, паррандачилик чикиндилари ва 
шаҳар оқар сувлари хизмат килади.


Фосфор ўғитлари ва бошқа кўпчилик фосфор бирикмаларининг 
кам эрувчанлигига қарамасдан, глобал катта айланишда асосий геокимёвий 
йўналишлари кўллар, дарё ўзанлари, денгиз, океанларга қаратилган. Ҳар 
йили 3-4 млн тонна фосфатлар қуруқликдан океанларга бориб тушади. 
Фосфатларнинг тупроқлардаги бирикмаларининг кам эрувчанлиги туфайли 
баъзи ерларда тупроқларни локал фосфорлашганлиги ҳам кузатилади. Азот 
ва фосфор билан бир қаторда тупровда калий ҳам тупровда муҳим озиқ 
злементлардан ҳисобланади. Қачонки калий хлорид ўғити ишлатилганда 
тупровда хлор ионининг тўпланиши кузатилади. У албагга ҳосилнинг 
сифат ва мивдорига, ҳамда ортиқча агрохимикатлар ҳисобига тупроқни 
ифлосланиши ва шўрланишига сабаб бўлади.
Пестицидлар қишлоқ хўжалигида ёввойи ўтларга гербицидлар 
ўсимликлардаги замбуруг касаллигига фунгицид зараркунандаларга, зоо- 
цид, инсектицид қарши курашда ишлатилади. Булар орасида пестицидлар 
кўпроқ ишлатилади. Экинларга ишлов беришда пестицидларнинг асосий 
қисми тупроқ юзаси ва ўсимликларда тўпланади. Улар тупровдаги органик 
моддалар ва минерал коллоидлар билан адсорбцияланади. Токсикантлар- 
нинг сорбциялари қайтарма характерга эга. Пестицидларнинг ортиқча 
мивдори ер юзасига кўтарилмайдиган гравитацион оқимлар билан харак- 
терланади ва грунт сувларига бориб қўшилади. Тупровда пестицидларнинг 
колдиги токсикантнинг табиатига унинг меъёрига тупрок. хоссаларига 
боглиқ. Пестицидлар ер усти сувлари билан сув йигувчи ховузларга тушиб, 
сувларни заҳарлайди.
Табиий заҳарсизланиш жараёнлари органик моддаларнинг парчала­
ниш жараёнлари органик моддаларнинг парчаланиш жараёнлари қаерда 
жадал бўлса шу ерда шунчалик фаолроқ кечади. Биоцидларнинг тупровда 
тўла заҳарсизланиши тупроқ меллиоратив ҳолатининг яхшиланиши фақат 
заҳарсиз компонентларга тўла парчаланганда содир бўлади. Токсикант лар­
нинг тупровда парчаланишига оксидланиш - қайтарилиш ва гидролиз ре­
акциялари ёрдам беради. Тупровдарни биологик фаоллигини ошириш 
бўйича тадбирлар ўтказиш зарур. Пестицидларни фаол парчаланиши асо­
сан микроорганизмлар таъсирида ўтади. Микроорганизмлар ўзларининг 
ҳаёт фаолиятлари учун биоцид таркибига кирувчи углерод, азот, фосфор ва 
калийдан фойдаландилар.
Узок муддат таъсир қилувчи донадорлаштирилган кўри-нишдаги 
янги ўтитларнинг ишлаб чиқилиши агрохимикатларнинг ташиш ва 
сақланиш қоидаларига амал қилиш, угитлардан оқилона фойдаланиш, ал­
машлаб экишни жорий этиш ва бошка агротехник ва агромелиоратив тад­
бирлар тупроқни агрохимикатларни ортиқча мивдоридан сақлайди.


