ТУПРОҚШУНОСЛИК АСОСЛАРИ
332
йирик донадор, донадор, майда донадор ѐки порохсимон структураларга
бўлинади.
д) призмасимон структура типи вертикал ўқ бўйича узунчоқ бўлган, иккита
горзонтал ўқ бўйича ўлчамлари эса унча катта бўлмаган агрегатларни ўз
ичига олади.
Уларнинг умумий кўриниши призма ѐки устунча шаклида бўлади.
Шунга кўра уларнинг қуйидаги турлари бўлади: а) юқори асоси думалоқ
бўлган устунчали структура; б) агрегатларнинг юқори асоси ясси бўлган
призмасимон структура. Устунчали структура кўндаланг ўлчамига кўра
йирик устунчали, устунчали ва майда устунчали структураларга бўлинади.
Призматик структура ҳам шу каби турларга ажратилади.
Плитасимон структура типи учун горизонтал ўқлар бўйича кучли
ривожланган, вертикал ўқ бўйиича эса калта бўлган агрегатлар хосдир.
Уларнинг умумий шакли ясси бўлади. Қатламли пластинкаларнинг
қалинлигига кўра қўйиидаги турлари бўлади: а) сланестсимон структура-
пластинкаларнинг қалинлиги 5 мм дан зиѐд; б) ясси плитасимон структура-
пластинкаларнинг қалинлиги 3-5 мм; в) тахтасимон структура –
пластинкаларнинг қалинлиги 1 мм дан юпқа; г) тангачасимон структура –
агрегатлар ясси плитасимон ва тахтасимон плиталардан кичик бўлади.
Структуранинг турини тўғри аниқлаш катта аҳамиятга эга, чунки
тупроқларнинг турли типларига ва ҳар қайси генетик қатламига тупроқ
структураларининг мвайян типлари тўғри келади. Масалан, гумусли
қатламлар учун донадор, увоқли донадор, кукунли-донадор структура;
элювиал қатламлар учун эса устунли, призматик, ѐнғоқсимон (ғўраша),
палахсали каби структуралар хосдир.
Тупроқ структурасининг турини чуқур кавлаѐтганда чиқариб
ташланган сочилиб турувчи тупроққа қараб аниқлаш мумкин. Бу усулдан
ташқари, тупроқ қатламидан пичоқ билан озгина тупроқ кесиб олиб ва уни
кафтда ѐйиб, агрегатнинг шаклига қараб ҳам тупроқ структурасининг турини
аниқласа бўлади. Тупроқ қатламларида кўпинча структуранинг ҳар хил
турларини учратиш мумкин. Бу ҳолда структурага икки-учта сўз билан
таъриф беришга ва охирги сўз билан кўпроқ учрайдиган аломатларни
таъкидлашга тўғри келади. Масалан, агар қатламда увоқлар кўпроқ бўлсаю,
палахсалар ҳам учраса, бундай структура палахсали-увоқли структура деб
аталади. Қатламларда агрегатлардан ташқари, агрегатларга ѐпишиб
боғланмаган зарралар ҳам бўлади. Бундай тупроқлар структурасиз тупроқлар
деб юритилади. Қумли тупроқлар структурасиз тупроқларга яққол мисол
бўла олади.
Тупроқ қовушмаси.
Тупроқнинг ва алоҳида қатламларининг қовушмаси
деганда уларнинг коваклиги ва зичлигининг ташқи ифодасини тушунмоқ
лозим. Бунда кўпинча бўлакчалар зичлиги эътиборга олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |