ТУПРОҚШУНОСЛИК АСОСЛАРИ
329
кўринади. Бунинг учун чуқурнинг деворига тупроқ тушмаслигини ҳисобга
олиш лозим. Чунки, чуқурнинг бу томонидан тупроқнинг генетик
горизонтлари, морфологик белгилари аниқланиб, намуналар олинади.
Чуқурнинг тик девори силлиқ ҳолда туриши шарт, бу томонга тупроқ
тушмаслиги ва босмаслик керак акс ҳолда тупроқ зичлашиб, чуқурниинг
силлиқ юзига тушиб қаватларни билинтирмай рангини ўзгартириб
юборади, натижада чуқурга изоҳ ѐзиш анча қийинлашади. Ён томонлари ҳам
текис қилиб қазилади. Чуқурнинг тупроғи-А қаватники ѐнламасига, В
қаватники иккинчи томонига, С қаватининг тупроғи эса зина томонга
ташланади ва ҳоказо. Чуқурни қўмишда эса сўнгги қават тупроғидан бошлаб
чуқур табиий ҳолда сақланган кўринишга келтирилади. Бунда гумусли
қаватни гумуссиз қаватга аралаштириб юбормаслик керак.
Қазилган тупроқ чуқури ва айрим қатламларининг морфологик
белгиларини ѐзишдан олдин текширилаѐтган территориянинг (республика,
вилоят, туман, фермер хўжаликлар) номи кундалик дафтарга ѐзилади (дафтар
намунаси китобнинг охирида кўрсатилган). Шунингдек, бу жойнинг релефи,
ўсимликлари, сизот сувлари (чуқурлиги ва шўрлиги), карбонатли, гипсли
қатлами, тупроқ она жинси ва бошқалар хам аниқ кўрсатилади. Сўнгра
чуқурнинг кунга қараган томонига диққат билан қараб тупроқнинг генетик
қатламлари ва уларнинг қалинлиги (см хисобида), туси, механик таркиби,
структураси, намлиги, қовушмаси, янги яралмаси ва қўшилмаси аниқланиб
дафтарга ѐзилади. Бундай мухим морфологик белгилар қуйидагича
изохланади.
Тупроқнинг генетик горизонти (қатлами).
Тупроқнинг юза қисмидан
ўзгармас пастки она жинсига қадар бўлган оралиққа унинг генетик горизонти
деб айтилади.
Қазилган чуқурнинг тик деворидаги белгилар турли тупроқ типларида
ва хилларида турлича бўлиб, тупроқнинг бир неча қатламдан тузилганлигини
кўрсатади. Бу қатламлар тупроқнинг генезисига, яъни келиб чиқишига боғлиқ.
Тупроқнинг генетик қатламини В.В.Докучаев А-устки, В-ўтувчи, С-тупроқ
ости каби уч хил генетик горизонтга бўлади.
Чириндили устки қатлам (А) да органик модда, чиринди ва хар хил
элементлар бирикмасидан иборат минерал моддалар тўпланади. Унинг туси
қуйи қатламларга нисбатан тўқ бўлади. Шунинг учун хам бу қатлам
чириндили аккумулятив (тўпланиш) горизонти дейилади.
Ўрмон тупроқлари юзасидаги «Ўрмон қийи» ва баъзи ботқоқликлардаги
торф тамомила чириб ўзгармаган органик қолдиқ йиғиндиси бўлганлиги учун
улар тупроқ устки қатламчаси дейилади ва А ишораси билан ѐзилади.
Ўтувчи қатлам (В) элювиал (ювилувчан) горизонт деб аталади. Туси,
структураси ва қовушмасига кўра устки қатламдан ажралиб турган бу
горизонтдаги айрим бирикмалар қуйи қатламга ювилиб тушиб туради. Бу
жараѐн, айниқса, подзолга ўхшаган кислотали ва шўртоб сингари ишқорли
тупроқда очиқ кўришб туради.
Тупроқ ости қатлами (С) да устки қатламлардан ювилиб тушадиган
айрим бирикмаларнинг тўпланишк туфайли у аллювиал (йиғувчи ва шимувчи)
Do'stlaringiz bilan baham: |