ТУПРОҚ ДЕГУМИФИКАЦИЯСИ, УНДАГИ ГУМУС ҲОЛАТИНИ 
ТИКЛАШ, САҚЛАШ ВА ОШИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ТАДБИРЛАР
Тупроқнинг мелиоратив ҳолатига унинг гумус ҳолати ҳам таъсир 
кўрсатади. Маълумки қўриқ ва бўз ерлар ҳайдалганда табийки дегумифи­
кация жараёни содир бўлади. Органик моддаларнинг мивдори ва захирала- 
ри камаяди. Бу жараён гумус мивдори ва захираларининг 30-40% камайи- 
шига олиб келади ва кейинчалик кам мивдорда 30-50 йил мобайнида тик- 
ланади. Гумус захираларининг энг кўп камайиши биринчи 5-10 йил ичида 
содир булади. Кейинчалик тупровдан фойдаланишда гумуснинг йўқолиш 
темпи тўхтайди. Дегумификация жараёни эрозиянинг ривожланиши, 
шўрланиши, зичланиши, куриб кетиш, чўлланиш ҳолатларида тикланмай- 
ди.
Инсон тупровда гумусни аста-секин ортиб боришига органик ўгитларни 
қўллаш, нордон тупроқларни охаклаш, ишқорий тупроқларни гипслаш, 
алмашлаб экишда кўп йиллик ўтларни кўллаш, дон ва илдиз мевали экин- 
ларнинг нисбатан тартибига солиш сув ва ҳаво режимларини мукаммал- 
лаштириш ва бошқаришда ёрдам кўрсатади. Олимларнинг таъкидлашича, 
органик ўгитларнинг балансини яратипг учун тупроққа ҳар йили гектарига 
камида уртача 8-12 т органик ўғитлар солиш керак бўлади.Табиийки, бунда 
тупрок хоссаларини ва органик ўгитлар сифатини ҳисобга олиш мумкин. 
Шундай қилинганда тупровдаги гумус мивдори ва захиралари, унинг 
структураси барқарорлашади ва тикланади, уларнинг сув-физик хоссалари 
яхшиланади.
Органик моддаларнинг тупланишига яна ҳар хил дон ва бошка 
ўсимлик қолдиқларининг тупровда аралапггириб ҳайдаш ҳам ижобий 
таъсир кўрсатади. Минерал ва органик ўгитларни бирга қўшиб ишлатиш 
тупрок унумдорлигини, ўсимликлар ҳосили ва сифатини ошишига кулай 
имконият яратади.
Гумус холатини савдашнинг муҳим омили тупроққа меъё- 
рила ишлов беришдир. Айрим ҳудудларда тупрок-ивдим шароитларини 
хисобга олган ҳолда агдармасдан хайдашдан фойдаланиш мумкин. Бунда 
гумусни тўплаш ва саклашга имкон яратади. Буларнинг барчаси юкори 
илмий-асосланган дехқончилик маданияти, технологик машиналар вазни­
ни, енгиллапггириш, 
ишлов беришии сонини камайтириш тупроқ 
қатламларининг қаътий сақланиши охир-оқибатда ерларни мелиоратив 
ҳолатини яхшилайди, тупроқ унумдорлигини ошиши ва сақлашга имкон 
яратади.


МАСШТАБ 1 : 3 ООО 0190
Ғ*асм 5 ^ ^ с к н г т о и P e r нуб.'мткаси Ef> ресурс л.'фи A iJ ia n P


ТЕХНОГЕНЕЗ МАХСУЛОТЛАР БИЛАН ИФЛОСЛАНГАН 
ТУПРОКЛАР ВА УЛАРНИНГ МЕЛИОРАЦИЯСИ
Ҳозирги индустриал саноат фаолиятида биосферага маҳсулотлар 
чиқиндилари чиқариб туриш кузатилади. Тупрок юзасига қатгиқ 
чиқиндилар билан атроф-муҳитни ифлослантирувчи, тупрокни мелиоратив 
ҳолатини 
ёмонлаштирувчи 
моддалар 
тушади. 
Улар 
орасида 
энг 
ҳавфлилари симоб, қўрғошин, кадмий, мишьяк, хром, селен, фтор ва 
бошқалар ҳисобланади. Тупроқларни оғир металлар билан ифлосланиши 
ҳар хил манбалардан иборат бўлади, аммо улар кўпроқ ифлосланишига 
сабаб - қазилма ёқилгилар: кўмир, нефть, ёнувчи сланецлар ёнганда содир 
бўлади. Маълумки, ҳозирги вақтгача 130 млрд. тонна кўмир ва 40 млрд. 
тонна нефть қазиб олинган ва фойдаланилган, уларнинг чиқинди ва кулла- 
ри билан тупроқ юзасига миллионлаб тонна метадлар келиб қўшил-ган. 
Уларнинг аксарият кўп қисми тупрокнинг юқориги катламларида 
тўпланган (Ковда, Розанов, 1988 ).
Инсон фаолияти тупроққа қўрғошин ва кадмий тушишини 
кўпайтирди. Тупрокни кўрғошин билан ифлосланишининг асосий манбаи 
автомобиллардан чикиб турадигап ёнган газ ҳисобланади. Огир металлар- 
нинг тупроққа шунингдек ўғитлар ва пестицидлар билан хам тушади. Огир 
металларнинг кўпгина бирикмалари тупрокнинг куйи ва гумусли гори- 
зонтларида тўпланади. Огир металларнинг тупроқ юзасида ифлослантириш 
манбаларининг таркалиши ифлослантирувчи манбаларнинг хоссалари ва 
характерига регионнинг метеорологик хусусиятларига, жумладан, шамол­
нинг тезлиги ва йўналишига релефга ва ландшафт ҳолатларига умуман 
боғлиқ.
Тупроқдан металлар биологик доиравий айланишга жалб қилинади 
озиқланиш занжирлари оркали узатилиб инсон ва ҳайвонларда қатор ка- 
салликлар содир этади, юқори концентрацияда ўсимликларга ўта кучли 
таъсир кўрсатади тупрокни биологик фаоллигини пасайтиради унинг 
унумдорлиги эса мутаносиб равишда камаяди.
Металларни техноген тарқалишининг бир текис эмаслиги табиий 
ландшафтларда, унинг меллиоратив ҳолатларининг бир хил эмаслиги ту­
файли салбий ифодасини топади. Шуларга боғлиқ равишда техногенез 
маҳсулотлари билан ифлосланиши мумкин бўлган ҳудудларни башорат 
килиш учун ва ёмон оқибатларни олдини олиш учун тупроқ -грунтларни 
генетик хусусиятларини турли табий ландшафтлар ва геохимик шароит- 
ларни ҳисобга олиш зарур.


