ТУПРОҚШУНОСЛИК АСОСЛАРИ
327
ҳақидаги адабиѐтларни тўла ўрганиб чиқишдан иборат. Шунингдек, шу
жойнинг топографик асоси, плани, ва тупроқларнинг схематик рўйхати
ўрганиб чиқилади. Тупроқни далада текшириш учун қуйидагиларни
таиѐрлаш керак: топографик асос, дала кундалик дафтари, тупроқ айирмаси,
чуқурни ѐзиш учун махсус дафтар, рангли ва оддий (қора) қалам, ўчирғич,
намуна олиш учун қоп ѐки қоғоз, каноп ѐки йўғон ип, рулетка ѐки пўлат
метр, ўткир белкурак, ўткир қалин пичоқ, чарм ѐки брезент сумка, рюкзак
ѐки қоп, компас, блокнот, монолит (100*20*8) ва оддий яшик, бурама ва
оддий мих, отвѐрка, болғача, дала соябони, реактивли яшик (НСл, НаCИ
2
,
АгНО
3
ларнинг 10% ли эритмаси, фенолфталеин), пробирка, воронка,
филтр ва дистилланган сув, лупа, эклиметр, визирли чизғич, тупроқ
пармаси (бура) гербарий учун тайѐрланган симтўр. Бу кўрсатилганларни
тайѐрлаб, фермер хўжалик территорияси билан танишиб чиқилгандан сўнг
тупроқни текшириш бошланади.
Тупроқни далада текшириш услуби
.
Юқорида эслатиб ўтилган кўрсатмалардан ташқари,тупроқни далада
текшириш вақтида қуйидагиларга эътибор бериш керак.
1.Текширилмоқчи бўлган жой билан танишиш. 2.Текшириш маршрути
ва тупроқ чуқури сони. 3. Жойни категорияга ажратиш. 4. Тупроқ чуқури ва
унга жой танлаш. 5.Чуқур қазиш техникаси.
Текширилмоқчи бўлган эрни ўрганиш учун шу жойдаги тупроқ типлари
ва типчалари билан танишиб чиқилади. Шунингдек, жойнинг она жинси,
релефи, ўсимлиги, гидрогеологияси,шароити ва унинг тупроқ хбсил
бўлишига таъсирини, шу билан бирга тупроқларнинг тип ва типчалари аниқ
чегараларини аниқлаш, тупроқ дала. харитасини чизиш, камерал ишларга
маълумотлар йиғиш ишлари бажарилади.
Тупроғи ўрганиладиган жойнинг ўзида ишга тушишдан олдин,
хўжаликнинг йўналиши, мавжуд алмашлаб экиш билан танишилади,
асосий экинлар тури ва ҳосили, шунингдек чорвачилик ва чорва учун озиқ
базалари,
қандай
агротехника
тадбирлари
қўлланилаѐтгани
ва
қўлланиладиган махаллий ўғитлар (торф, гўнг, инсон, парранда ва ипак қурт
чиқиндилари ва ҳоказолар), сўнгра текширилиши лозим бўлган эр
текширилади. Бундан ташқари, далани кўздан кечириш вақтида тупроқнинг
типи ва типчаларини ажратиш мақсадида 1-2 та чуқур ва чуқурчалар қазиб
кўрилади. Тупроқни бундай текширишдан мақсад шуки, қўлланилаѐтган
агротехника тадбирлари ва тупроқ ҳосил қилувчи факторларни, шунингдек,
инсоннинг тупроққа бўлаѐтган таъсирини тубдан ўрганишдир. Тупроқни
кўздан кечириб бўлгач, тўпланган маълумот асосида план тузилади.
Сўнгра асосий ишга киришилади.
Тупроқни далада текшириш иши чуқур қазишдан бошланади. Чуқур
қазишдан олдин, тупроқни тип ва типчаларга ажратиш учун маршрут
бўйлаб далани айланиб чиқилади. Маълумки, тупроқнинг ўзгариши шу
жойнинг ўсимлигига, айниқса, релефига боғлиқ. Шунинг учун далага
Do'stlaringiz bilan baham: |