ТУПРОҚШУНОСЛИК АСОСЛАРИ
326
После измерения рН-метр следует хорошо промыть чистой водой, а заем поместить на
хранение в колбу с водой дистиллированной.
37
38
Савол ва топшириқлар:
1.
Тупроқ муҳити (pH) нима ва унинг аҳамияти?
2.
Водород (Н) иони констентрастияси гидроксил (ОН) иони
констентрастиясига тенг бўлса қандай муҳит юзага келади?
9 - МАШҒУЛОТ
Тупроқ морфологик белгиларини монолитлар ѐрдамида ўрганиш
М а ш ғ у л о т д а н м а қ с а д: Тупроқни табиий шароитда текшириш
шу территориянинг иқлими, релефи, сизот сувлари ва унинг шўрланиши
ҳамда тупроқ қатламларининг морфологик (ташқи кўрииниши) белгиларини
тўғри аниқлашни, тупроқ она жинси хусусиятини ўрганишни талаб этади.
Тупроқнинғ қайси тип ва хилга мансублигини аниқлашда қатламларнинг
морфологик белгиларини ўрганиш айниқса катта аҳамиятга эга. Шунинг
учун хам тупроқнинг ташқи белгиларини ўрганиш унинг пайдо
бўлишидаги биологик, физик, кимѐвий, физик-кимѐвий, биокимѐвий
жараѐнларни ва унумдорлик даражасини аниқлашга ѐрдам беради.
Тупроқнинг тузилишини, яъни морфологик белгиларини далада, табиий
шароитда ўрганиш зарурлигини ва бунга оид услубни биринчи марта
В.В.Докучаев
таклиф
этган
хамда
ишлаб
чиққан.
Шунингдек,
текширилаѐтган территория тупроғига инсоннинг таъсир даражаси
характери (ишлаш, суғориш, ўғитлаш, текислаш ва бошқалар) хам тўлиқ ва
пухта ўрганилган бўлиши лозим. Булардан ташқари, айрим тип ва бошқа
хилдаги тупроқлар тарқалган худуддаги суғориш билан боғлиқ хусусиятлари
хамда эрозия жараѐнига доир материаллар хам ўрганилган бўлиши керак.
Тупроқни далада текшириш вақтида тўпланган материал қанча тўлиқ бўлса,
тузиладиган тупроқ картаси шунча аниқ ва ѐзилган очерклар хам
.маълумотларга бой бўлади. Тупроқни текширишга оид материаллардан
ички хўжалик эр тузиш ишларида алмашлаб экиладиган майдонларни тўғри
белгилаш учун, шунингдек экин майдонларининг трансформастияси ѐки
улардан фойдаланишни ўзгартириш учун қўлланилади. Хўжалик
тупроқларини текшириш ишлари эр тузиш ишларидан олдин ўтказилиши
керак. Тупроқ хариталари ва картограммаларидан ишлов бериш ва ўғитлаш
системаларини, тупроқларни мелиорастиялаш ҳамда бонитировкалаш
турларини аниқлашда фойдаланилади. Тупроқни далада текшириш иши,
асосан, текширилмоқчи бўлган жойнинг табиий шароити ва тупроғи
37
PLANT AND SOIL SCIENCES 105 Soils LABORATORY MANUAL Department of Plant and Soil Sciences
University of Massachusetts Amherst, MA 01003 Edited and Revised 1996, by D. Picking and P. Veneman
Revised and Reformatted 1997, 1999, 2001, 2002, 2003, 2006, 2007,2008 by S. Simkins
38
LABORATORY GUIDE FOR CONDUCTING SOIL TESTS AND PLANT ANALYSIS J. Benton Jones, Jr.
Boca Raton London New York Washington, D.C. CRC Press 2001
Do'stlaringiz bilan baham: |