Техногенез 
маҳсулотлари 
ўзларининг табиатига, 
ландшафт 
ҳолатларига, тупроқ хоссаларига боғлиқ равишда йиғилган жойларида 
заҳарлиликларини йўқотиш мумкин. Табиий жараёнларда қайта ишланиб, 
сақланиб қолишлари, тўпланиб тирик организмларга хатарли таъсир этиш- 
лари мумкин.
Автоном ландшафтларда техноген ифлосланишидан ўз-ўзидан 
тозаланиш жараёнлари ривожланиб боради. Чунки бу ерларда ифлосланиш 
маҳсулотлари ер усти ва тупроқ сувлари билан таркалиб кетади. Аккуму- 
лятив ландшафтларда техногенез маҳсулотлари консервация бўладилар ва 
тўпланадилар. Масалан, симоб, қўргошин, кадмий қумоқ таркибли туп- 
ровдарнинг гумус - аккумулятивли горизонтларнинг юқориги сантиметр- 
ларида яхши сорбцияланади.
Уларнинг тупрок профилида ҳаракати ва тупроқ профилидан 
ташқарига чикишлари жуда кам. Лекин енгил механик таркибли нордон ва 
кам гумусли тупроқларда бу элементларнинг миграцияси жараёнлари ку­
чаяди. Огир металларнинг тупроқдаги тирик организмларга биргаликда 
таъсири янада ҳалокатлироқ таъсир кўрсатади. Тупрок тип тупроқларда 
улар мелиоратив ҳолатига боглиқ ҳолда оғир металларнинг заҳарлилиги 
турлича бўлади. Масалан, кадмий мелиоратив ҳолати ноқулай, маданий- 
лашмаган подзол тупрокларда 5 мг/кг миқдори ҳалокатли таъсир этади. 
Маданийлашган айирмаларида эса 50 мг/кг дан ҳалокатли таъсири бошла­
нади.
Техногенез маҳсулотларидан техноген ифлосланган тупровдар 
мелиорацияси энг аввало регионлардаги тупрок қатламларининг генетик 
ҳусусиятларини билишга ишлаб чиқаришни ташкил принципларига ва 
технологияни мукаммаллаштиришга асосланган.
Туташ технологик тизимларини барпо этиш, ишлаб чиқаришни 
чикиндиларсиз ташкил этиш, техногенез маҳсулотларини тупроққа туши- 
шини кескин деярли тўлиқ қисқартиради. Ҳозирда мавжуд тупроқ ифлос- 
ланганлигини 
йўқотиш 
мелиоратив 
тадбирларидан 
қуйидагиларни 
кўрсатиш мумкин. Тупрок огир металлар ва бошқа токсик компонентлар 
билан атмосфера орқали ифлосланганда ва бу ифлосланиш катта мивдорда 
тупрокнинг 
энг 
устки 
сантиметирида 
тўпланганда 
шу 
катламни 
йигиштириб олиб кўмиб ташлаш мумкин. Хозирги пайтда огир металларни 
таъсирини йўқотадиган ёки уларни захарлилик таъсирини камайтирадиган 
катор кимёвий моддалар олинган. Тупроққа гипс, оҳак, органик ўгитлар 
солиш хам оғир металларни ва токсинларни адсорбциялайди. Органик 
ўғитларни юкори меъёрларда солиш, яшил ўғитлардан фойдаланиш ва 
бошкалар ҳам оғир металлар ва токсинлар таъсирини камайтиради. Мине­


