ТУПРОҚШУНОСЛИК АСОСЛАРИ
328
чиқмасдан олдин топографик асосни горизонтларига текшириш маршрути
ва чуқур қазиш жойи тахминан белгилаб қўйилади.
Тупроқ чуқури жойнинг релефига кўра аниқланади, агар ўсимлиги,
тупроқ она жинси (ерозия туфайли) ва қишлоқ хўжалик-тармоғи ўзгариб
қолса, у ҳолда ҳар бир ўзгарган жойдан чуқур қазилади.
Релефи мураккаб ва ҳар хил бўлган жойдан (дарѐ водийлари, тепалик,
қир, дўнг ва ҳоказо) чуқур қазиладиган эр шу жойга таалуқли бўлиши шарт.
Агар эр текислик бўлса, бир-бирига паралелл ҳолда чуқурчалар белгиланади.
Умуман жой мураккаблигига кўра 1-165 га эрдан 1 та чуқур қазилади.
Жойни категорияга ажратиш.
Маълумки, текис жойлар ер юзида жуда кам учрайди. Дала
текшириш ишлари олиб борилганда нотекисликларга-баландлик,
нишаб, тепа, пастлик, паст-баландлик каби релеф формаларига дуч
келамиз ва шунга кўра тупроқлар хам ўзгариб борганлигининг. гувоҳи
бўламиз.
Бинобарин, жойнинг ташқи кўринишига кўра категорияларга бўлиб
ўрганилса, тупроққа тўғри баҳо берилган бўлади. Ҳозирги вақтда, жойнинг
ўзгаришига кўра 5 категорияга бўлиб ўрганамиз.
1-категория-чўл раѐнларнинг текислик ѐки унч а баланд бўлмаган
текисликлари кириб, бу эрларда бир хил типдаги тупроқлар бўлади, тупроқ
комплеси 5% дан ошмайди.
2-категория-чўл раѐнлари, кенг дарѐ атрофлари, жарликлар, жар
бағридаги текисликлар киради. Бундай жойдарга бир типдаги тупроқлар
жойлашган бўлиб, тупроқ комплекси 15% ни ташкил этади. Бунда 1-
категорияли жой 10-25% ни эгаллайди.
3-категория-бу раѐнга кучли, бир-бииридан ажралган релефли жой
талуқли бўлиб, тупроқ ҳосил қилувчи она жинслар турли хилдир (бунга кўпроқ
ўрмон зонаси тааллуқлидир).Бу раѐн биринчи категория тупроқ комплекси
билан 30-40% ни ташкил этади. Бунда 1-2 категорияли жойлар .ўрмон
билан банд бўлади.
4-категория-бунга тоғ олди раѐнлари, дарѐ бўйлари, соҳиллари киради,
улар мураккаб тупроқлардир. Бунда тупроқ комплекси 45 - 60% ни ташкил
этади, шунингдек, 3-категорияли эрлар ўрмон билан қопланган.
5-категория-тундра, ботқоқликлар, саҳролар, тоғ раѐнлари. Бундаги 4-
категорияли жойлар ўрмон билан қопланган.
Далада чуқур қазиш учун ҳамма талабга жавоб берадиган жой
танланиб, узунлиги 150-200 см, кенглиги 60-80 см, чуқурлиги 150-300 см
қилиб тўғри тўртбурчак шаклида қазилади (ер ости суви яқин эрларда эса
сизот суви чиққунча, эр ости суви чуқур эрларда 3 м ва ундан ортиқ
қазилади).
Чуқурнинг қуѐшга қараган девори тик ва силлиқ, унга қарама-қарши
томони эса зинапоя қилиб қазилади
Чуқурниинг деворини, албатта қуѐшга қаратиб қазиш керак. Бундай
чуқурда тупроқ қаватлари бир-биридан. осон ажратилади, шунингдек янги
яралмаларнинг, ўсимлик ва ҳайвонот изларининг жойланиши ва нами аниқ
Do'stlaringiz bilan baham: |