рал ўғитлар таркиби ва меёрини бошқариш қатор элементларнинг заҳарли 
таъсирини камайтириши мумкин.
Шундай қилиб, ҳимоя килувчи тадбирлар мажмуаси ва огир ме­
таллар билан ифлосланиши йўқотишга қаратилган тадбирлар тупрокни 
ифлосланишидан ҳимоялашни таъминлайди. Уларни биологик фаоллигини 
оширади, 
унумдорликни 
мўътадиллаштиради, 
ерларни 
мелиоратив 
ҳолатларини яхшилайди.
ГИПСЛИ ТУПРОҚЛАР ВА УЛАРНИНГ МЕЛИОРАЦИЯСИ •
Шўрланган тупроклар ичида таркибида гипс - C aS04- 2Н20
мавжуд булган тупроклар алоҳида ўрин тутади. Тупрок профили бўйича 
гипснинг тупланиши ва унинг миқдори қишлоқ хўжалик ўсимликларини 
етиштиришда ва тупрокни сугоришда бу омилни ҳисобга олиш максадга 
мувофиқдир.
Қўриқ ва лалмикор ерларни ўзлаштиришда ва қишлоқ хўжалигида 
фойдаланишда 
кўпгина 
майдонларни 
эгаллаган 
гипсли 
тупроклар 
қийинчиликларни келтириб чиқаради. Бу қийинчиликлар аввало гипсли 
тупрокларнинг унумдорлик даражасининг пастлиги, шўрланганлиги, гумус 
ва 
озика 
элементлари 
захираларининг 
камлиги, 
агрофизикавий 
хоссаларининг нокулай - ёмонлиги, биологик фаоллигинининг пастлиги 
билан белгиланади ва унинг яна бир салбий жиҳати аллювиал ва лессли 
текисликлар тупроқлари учун ишлаб чиқилган ва қўлланиб келинаётган 
сугориш услублари, ушбу тупроклар учун яроксизлигидир.
Ишлаб чикариш қобилияти жиҳатидан гипсли тупрокларнинг 
сифати юкори эмас, шу билан бирга улар қийин шўрсизланади. Ушбу 
тупрокларнинг қониқарсиз физик хусусияти, гипснинг микдори, тури ва 
унинг жойлашган чукурлиги билан боғлиқ бўлган бўлиб тупрокнинг 
унумдорлигини анчагина пасайтиради. Агар 60 см гача чукурликда гипс 
бўлиб, унинг миқдори 30-40% дан кўп бўлса, бундай тупроклар кўпгина 
ўсимликлар учун сугоришга яроқли эмас.
Гипсли тупроқлар-ўзининг тупроқда тўпланиш шароитлари, гипс 
манбалари, хамда тупрок хосил бўлишнинг зонал хусусиятларига боглик 
холда генетик хилма-хилдир. Бундай тупрокларнинг хоссаларидаги 
фарклари, гипс микдори ва шакллари, гипс катламининг жойлашиш 
чукурлиги ва калинлиги оркали намоён бўлади. Бу кўрсаткичлар 
агромелиоратив ва агроишлаб чикариш аҳамиятини кашф этади. Чунки у 
гипсли тупрокларнинг лалмикор ёки суғорма деҳқончиликка яроқлигини 
бахолайди ва экин турларини аниқлайди.


Шундай килиб, гипсли тупроклар қаторига профилда генетик 
гипсли горизонти булган ва гипс миқцори 10% дан ортик. булган 
тупроқларни қўшиш мумкин. Гипс горизонти унинг пайдо булиши 
шароитлари ва миқдорларига боглиқ ҳолда турли кўринишларда бўлиши 
мумкин. Қум ва чанг ўлчамидаги кўпроқ қийин аниқланадиган гипс 
тўпламлари ундаги аралашмаларга боғлиқ ҳолда турлича рангда: оқ, оч 
жигарранг, пушти, кул ранг, қора, бўз ва бошқа бўлиши мумкин.
Гипсли тупроқлар арид минтақасининг турли тупроқ географик 
шароитларида учрайди. Гипсли тупроқларнинг мелиоратив сифатларини 
баҳолаш геоморфологик ва гидрогеологик шароитларига боғлиқ бўлган. 
Хозирги тупрок. ҳосил бўлиш йўналишларини тўгри тахлил қилиш катга 
ахамиятга эга ва бу белгиларига кўра гипсли тупроклар 2 группага 
бўлинади: аккумулятив ва элювиал-аккумулятив.
Аккумулятив гипсли тупроқлар хозирги замон мелкозем ва сувда 
эрувчи тузлар тупланиш областларида таркалган. Бу тупроклар хозирги 
аккумулятив кўҳна аллювиал ва текисликларда ва тоголди тексликлари- 
нинг энг паст қисмларида ҳосил бўлади. Аккумулятив гипсли тупроқларга 
шўрхок соз, ўтлоқи ботқоқ, бўз ўтлоқи тупроклар ва шўрхоклар, яъни 
доимий юкори намликда булган тупроклар киради. Бу группага яна қумли 
чўллар ичидаги паст қатламлик тупроқлари, хамда чўл ва ярим чўл 
минтақалари қадимий воҳаларидаги шўрхоклар киради. Барча бўз тупрок­
лар грунт, қисман ер усти сувларидан узок ва ҳозирги туз тупланиш 
режимларида ривожланади. Туз ва гипс кўп холларда тупрок юзасида 
мелкозем тўпланиш билан бир вақгда содир бўлади.
Элювиал - аккумулятив тупроклар хозирги денудацион вилоят- 
ларга мансуб бўлиб маҳаллий эрозия базасига нисбатан кўтарилган ҳудуд- 
ларни эгаллайди. Бу гуруҳ тупроқлар аккумулятив гуруҳларга Караганда 
кенг таркалган 'ва улар гипсли бирикмаларнинг келиб чикиши ва 
шаклларига кўра бир хил эмас. Уларни бир гуруҳга шундай бир ўзига 
хослик бирлаштиради, яъни ҳозирги давр шароитида улар эрозия базасига 
нисбатан кўтарилган майдонларда ривожланиб гравитацион кучлар 
таъсирида эритма ва заррачаларнинг чикиб кетишига кўмак беради.
Грунт сувларининг чуқур жойлашиши оқкбатида тупрокнинг катга 
миқёсида қуриши юқорига горизонтларда эрозия ва дефляцияга имкон 
яратиб беради. Бу тупрокларнинг устки кисми микрорельеф бўйича ҳамма 
вақт мураккаб ва у канча кўҳна бўлса, шунчалик кўп емирилса, профиль 
оралигида жуда тез-тез турли ривожланиш шароитларндаги тупрок ва 
грунт горизонтлари кузатилади. Тупрок профилларидаги горизонтларнинг 
келиб чикиши ва таркибига кўра гетерогенлиги гипсли тупроклар


қопламларининг характерли белгилари ҳисобланади. Бу гуруҳга лёссимон 
ва тошли-қумоқ ётқизиқлардан ҳосил бўлган гипсли бўз тупроқлар ва тош- 
шағал-қумоқ пролювиал, қум тошлар оҳакли ётқизиқларда ҳосил бўлган 
сур - қўнғир гипсли тупроқлар киради.
Гипсли тупроқларнинг аккумулятив ва элювиал-ак .умулятив 
гуруҳларга ажратилиши нафақат генетик, балки мелиоратив аҳамиятга ҳам 
эга. Улар суғориш таъсирида турлича ўзгарадилар. Барча элювиал- 
аккумулятив тупроклар эрозион ва суффозион ҳавфли, уларнинг устки 
қатламлари 
ва 
горизонтлари деформацияга 
учраган. 
Аккумулятив 
тупроқларда суффозион жараёнлар одатда учрамайди, лекин тупроқларни 
сугоришда зовурлар атрофида локал суффозион воронкалар содир бўлиши 
мумкин. 
Аккумулятив 
тупроқларда 
асосий 
муаммолардан 
бири 
шўрланишга қарши кураш ва уларнинг физикавий хоссаларини яхшилаш 
ҳисобланади.
Гипсли тупрокларнинг турли генетика типлари унумдорлиги ва 
мелиоратив сифатлари билан гипс горизонтларининг жойлашиш чукурлиги 
ва калинлиги ҳамда гипс миқдори ва шаклларга боглиқ ҳолда бир-биридан 
фаркланади.
Тупрок хариталарида республикамизда гипслашган тупроклар ва 
гипснинг жойлашган чуқурлигига караб тупрок айирмалари ажратилади. 
Чукурлик бўйича гипснинг юкори чегарасидан бошлаб, унинг жойлашиш 
чуқуқрлиги - ЗОсмгача - юза гипслашган; 30 см дан 50 см гача саёз 
гипслашган; 50 см дан 100 см гача чукур гипслашган; 100 см дан 200 см 
гача жуда чукур гипслашган, тупроклар гурухига ажратилади. Гипс 
миқцорига кўра 10% гача гипслашмаган; 10% дан 20% гача кучсиз 
гипслашган; 20 % дан 40; гача уртача гипслашган; 40% дан юкориси кучли 
гипслашган тупроқларга ажратилади (Тупрок хариталари ва ерларни 
бахолаш х.ужжатларидан фойдаланиш», Т. 2000).
Жадвал 25
Гипсли қатламнинг юқори чегарасини жойлашиш чуқурлигига кўра 
гурухларга бўлиниши (Минашина ва Егоров маълумотлари).

Гуруҳлар
Гипсли горизоптнинг юкори чегараси 
чукурлиги, см.
I.
Устки гипслашган
<30
->
Юза гипслашган
30-60
3.
Чукур гипслашган
60-100
4.
Чуқуррок гипслашган
100-200
5.
Грунти-гипслашган
>200


Гипс қатламининг қалинлигига кўра 3 градацияга бўлинади (Н.Минашина):
•Кам қалинликдаги-гипсли қатлам, 40 см дан кам.
•Ўртача қалинлиқцаги-гипсли қатлам, 40-100 см.
•Қалин-гипсли қатлам, 100 см дан кўпроқ.
Гипслашганлик даражасига кўра қуйдаги тупроқларга бўлинади:
•Кучсиз, гипс миқцори <25%
•Ўртача, гипс миқдори 25-50%.
•Кучли, гипс миқдори >50%
Гипснинг шаклларига кўра қуйдаги гуруҳларга бўлинади.
•Гажали-гипс майда унсимон, кристалларининг ўлчами 0.1 мм дан ки­
чик.
•Майда донадор-гипс кристалларининг ўлчами 0.1-1.0 мм.
•Ўрта донадор-гипс кристалларининг ўлчами 1.0 дан 10мм гача.
• Йирик донадорли зич гипслашган 10-100 мм.
• Йирик бўлакли 100 см кўп.
Тупроқларда бир горизонтда ҳам ҳар хил горизонтларда гипснинг 
турли шакллари бўлиши мумкин. Бу ҳолатда 70% дан ортиҳ бўлган кри- 
стал шаклларини ҳисобга олиб ном берилади.
Гипсли қатламнинг тузилишига кўра қуйдагиларга бўлинади:
• Қуриқ ҳолатда зич, лекин сувга тўйинганда донадор массаларига 
бўлнниб кетади.
• Цементлашган сувга тўйинганда ҳам ҳўлланмайди ва ўзининг моно- 
литлигини ва тузилишини сақлаб қолади.
• Юмшоқ донадор горизонт механик бузилганда (хайдалганда) қуриқ 
ҳолатда енгил бўлакларга бўлиниб кетади.
• Таёқчасимон призматик ўртача ва йирик кристалли гипслар бўш бир- 
бирига чирмашган кўринишдаги кристаллар бўлиб йирик бўшлиқлар ора­
сида тупроқ намланганда ўз тузилишини сақлаб қолади.
Гипсли тупроқларда қишлоқ хўжалик экинларини холатини кузатиш 
гипсли горизонтларнинг кам унумдорлилигини, ўсимликларини сув-озиқа 
режимларини керакли оралиқда ушлаб туришга қодир эмаслигини бир сўз 
билан исботлайди. Паст унумдорлик сабаблари турлича. Гипс тупроқ 
эритмасида ўртача эрийдиган туз бўлиб, кальций сульфат тузи концетра- 
циясини 1.5-2.5 г/л атрофида ташкил этади. Бу ўз-ўзидан ўсймликлар сув 
билан таъминлаш режимига таъсир кўрсатмайди (агар эритмани бошқа 
тузлар бўлмаса) бироқ осмотик босимнинг ошиши натижасида ўсимликлар 
ўзлаштира олмайдиган намликнинг юқориги чегарасини оширади. Эрит- 
мада бошқа ту'злар, айниқса хлоридлар ва нитратлар мавжуд бўлса, гипс­
нинг эрувчанлиги ортади, оқибатда тупроқ эритмаси осмотик босимини


ортишга ва ўсимликлар ўзлаштира оладиган нам захирасини камайиб ке- 
тишга олиб келади. Бу омил қишлоқ хўжалик экинларига минерал ўғитлар 
қўллашда ҳам ўз таъсирини кўрсатади, яъни тупроқ эритмаси осмотик 
босимини оширади.
Бу ўринда шуни англамоқ керакки, яъни гипсли гупроқлар 
алоҳида, ўзига хос суғориш режимини, алоҳида сув нормаларини ва 
ўғитлар турини талаб қилади. Бу тупроқларнинг сугоришдан олдинги на­
млиги одатдаги (гигСслашмаган) тупроқларникига қараганда юқори 
бўлишини эсдан чиқармаслик керак.
Гипс ўсимликларининг озиқланиш режимига ҳам таъсир кўрсатиб, 
фосфат ионининг кальцийли фосфат кўринишида боглайди, шу билан бир­
га фосфатларни ўсимликлар учун қийин ўзлаштириладиган шаклига 
ўтказади. Кальцийнинг эритмадаги юқори мивдори, шунингдек калийни 
кальцийга бўлган нисбатини (К:Са)камайишига олиб келади, магнийга 
камбағал тупроқларда эса магнийнинг кальцийга бўлган нисбати (Mg : Са) 
камаяди, тупровдаги темир бирикмаларининг эрувчанлиги қисқаради, на­
тижада озик элементларининг баланси бузилади. Шунинг учун гипсли 
тупроклар азот, фосфор ва калийли ўгитларнинг юқори нормалларига ва 
ўсимликлар хлорозига қарши воситалар қўллашга мухтождирлар. Гипсли 
тупроқлар органик ўғитларга талабчан. Ҳатгоки минерал ўғитларнинг 
юқори нормалари ўсимликларни озиқа модцалари билан таъминлаш муам- 
мосини ҳал қилмайди. Лекин минерал ва микроўгитларни гўнг билан бирга 
куллаш хар доим ижобий натижалар беради. Экинлар ҳосили бунда талай- 
гина ортади.
Гипсли шўрхокларни қўлланадиган тадбирлар мажмуасида мелио- 
рациялашда тупрокни органик моддалар билан бойитиш бенихоят 
аҳамиятли. Культивациялаш ва аралаш ўтларни ҳайдаш тупрокни бутун 
биологик фаолиятини фаоллаштиради. Унда гумус, азот, ялпи органик 
массалар. микрожонзотлар тўпланишини кўпайтиради. Охир оқибатда 
тупроқнинг унумдорлигига ижобий таъсир кўрсатади.
Гипсли тупровдар учун қишлоқ хўжалик экинлари етиштиришни 
танлашда ўсимликларни кальцийга муносабатини хисобга олиш керак.
Шўрланмаган унсимон шаклдаги гипсли тупроқларда гипсли 
катлам тупроқ юзасидан 30 см дан чуқурровда жойлашган тавдирда узум 
қаторлари, беда, маккажўхори, ок жўхори етиштириш ижобий, бугдой эса 
коникарли дараЖалар беради.
Тупрок юзасида жойлашган гажали ва майда донадор кучсиз гипс­
ли тупроқларда ҳам қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш мумкин
лекин улар бир мунча жабирланган поялари қисқа ва синувчан кўринади.


Ғўзани гипсли гажали тупроқларда гипс катлами 40 см дан чуқурроқ жой- 
лашганда етиштирилиши мумкин.
Таёқчасимон призматик шаклдаги гипс кристалли гипсли ту­
прокларда, агар улар 60 см дан юқорида жойлашган бўлса, пахта учун 
яроқсиз ҳисобланади. Майда ва ўрта донадор юза гипслашган тупрокларда 
шоли етиштириш шунга олиб келдики, кайсики тупроклар узок, муддат сув 
билан тўйинганда олтингугурт бирикмалари билан тўйиниши туфайли 
қорамтир ранг тусини олади. Олтингугурт водород (H2S) ҳиди сезилади ва 
қониқарли натижа олинмайди.
Умумий килиб айтганда гипсли тупроклар жадал суғоришни талаб 
этмайдиган қургоқчиликка чидамли экинлар учун кўпроқ яроқли деб 
хисоблаш мумкин. Намни сезувчи экинлар суғоришнинг жадал режимида 
тупрок. намининг ортиши боис гипсли тупрокларда кайтариш реакцияси ва 
олтингугурт водород гази ҳосил бўлиши учун шароит яратилади.
Гипсли тупроклар гипс устки қатламларининг нам караб кичик 
хажмда тез-тез бериладиган сув меъёрларини талаб этади.
Illv боис гипсли тупроклар учун сувни автоматлаштирилган ма­
шиналар ёрдамида бериш усуллари қўлланилиши керак ва унинг тупроқ 
юзасида бир текисда тақсимланишини таъминлаш керак. Шулар билан бир 
қаторда кичик нормаларда тез-тез суғоришни таъминлашга қодир бўлган 
ёмғир усули ва томчилатиб сугоришни йўлга қўйиш зарур.
Ирригацион-автоморф ва ирригацион ярим гидроморф режимла- 
рида ўз окими билан сугориш усуллари гипснинг гажали турли туп- 
роқлардан бошка барча гипсли тупроклар учун яроксиз хисобланади ёки 
сугориш ариқлари узунлигини 50 м ва ундан камроқгача қисқартиришни ва 
барча сув оқувчи тармоқларни то ўқ ариқларгача сувни фильтрациялани- 
шини олдини олувчи қопламлар билан таъминлашни талаб этади.
Гравитацион усулда сугоришда карстлй ва суффозион воронкалар 
пайдо бўлади. Тупрок устининг бузилиши, деформацияси кузатилади.Бу ўз 
вактида тез-тез текислаб туришни талаб қилади ва суғориш сувларининг 
катта микдорда грунтларга сизиб кетиши таъминланади.
Гипсли тупроқларни сугориладиган дехкончиликда ўзлаштириш 
тадбирлари гипс усти тупрок. қатламининг қалинлигини кўпайтиришига ва 
саклаб колинишига жавоб бериши керак. Гипс усти катламининг 
калинлиги 30 см дан кам бўлган тупрок. текислаш ишлари мақсадга муво­
фик эмас, негаки очилиб колган гипсли қатламда, доглар тушиб қолиши 
мумкин. Таёқчасимон призманинг шакллари йирик ва ўрта донадор гипсли 
юза жойлашган ўрта ва кучли гипслашган тупрокларда, шунингдек кучли 
гипслашган гажали тупрокларда гипс усти катлами калинлиги 30 см дан 
кам булган такдирда улардан сугориладиган яйловлар сифатида фойдала­
ниш мумкин. Кучсиз даражада гипслашган юза гипсли тупроклар гипснинг 
хар кандай формаларида хам органик ва минерал ўгитларнинг юқори нор- 
малари қўлланганда беда оқ жўхори, ўт ўсимликлари ҳамда дон экинлари


учун гипс катлами 30-60 см чуқурроқ бўлган ҳолларда ёпиқ сугориш ти­
зимлари мавжуд бўлиб, ёмгир усулда суғорилганда дон, сабзавот, беда, ўт 
ўсимликлари, маккажўхори ва бошка экинлар учун яроқли.
Гипснинг унсимон шаклдаги қатламини жойлашиш чуқурлигининг 
юкориги чегараси 30-60 см бўлган гипсли тупроклар кучли ва бошка хамма 
даражада гипслашган таёқчасимон ўрта ва йирик кристалл гипс шаклидаги 
тупроқлар-токлар траншеяли системада экилса бошка бог экинлари (ўрик, 
олма, шафтоли,) учун яроқли.
Гипсли катламни жойлашиш чуқурлигининг юкориги чегараси 60- 
100 см.оралигида бўлган чуқур гипслашган тупроклар гипслашганликнинг 
барча даражаларида сугоришнинг алохида режим ва техникалари 
(куйидаги сугориш тармоқлари, ёмгирлатиб сугориш, томчилатиб суғориш 
усуллари ёки жуда қисқа) қўлланилганда барча экинлар учун деярли 
яроқли. Чукурлиги 100 см дан ортик бўлганда тупроклар одатдаги сугориш 
режимида, лекин карстли ва суффозион жараёнларга қарши қаратилган 
тадбирлар сакланганда чегараланмаган микдорда барча экинлар учун 
яроқли.
Г У П Р О Қ Л А Р Н И Н Г З И Ч Л А Н И Ш И В А У Н Г А Қ А Р Ш И К У Р А Ш Ч О Р А Л А Р И
Қишлок хўжалик экинлари учун тупроклар ўзлаштирилгач, унинг 
унумдорлиги, унинг маданийлаштиришга қаратилган тадбирларининг су- 
ратига боғлиқ ҳолда ўзгаради. Маданий экинларни етиштиришда тупроққа 
ҳар доим учта асосий омиллар-тупрокни механик ишлаш, ўгитлар ва мада­
ний ўсимликларнинг ўзлари таъсир этадилар. Бу омиллар ўсимликларни 
ўсиш даври тупрокда мақбул, кулай сув-ҳаво ва озиқланиш режимларини 
вужудга келтиришлари мумкин. Шу билан бу омилларнинг ҳар бири туп- 
роқка салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Тупроқка механик ишлов бериш 
структуранинг бузилишига ва гумуснинг мннераллашувига, ҳосил билан 
тупроқдан озика элементларининг чиқиб кетишига кўмаклашади, ортиқча 
ўғит беришлар эса тупроқларни ифлослантиради ва бошқ.
Структуранинг кучли бузилиши ва тупроқнинг ўта эичланиши 
ҳаддан ташкари куриб намланган тупроқларга ишлов беришда хам содир 
бўлади. Тупрокда ўта к>-чли зичланиш қишлоқ хўжалик машиналарининг, 
ҳар хил қурол-аслаха ва тракторларнинг таъсир этишидан содир бўлади. 
Натижада экинлар ҳосилдорлиги кескин пасаяди.


Тупрок зичланишига ва ўсимликлар ҳосилига 
тракторлар ўтиш таъсири 
(Ковда,Розанов маълумотларидан).
Тракторлар-
1Ш Н Г
утиш сони
Тупроқ зичлигп, г'смЗ.
Сули, кук массаси ҳосилдорлиги
0-10 см
10-20 см
20-30 см
ц / г а
%
0 (назорат)
1,02
1.13
1.39
218,2
100
1
1,20
1,25
1,41
179,8
82
3
1,32
1,34
1,43
150,3
69
5
1,49
1,50
1,52
117,0
54
Тупрокнинг зичланиши сув эрозиясининг кучайишига олиб кела­
ди. Тупрок зичланиш унинг физик хоссаларининг ўзгаришини келтириб 
чиқаради, тупрокнинг ҳажм оғирлиги 1,4-1,8 г/см3 гача ортади, хайдалган- 
да йирик қийин йўқотиладиган палахсалар вужудга келади. Алмашлаб 
экишда кўп йиллик ўтларнинг бўлмаслиги ва гумуснинг йўқотилиши бу 
холатларни янада мустахкамлайди. Тупрокнинг нафас олиши ёмонлашади, 
сув ўтказувчанлик (50-100 мартагача) камаяди. Сувнинг тупроққа нормал 
сингиши кескин пасаяди. Сувнинг ер усти оқими ва тупрокнинг майда 
заррачали кисмларининг ювилиши кучаяди биологик жараёнлар сустлаша- 
ди. Бу жараён айникса жойнинг рельефига боғлиқ бўлади. Рельефига текис 
“ижобий шаклларида” ер усти сув оқимларининг ортиши, сув ўтказув- 
чанликнинг у билан таъминлашнинг ва нам сув захираларининг ёмон- 
лашуви оқибатида конус ёйилмаларининг сув тарқатгич ва кўтарилган 
тикнишаблик ерларида тупрокнинг ўта зичланиши физиологик фойдали 
намнинг танқислигига, унинг куриб қолишига, ўсимликлар сўлиш коэф- 
фициентининг ўсишига кучли таъсир кўрсатади.
Ўта зичлашган тупроклар ҳарорати зйчлашмаган айирмаларига 

Download 4,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish